Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+22) 2020 йил 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

🕺 Соғайганлар - 3227 (+140) нафар.

💉 Даволанаётганлар - 744 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бўзатов туманидан Цистанхе (Олтин томир) ўсимлиги топилди

Маълумотларга қараганда халқаро бозорда майдаланган цистанхенинг бир килограмми 200-500 долларгача нархланар экан.

Манба: Бўзавтов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020/2021 ўқув йилида асосан:

Муҳандис-техник, ишлаб чиқариш, архитектура, педагогика, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш соҳалари учун қабул параметрлари сезиларли даражада оширилиши;

☑️ Шарқшунослик, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир қатор янги йўналишлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

💻 2021/2022 ўқув йилидан
бошлаб кадрлар буюртмачиларини эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда Ахборот тизими – quota.mineconomy.uz орқали шакллантирилиши режалаштирилмоқда.

Манба: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“UNG Petro” корхонасининг барча АЁҚШларида "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди

⛽️ "Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга, дейилади “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарида. Ушбу маркадаги дизель ёқилғиси бугундан эътиборан сотувга чиқарилди.

🛢 Корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги "Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚡️ Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Шу ўринда мамлакатимизда ҳали карантин чекловлари бекор қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади. Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этадими?

✍🏻 Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, 2020/2021 йилги ўқув мавсумида онлайн дарсларни давом эттириш ва такомиллаштириш кўзда тутилган.

🏫 Лойиҳада айтилишича, онлайн мактабни давом эттириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган. Вазирлар маҳкамаси томонидан ушбу таклифга розилик берилган. Янги ўқув йили учун видеодарсларни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг августидан бошланади.

💵 «online-maktab» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасининг тизимни рақамлаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
   Акс-садо

Вазир мурожаатига Бош прокуратура жавоб берди

❗️ Бош прокуратура матбуот хизмати Сайхунобод тумани тиббиёт ходимларини калтакланиши билан боғлиқ воқеаларнинг тафсилотларини келтиради.

👮🏼Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича асосий гумондор процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉🏻 Энг қизиғи, баёнотда мазкур воқеликка оид айрим ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларга қилинаётган тажовузлар бўйича Бош прокуратурага аввал ҳам мурожаат қилингани, бироқ муаммо ҳал этилмагани мазмуни акс этган хабарларга ҳам тўхталиб ўтилган.

📶 Таъкидланишича, бундай маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Нафақат шифокорларга, балки ҳар бир фуқарога қилинган тажовуз, уларнинг соғлиғи ёки мулкига қаратилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонун доирасида ҳал қилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланишида шубҳага ўрин йўқ, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📰 «Газеталар шарҳи» каналида мамлакатимиз босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.

🗞 Каналга уланиш
👉 @gazetalar_sharhi
Президент: «Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона туманида ишга туширилган «Экокерама» корхонасига ташрифи давомида юртимиз фойдали қазилмаларга бойлиги, лекин улар асосида тайёрланадиган материаллар катта миқдорда четдан келтирилаётганига эътибор қаратди:

❗️«Шунча имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими? — дея ҳақли савол қўйди Президент. — Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак».

☑️ «Экокерама» МЧЖ йилига 500 минг дона сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариб, импортнинг аксарият қисми ўрнини тўлдиради.

📉 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши ва энергия тежовчи технологиялар қўлланилиши сабабли «Экокерама» маҳсулотлари хорижий муқобилларига нисбатан арзон бўлади.

💼 Корхонанинг лойиҳа қиймати 15 миллион доллар. Ҳозирда 500 киши иш билан таъминланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда. ССВ матбуот хизмати хабар берди.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.
Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр ремесленников в городе Маргилане.
В центре, созданном на основе государственно-частного партнерства, 600 народных мастеров наладили изготовление 200 видов атласа и адраса, ковров, швейных и других изделий. Трудоустроены 2 тысячи женщин и молодых людей.
Здесь же представлена информация об инвестиционных проектах в шелковой промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter