Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+32) 2020 йил 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Соғайганлар - (+73) 3532 нафар

💉 Даволанаётганлар - 1072 нафар

⚰️ Вафот этганлар - (+1) 19 нафар

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерларни пресс конференцияга таклиф этмоқда

📌 Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бош прокуратура вакиллари, Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этиши кўзда тўтилмоқда.

Матбуот анжумани, шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумот

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон жаҳонда сут ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг юқори давлатлар қаторида

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ахборот хизмати хабар беришича, “Wawamustats” барча соҳаларда халқаро рейтингни аниқловчи статистика ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот томонидан жаҳонда сут ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг юқори давлатлар кучли йигирматалиги аниқланган.

1962-2019 йилларни ўз ичига олувчи ушбу рейтингга кўра, Ўзбекистон 2015 йилдан кучли йигирматаликка кирган. 2017 йилда 9,9 млн литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 18-поғонани эгаллаган. 2019 йилга келиб мамлакатимиз 10,5 млн литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 17-поғонага кўтарилган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+72) 2020 йил 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди.

🕺Айни пайтда юртимизда 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1144 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди.

Бу ҳақда ХТВнинг ахборот хизмати маълум қилди.

Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хизмат текшируви натижасида ФҲДЁ мудираси лавозимидан озод этилди

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Агентликнинг 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.

🔍 Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.

🖥 ФҲДЁлар Агентлик тасарруфига ўтганига ҳеч қанча вақт бўлмаганига қарамасдан, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган «Биллинг» тизими жорий этилди.

Бу эса, маблағлар фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларни олдини олишга хизмат қилади.

Пуллар тўлиқ тушаётганлиги ва қаерга сарфланиши тизим орқали назорат қилинади.

Шунингдек, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимлари моддий-техник базаси ҳамда канцелярия моллари билан тўлиқ таъминланмоқда.

Ҳозирда соҳа ходимларининг меҳнатига адолатли ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари (9 июнь ҳолати бўйича)

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 9 июнь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини аниқлади:

🥩Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм).

🍖Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса,

🥔Картошка 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (1 500 сўм).

🧅Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди.

🥚Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).

🍛Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4500 сўм).

🥃Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

🍚Шакар 5 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"E-Kadastr.uz" порталида янги қулайликлар.

Барча ер олиш истагида бўлганларга кўриш тавсия этилади.

Манба: Давергеодезкадастр қўмитаси.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди

Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу қарор инфляция прогнозининг барқарор пасайиш тренди шаклланиб бораётганлиги ҳамда иқтисодиётнинг тикланиш шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳланади.

Марказий банк инфляция прогнозининг пасайишидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йиғилишларда асосий ставка даражасини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Келгусида ҳам Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча чоралар кўрилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Июль охирида асосий ставка пасайиши учун шароит пайдо бўлиши мумкин

Биринчи ярим йиллик охирига келиб, алмашув курсининг апрель ойидаги ташқи ва пандемия шароитларига тўғриланишининг таъсири пасайиши ҳамда йиллик инфляциянинг жорий даражаси (14-14,5 фоиз) сақланиб қолиши кутилмоқда.

Марказий банк йил охирига қадар инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолиши ва бунда II ярим йилликда инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.

Мазкур кутилмаларнинг асосий омиллари сифатида

📈 фаолликнинг аста-секин тикланиши билан

⚖️ ялпи таклифнинг талаб билан мувозанатлашиши ҳамда

тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз сақланиб қолишини келтириш мумкин.

Июнь ва июль ойларида йиллик инфляция пасайиш тенденциясининг оралиқ мақсадли кўрсаткичлардан паст даражада сақланиб қолиши йилнинг II ярмида асосий ставкани пасайтириш учун шароит яратади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин вақтида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби қандай бўляпти? Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?

❗️Ҳарбий хизматга саралаб олинган фуқаролар 6-7 июнь кунлари коронавирусга таҳлил топширишди. Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.

