Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+165) 2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1378 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

⚡️Президент маслаҳатчиси ўринбосари ректор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

О.Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Касалланишлар сони яна жиддий ошди

📈 2020 йил 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

🕺🏽 Соғайганлар 4096 нафар (73 фоиз).

💉 Даволанаётганлар 1446 нафар. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Сурхондарёда вазият жиддий, касалланиш сони ошган

⚠️ Вилоят ҳокими Т.Боболов вилоятдаги айрим раҳбар ва ходимларнинг, фуқароларимизнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилишдаги эътиборсизлиги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлаётганини қайд этди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган бемор ходим ишга чиқиб, ҳамкасабларига коронавирус инфекциясининг юқишига сабабчи бўлган.

💉 Бунинг натижасида ушбу бемор билан мулоқотда бўлган 300 нафардан ортиқ фуқаро бугунги кунда карантинга олиниб, 9 нафарининг ушбу касалликка чалинганлиги тасдиқланди. Яна бир нечта фуқарода ушбу касаллик гумон қилинмоқда.

❗️Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда. Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020 

⚠️ Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нечта фандан бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмат мазкур саволга батафсил жавоб берди.

🙎🏻‍♂️ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда абитуриентлар:

✌🏽Кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари асосида амалга ошириладиган таълим йўналишларига киришда 2 та фандан тест топширади;

🙋🏼 Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари таркиби таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда минимал қисқартирилади. Бунда абитуриентларнинг имтиҳон топшириш учун бир марта келиши инобатга олинади;

❇️ Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари битта фандан тест ва битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020 

Ижодий имтиҳонларнинг қандай ўтиши белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

⚠️ Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда:

👨‍💼🧾Абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим;

😷🧤Абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади;

🌡 Имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди;

Ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади;

📹 Имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади;

📃 Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Долзарб

⚡️ Кореяда нолегал ишловчилар сабаб Ўзбекистонга бериладиган квота камайиши мумкин

⚠️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича. баъзи фуқароларимиз томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида шартнома шартларига тўлиқ амал қилмаслик, иш берувчи давлат қонун-қоидаларига риоя этмасдан, аксинча қоидабузарлик оқибатида мамлакат ҳудудидан депортация қилиш ҳолатлари учрамоқда.

🇺🇿 🇰🇷 Бу каби ҳолатлар Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз орасида ҳам учраб турибди.

👷🏼‍♂️Афсуски, Корея Республикасида ноқонуний юрган ўзбекистонликлар сони Ўзбекистонга бериладиган иш ўринлари квотасига жиддий таъсир кўрсатади. Яъни, нолегал фуқаролар сони қанчалик кам бўлса, ажратиладиган иш ўринлари квотаси шунчалик кўпаяди.

💵 Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Корея Республикасида 1 ой учун энг кам иш ҳақи ўртача 1.795.310 вон (1500 АҚШ долларига яқин) этиб белгиланган. Фуқароларимизнинг Корея Республикасида қонуний тартибда бундай даромад топиши, уларнинг нафақат оилавий фаровонлигини яхшилаш, шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

❗️Ўзбекистон фуқаролари учун иш ўринлари квотасининг ажратилиши ўзимизга боғлиқ ва ўйлаймизки, келгусида юртдошларимиз бу масалага жиддий эътибор қаратади, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳарбий прокурор Қорақалпоғистонга борди

Ҳозирги пандемия шароитида кучайтирилган санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бевосита мулоқот ўтказиш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

🔷 Жорий йилнинг 16 июнь куни Беруний туманида ўтказилган қабулда Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа ва Амударё туманлари аҳолиси қамраб олинди. Аксарият фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди, қўшимча ўрганишни талаб этадиганлари бўйича текширув ўтказиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

▶️ Бугун Чимбой туманида қабул давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади

Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

😷 Сабаби - юзага келган пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунингдек, Агентлик ҳамкори – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатимизга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги.

Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.

Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.

🔜 Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
1 августдан “Очиқ осмон” режими жорий этилади

🛩 2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

✈️ “Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Ўзбекистон Республикасининг Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навои, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📍Жума куни (19.06.2020) соат 11.00 да Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов иштирокида онлайн кўринишида учрашув ўтказилади.

▶️ Жонли эфир Қўмитанинг расмий Youtube каналида https://youtu.be/DQs90AsV92Y ҳаволаси орқали эфирга узатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида вирус аниқланган

🦠 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати 16 июнь кунги касаллиш ҳолатлари таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, 16 июнь куни коронавирус қайд этилган 230 нафар бемордан 20 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи анча ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бирмунча камайган.

😷 16 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак,
Тошкент шаҳрида 14 нафар,
Бухоро вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида эса 1 нафарни ташкил этди.

