Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Андижонда "Digital City" технопарки иш бошлади

Ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга қаратилган. 

💻 Туманларда ахборот технологиялари бўйича бошланғич ўқув курслари бўлади. Улардан танлаб олинган ёшлар Digital Cityда интенсив равишда инглиз тилига ўқитилиб, IT хизматлар кўрсатишга тайёрланади. Технопаркда йил мобайнида 2 мингдан ортиқ кишини ўқитиш мумкин.

Давлатимиз раҳбари ёшлар билан суҳбатда уларни доимий ўрганиш, изланишга чорлади.

Жуда тўғри йўлни танлагансизлар. Бу – серқирра ва истиқболли соҳа. Сизлар бошқалардан 10-15 йил олдин юришларингиз керак. Энг долзарб йўналишлар бўйича дастурий маҳсулотлар яратиб, халқимизга ва хорижликларга қулай хизматлар кўрсатиб, ҳам оилангизга, ҳам жамиятимизга наф келтиришингиз мумкин, – деди Президент.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида баёнот берди

Унда қайд этилганидек, Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди.

Юқоридаги баён этилганлардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ибодатларни енгил тарзда бажаришга рухсат беради ёки бутунлай зиммадан соқит қилади. Ийд намози вожиб амал бўлгани боис, бугун
ҳозиргидай узрли ҳолатларда ҳайит намози адо этиш соқит бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўзининг доимий китобхонлари билан Zoom платформасида учрашишини эълон қилди

📚 Онлайн учрашув 2020 йил 22 май куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Суҳбат мавзуси: “Карантин даврида мен ўқиган китоб”.

🖇 Zoom конференциясига уланиш: https://zoom.us/j/4200373598?pwd=UFdwNDk5V3RmMDdQWVJkbExuTjIwQT09

Учрашув идентификатори: 420 037 3598.

Пароль: 8z1nLA.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Пенсия ва нафақа тайинлашда талаб қилинадиган яна бир ҳужжат тури соддалаштирилди

2020 йил 20 апрел
да Адлия вазирлигидан 2282-8-сон билан рўйхатга олинган “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия хужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉 Унга кўра, жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида фуқаролар томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлашда вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотномани тақдим қилиш тартиби бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратиш белгиланди:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺(+39) 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 ❗️ нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 (+39) По состоянию на 22 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3006.

Из подтвержденных новых случаев 5 выявлено у граждан, находившихся на карантине, 6 – у граждан, прибывших из-за рубежа (все шестеро являются водителями международных грузовых автомобилей дальнего следования), 28❗️среди населения.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Мактаб битирувчиларга аттестатнинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади

Ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.

Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:

Мен психиатр шифокориман, ишхонамизга 29 апрелда буйруқ келиб тушибди. Яъни барча тиббий ҳужжатлар (выпискалар, анкеталар ва ҳ.к.) ўзбек тилида ёзилиш керак экан. Шу тўғрими?

❗️Амалдаги қонунчиликка кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жума шаҳрига кириш вақтинча ёпилди

🚫 Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худойбердиевнинг фармойиши билан 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3006 нафарга етди. Куни кеча 35 нафар, бугунги кунга қадар 2407 нафар, яъни 80 фоиз бемор тўлиқ соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 586 бемор даволанмоқда, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.

☑️ 44 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 18 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган. 21 май куни 12 мингдан зиёд лаборатория текширувлари ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1004 та оилага 2,5 млрд. сўмлик моддий ёрдам ажратди

Тадбир давомида, Зангиота туманидаги 1004 та хонадон йўқланган. Шунингдек, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

❗️ Известный миллиардер и меценат Алишер Усманов в преддверии праздника Рамазан-Хайит выделил 1004 семьям, проживающим в Зангиатинском районе, благотворительную помощь в размере 2,5 млрд. сумов

Выбор адресатов был связан с тщательным изучением материального достатка, степени нужды: среди получивших благотворительную поддержку есть одинокие старики, потерявшие кормильца, имеющие инвалидов семьи.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча маблағ ажратади

COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати Тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 млн. доллар ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Шу билан АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами 5,92 млн. долларни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирус пандемияси даврида мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз бериш тартиби

Бир қатор юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланган эди.

❗️ Бунда, тадбиркор мазкур солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун жорий йилнинг 1 июнига қадар:

🧮 2020 йил учун тақдим этилган ер солиғи ҳисоб-китоби;

📲 2020 йил учун мол-мулк солиғи жорий тўлови маълумотномасида солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда электрон тарзда солиқ органларига аниқлаштирилган ҳисобот (маълумотнома) тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, янги қурилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида украин ширкати йилига 500 млн. дона дори ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берилган эди.

Хўш бундан ташқари ушбу кластер саноат зонасида яна қандай муҳим лойиҳалар амалга оширилади?

📼 Бу ҳақда мазкур видеода батафсил сўз юритилган ⤴️

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Нурбек Саломов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Коронавирус пандемияси даврида қандай маҳсулотларни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади?

🛄 Мамлакатимизга четдан олиб келинаётган 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7 турдаги гигиена воситалари йил якунигача божхона божи ва акциз солиғидан озод этилди.

➡️ Асос: Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ—5978-сон Фармони.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
- Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием хокимов Андижанской области и районов, руководителей отраслей экономики.
Особое внимание на совещании уделено экономическому развитию, сокращению бедности, созданию рабочих мест.
- Заместители Премьер-министра, хокимы и руководители секторов должны знать проблемы каждой бедной семьи и работать с ними адресно, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollaryigilishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Шавкат Мирзиёев: Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

🏛 Энди ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилиши белгиланди.

💼 Бу штабларга иқтисодиёт, молия, меҳнат, инвестиция, солиқ идоралари ва банк вакиллари бириктирилади. Уларнинг иш ҳақи миқдори эришилган натижаларга боғлиқ бўлади. Солиқ идоралари текширувчи эмас, солиқчига кўмакчи бўлади.

Статистлар берган рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг ўзидан чиқиши керак. Вазирлар, раҳбарлар кабинетда эмас, ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ишлаши зарур. Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар - хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар. Давлат идораси вакили халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади, адолат мезони таъминланади, - дея таъкидлади Президент.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун — 22 май куни чартер рейси билан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолёти Истанбул шаҳридан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келди.

Мамлакатимизнинг Анқарадаги Элчихонаси маълумотларига кўра, Туркия томони COVID-19 пандемиясига қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бериш учун 50 дона ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини беғараз тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official