Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ Ўзбекистонда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими яратилди. Сирдарё вилояти тажрибаси қолган ҳудудларда ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда

💻 Ягона реестр, ҳеч қандай инсон омилисиз, аризачилар оиласига ижтимоий нафақаларни тайинлайди ёки тайинлашни рад этади ва бу бўйича қабул қилинган қарорлар аризачи ёки унинг оила аъзоларига СМС-хабарлар орқали етказилади.

Ягона реестр учун:

📄 оила аъзоларининг паспорти (вояга етганлар учун), туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (болалар учун)

📑 ва никоҳни қайд этиш тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлганда) нусхалари талаб этилади.

Ушбу ҳужжатлар маҳалла фуқаролар органларига тақдим этилади ва ушбу ҳужжатларни қабул қилинмаслигига йўл қўйилмайди.

📝 Қабул қилинган ҳужжатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилгандан сўнг ариза ва унинг оила аъзолари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар Ягона реестрга киритилади.

Оиланинг муҳтожлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар Ягона реестр орқали солиқ, кадастр, ички ишлар, меҳнат ва бошқа идоралардан автоматик равишда электрон тарзда олинади.

Ягона реестрнинг ижобий томонлари қуйидагича:

1️⃣ Муҳтож оилалар учун ариза бериш жараёни кескин енгиллашади, оворагарчиликларга барҳам берилади;

2️⃣ кам таъминланганликни эътироф этиш ҳамда ижтимоий нафақаларни тайинлаш ёки рад этиш жараёни максимал даражада шаффолашади.

2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб шу кунга қадар Ягона реестр тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилояти ҳудудида ишлатилиб келинмоқда. Бу тизимни шу йилнинг якунига қадар босқичма-босқич республиканинг қолган 13 та ҳудудида татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:

Ассалому алайкум. Мен мактабда ҳамшира бўлиб ишлайман ва ҳозирда туғиш таътилига чиқдим. Декрет пулини карантиндан сўнг берилади дейишди. Бу қанчалик тўғри?

❗️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан нафақа ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Ушбу Низомнинг 7-бандига асосан нафақа ойига бир марта – ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

🏠 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

💰 Хонадонларнинг тахминий нархи (ҳудудига қараб фарқ қилиши мумкин):

2️⃣ хоналик 160 млн. сўм.

3️⃣ хоналик 190 млн. сўм.

Бошланғич тўлови - 🔟 %;

Кредит фоизи - 3 йилгача 7️⃣%, 4-йил 8️⃣%, 5-йил 9️⃣%,
5-йилдан кейин Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади.

Кредит муддати - 20 йил.

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Қўшимча маълумот учун

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:

Ер солиғи билан мулк солиғини 2020 йилга тўлиқ тўлаб қўйганмиз. Лекин, 1 июндан 1 сентябргача озод қилинди, бу тўланган уч ойлик кейинги йилга кўчириладими?

❗️2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сонли Фармонда ер ва мол-мулк солиғидан 3 ойга имтиёз берилганлиги муносабати билан, солиқ тўловчи ушбу солиқ турлари бўйича солиқ органларига солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисобот (ер солиғи бўйича) ва аниқлаштирилган маълумотнома (мол-мулк солиғи бўйича) юбориши лозим.

Бунда солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган ҳисобот топширган натижасида пайдо бўлган ортиқча тўланган солиқлар суммасини келгуси солиқ тўловлари учун ўтказилиши ёки қайтарилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоби:

Агар карантин муддати чўзилса автомактабларда онлайн дарс олиб бориш жорий қилиниши мумкинми?

❗️Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, назарий ва амалий машғулотлар бўйича таълим бериш, ҳайдовчилик кўникмасини шакллантириш, қолаверса ҳайдовчилик касби одамларнинг ҳаёти ва соғлиги билан боғлиқ бўлганлиги инобатга олиниб, бугунги кунда автотранспорт ҳайдовиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича масофавий ўқитиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.

Лекин, зарурат туғилганда ўқитиш концепциясига асосланган ҳолда масофавий таълимнинг ўқув жараёнини таъминловчи ўқитиш методи ва услублар мажмуаси шакллантирилса, масофавий таълимни жорий этиш мумкинлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“ViaMobi” МЧЖ “Билайн” абонентлари зарарини қоплаб бериши керак

📲 Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Beeline Uzbekistan” мобиль оператори томонидан “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот берганлиги учун “ViaMobi” МЧЖга нисбатан қарши иш қўзғатди.

Матнни мослаштириш (таржима қилиш) жараёнидаги хато туфайли SMS-хабарларнинг маъноси ўзгариб кетган. Натижада абонентлар “Сиз ғолиб бўлишингиз мумкин” ўрнига “Ҳисобни тўлдирганингиз учун Сизга 500 балл тақдим этилди. Сизнинг рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг эҳтимолий соҳиби сифатида танланди” мазмунида юборилган нотўғри матнни олганлар.

Ушбу реклама акциясида 749 минг истеъмолчи иштирок этган бўлиб, жорий йилнинг март ойи ҳолатига умумий даромад миқдори 1 млрд сўмни ташкил этади.

Шу муносабат билан “ViaMobi” МЧЖ томонидан тақдим этилган реклама берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларни бузганлик учун иш қўзғатилди.

❗️ “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

📞 Истеъмолчилар диққатига – Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси иштирокчилари нотўғри реклама натижасида етказилган зарар қопланиши тўғрисида Агентлик ва “ViaMobi” МЧЖга мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:

Мени фарзандим туғма ногирон бўлганлиги туфайли нафақа олади. Май ойида қайта кўрикдан ўтиши керак экан. Яъни, комиссиядан ўтмаса пенсия тўхтатиб қўйилар экан. Болам ёшлиги сабабли шифохонага олиб боролмаяпман. Шу ҳолатда пенсияси тўхтатиб қўйиладими?

❗️Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди, 3-хатбошисига кўра, агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади, яъни бундай ҳолатда бола парвариши бўйича нафақа кичик фарзанд учун тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Ўзбекистонда 174 та туман ва 29 та шаҳар бор, сўнгги йилларда уларнинг баъзиларини номи ўзгарган, айримлари қайтадан ташкил топган. Ҳудудлар кесимидаги янгиланган маълумотлар билан танишинг.
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоби:

Ҳозирда менинг отам эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилибди. Суд ишлари карантин туфайли тўхтатилган дейишмоқда. Агар, карантин муддати яна сурилса, дадамни ҳибсда ушлаб туриш давом этаверадими?

❗️Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245-моддасига кўра, қамоқда сақлаб туришнинг муддати кўпи билан уч ойни ташкил қилади. Мазкур муддатни тегишли тартибда беш ой ва етти ойгача узайтириш мумкин.

Қонун ҳужжатларида жиноят ишларини карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши муносабати билан тўхтатиш назарда тутилмаган.

Дастлабки тергов ёки суриштирув тугатилганидан сўнг жиноят иши тегишли тартибда суд органларига юборилади. Суд органлари томонидан шахсга жазо муддатини тайинлашда, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган даври албатта ҳисобга киритилади.

Шахснинг айбдорлигини ёки айбсизлигини фақатгина суд ҳал этади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​​​​🔺 2020 йил 21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2964 (+14) нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 По состоянию на 21 мая 2020 года 16:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2964 (+14).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official