🧤Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида (дам олиш ҳудудига ҳордиқ чиқариш учун оилавий боришган, бир кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилгач, таҳлил топширишган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, ишга жойлашиш учун намуна тоширган шахсда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли поликлиникага мурожаат қилган фуқарода касаллик қайд этилган.

🌡 Бундан ташқари, “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида (ишга чиқиш учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда (шифохонага ётиш учун намуна топширган), Сергели туманида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро (тана ҳарорати кўтарилгач, уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан даволанган) ва унинг 4 нафар оила аъзосида, республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун намуна топширган фуқарода инфекция аниқланган.

💉 Шунингдек, Самарқанд туманида яшовчи нафақадаги беморда (онкология касаллиги сабабли шифохонага ётиш учун намуна топширган), Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб фарроши (кўкрак бези касаллиги бўйича намуна топширган), Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи ҳайдовчида ҳам касаллик тасдиқланган.

⚠️ Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бухородаги туризм объектларининг ҳолати қандай?

🏖 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи Бухоро вилоятидаги объектларнинг санитария-гигиена ҳолати ўрганди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 13-16 июнь кунлари вилоятдаги 107 меҳмонхона, 73 умумий овқатланиш объекти, 6 ёзги оромгоҳ va 2 санаторий фаолиятини қайта тиклаш мақсадида туристик мавсумга тайёргарлиги ҳолати ўрганиб чиқилиб, 77 меҳмонхонада мавсумга тайёргарлик бўйича тегишли баённома расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, ёзги болалар оромгоҳи, дам олиш масканлари ва санаторийларни ўрганиш давомида ушбу объектларнинг мавсумга тайёр эканлиги аниқланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари парадга тайёрланиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан жорий йил 24 июнда Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган парадда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари парадга тайёрланиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Долзарб

⚡️ “Вақф” фондига қарашли “Қирқиз саройи” архитектура ёдгорлиги ачинарли ҳолга келиб қолган

⚠️ Интернет ва ижтимоий тармоқларда “Маданий меросларимиз таппидан иборат! Уят, тарихимизга бефарқ мутасаддилар” мавзусида материал тарқалганди. Унда тилга олинган “Қирқиз саройи” архитектура ёдгорлиги Маданият вазирлиги томонидан ўрганилганда ушбу объектга бугунги кунга қадар қоровул қўйилмаганлиги оқибатида қаровсиз ҳолга келиб қолгани аниқланди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги “Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Сурхондарё вилоятидаги мавжуд 16 та зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойлар текин фойдаланиш ҳуқуқи билан уч томонлама ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун “Вақф фонди”га топширилган.

2020 йил 15 июнь куни “Вақф” хайрия жамоат фондига ёдгорликни ободонлаштириш юзасидан учинчи маротаба мурожаат хати йўлланганини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бухорода аҳоли орасида касаллик аниқланди

📈 2020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

🕺🏽 Соғайганлар 4096 нафар.

💉 Даволанаётганлар 1523 нафар

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Мактаб битирувчиларида ОТМ ҳужжат топишириш учун паспорт бўлиши керак

🖥 Жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

🦠 Юртимизда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчилар фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

❇️ Азиз битирувчи ёшлар, ҳурматли ота-оналар олий таълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилишда 16 ёшга тўлган битирувчиларнинг паспорт олиши зарур эканлигини инобатга олиб, бу масалада Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишларингиз сўралади, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Мунозара клуби"нинг давлат қарзи мавзусига бағишланган биринчи сессиясининг тўлиқ видеоси эълон қилинди.

Учрашувда икки ҳолат яққол сезилиб турди:

1️⃣ Клуб аъзолари долзарб масала юзасидан эркин фикр алмашиб, конструктив баҳсга кириша олишди. Бу эса Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотнинг кучли сиёсий ирода билан давом этишига далолат қилади.

2️⃣ Сўз эркинлиги иқтисодий масалаларни ҳам эркин мулоқотлар асосида таҳлил этиш имконини бергани алоҳида қайд этилди.

Мунозара бир соат ичида ўтиши режалаштирилган бўлса-да, қарийб уч соат давом этган учрашувда барча томонлар чинакамига мунозарага киришиб кетишди. Клубнинг учрашувини "Youtube"да қуийдиаги ҳавола орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин.

Видео

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабидаги брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди:

Барча ҳудудларда автомактаблар фаолияти тикландими? Пандемия шароитида уларга фаолияти олиб бориш учун қандай шартлар қўйилди?

🔹2020 йил 1 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилган.

🚗 Бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим.

🔕 Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчиларга масофадан туриб ўқитиш имконияти бўлган ташкилотларгина иш бошлаши лозимлиги тушунтирилди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланган талабларга амал қилмаган ташкилотларга маъмурий жавобгарликдан ташқари лицензияси бекор қилишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official