🚊 Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг 3 та ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.

🔎 Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

⚡️Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун ҳам жорий йилнг 20 июнига қадар фуқароларимиз тиббий текширувдан ўтказилиб жўнатиш бошланади. Бунда сафарбарлик чақируви резервига март ойида чақириш кераклиги инобатга олиниб, аввало шу муддатгача 27 ёшни тўлдирганлар жўнатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
79 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 3600 нафардан ошди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 50 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафардан, жами 79 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+22) - 2020 йил 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.

🕺Айни пайтда юртимизда 3611 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1087 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
ℹ️ Камбағалликни аниқлашнинг мезонлари борми?

🛒 Турмуш даражасини аниқлаш учун истеъмол саватчасидан, яъни муайян истеъмол даражасини таъминловчи товарлар ва хизматлар мажмуидан фойдаланилади.

❗️ Истеъмолнинг минимал ва рационал даражаси мавжуд. Истеъмолнинг минимал даражаси истеъмолчининг мавжуд бўлган нормал шароитларни таъминлаш чегарасидан ташқарига чиққанида у камбағаллар тоифасига айланади.

Жаҳон тажрибасида аҳоли яшаш минимумини ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

▪️Статистик усул – кам таъминланган қатлам даромадининг ўртача даражасининг 10-20 фоизи олинади.

▪️Социологик усул – мазкур усулда яшаш минимуми аҳоли фикрига таяниб белгиланади.

▪️Ресурс усули – яшаш минимуми иқтисодиётнинг имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади.

▪️Норматив усул – давлат томонидан минимал истеъмол бюджети қонун ва ижтимоий нормативлар билан белгиланади.

Истеъмол саватчаси учта асосий таркибий қисмга: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматларга ажратиш мумкин.

☑️ Истеъмол саватчасининг хуқуқий асосини яратиш орқали аҳоли камбағалликдан қутулиб қолмайди, балки уларнинг сонига аниқлик киритилади, холос.

💼 Худди шу мақсадда аҳолини даромадини оширишнинг энг самарали йўли бу фуқароларни боқиманда кайфиятдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат бўлиши лозим.

✍️ Истеъмол саватчасини тасдиқлаш ва истеъмол бюджети чегараларини белгилаш муносабати билан мамлакат иқтисодиёти, ҳудудлари ва тармоқларида иш ҳақининг минимал чегараларини қайта кўриб чиқиш;

⚖️ иш ҳақи ва истеъмол бюджетининг минимал миқдори нисбатларини аниқлаштириш ва уларни босқичма-босқич тенглаштириш амалиётини жорий қилиш зарур бўлади.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх туманининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, мазкур туманга турли қувватдаги 16 дона трансформатор пункти, узунлиги 79 км бўлган замонавий электр узатиш кабеллари, 80 дона темир-бетон таянчлар, 1 200 дан ортиқ изоляторлар ва 10 турдаги электр қурилмалари юборилди.

Манба: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
1 млн. долларлик тиббиёт қўлқоплари импорти қисқарди

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Nur Muxammad Islom Obod” МЧЖ тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🧤 Корхона жорий йилнинг илк чорагида 650 мингдан ортиқ тиббёт қўлқоплари ишлаб чиқарди.

Бу ерда 40 га яқин аҳоли иш билан таъминланган. Хоразм вилоятида ҳар йили ўртача 1 млн. долларлик тиббиёт қўлқоплари импорт қилинади. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида ушбу миқдордаги импорт қисқарди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ЕТТБ билан муносабатларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатимизда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев провел по видеоконференцсвязи переговоры с президентом ЕБРР Сумой Чакрабарти.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил достигнутый высокий уровень взаимоотношений и плодотворное сотрудничество.
Сума Чакрабарти высоко оценил принятые в стране комплексные меры по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия в Сырдарьинской области и недопущению распространения пандемии в республике.

#Mirziyoyev #muloqot #ETTB #SChakrabarti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter