‼️ Адлия вазирлиги: Чет элга ноқонуний олиб чиқилган активлар Ўзбекистонга қайтарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди.
Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.
Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

⚡️⚡️“Яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда барча ишларнинг белгиланган тартибда кўрилишига рухсат берилди.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Расмий баёнот
EFFECT.UZ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши буйича 4 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилинди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хитойдан коронавирус эпидемияси билан курашиш учун мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами етиб келди
Жорий йилнинг 12, 13, 14 май кунлари Тошкент халқаро аэропортига Хитой ҳукуматидан Ўзбекистонга коронавирус эпидемияси билан курашиш учун инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми етиб келди.
Вазни 12 тоннани ташкил қилган ёрдам юклари таркибида тиббиёт ҳимоя кийимлари, жарроҳлик ниқоблари, ҳимоя кўзойнаклари ва масофавий электрон термометрлар мавжуд.
Хитой июнь ойида яна Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юкларини юборишни режалаштиряпти.

Кадастр ходимлари коррупцион ҳолатга йўл қўйгани учун жавобгарликка тортилди
Xabar.uz сайтининг Андижонда 10 000 АҚШ доллар ундирмоқчи бўлган кадастр ходими ушланди сарлавҳаси остида берган хабаридан сўнг, Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи М.Мадмусаев раислигида "Ермулккадастр" давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиалида коррупцияга қарши курашиш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда жорий йилинг 11 май куни бўлиб ўтган ҳолат танқидий муҳокама қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкилотда етарлича назорат ўрнатилмагани ҳамда соҳада олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб баҳоланиб, "Ермулккадастр" давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиали раҳбари Ш.Абдурахмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари в.б. Д.Орзиевга бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан "Хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️ Хорижлик ҳайдовчиларга 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришига (иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан) рухсат берилади
✍️ Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди.
❌ Касаллик аломатлари аниқланса, чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши рад этилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилди.

Кўпчилик томонидан банкларда кредитлар берилиши қайта йўлга қўйилдими деган мазмунда мурожаатлар келиб тушмоқда.
Карантин шароитида ҳақиқатан деярли барча банкларда чакана кредитлар ажратиш вақтинчалик тўхтатилган эди.
Сўнгги кунларда, айрим банклар ўз телеграмм каналларида жисмоний шахсларга кредитлар (микроқарз, автокредит, истеъмол) ажратилиши бўйича рекламаларни қайтадан жойлаштиришни бошладилар.
Бугунги кунда чакана кредитлар ажратилаётганини маълум қилган банклар:
⦁ Ипотека-банк;
⦁ Микрокредитбанк;
⦁ Туронбанк;
⦁ Tenge Bank;
⦁ Ҳамкорбанк;
⦁ Трастбанк;
⦁ Ипак йўли банки;
⦁ Orient Finans Bank;
⦁ Poytaxt Bank.

❓ Ангрен шаҳрида яшаймиз. Шаҳримизда ҳар ҳафтанинг жума ва сешанба кунлари куни бўйи сув берилмайди. Ушбу муаммо билан шуғулланадиганлар борми?
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг матбуот котиби Алипаша Аҳмедов жавоби:
🕰 Хақиқатан ҳам Ангрен шаҳар аҳолисига ичимлик суви Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан тасдиқланган жадвал асосида эрталаб соат 04:00 дан 10:00 гача, кечки вақт соат 17:00 дан 23:00 гача узатилган.
❗️ Ҳозирги кунда сурункали ёғингарчиликлар мавсумида очиқ сув ҳавзасидан олинадиган ичимлик сувининг лойқалик даражаси кескин ошгани сабабли, ичимлик сувини тозалаш мақсадида 2020 йил 15 майдан ичимлик суви шаҳар аҳолисига эрталаб соат 02:00 дан 09:00 гача, кечки вақт соат 17:00 дан 23:00 гача узатилади.
Ҳозирги кунда шаҳар аҳолисига ичимлик сувини узлуксиз узатиш имконияти мавжуд. Лекин мавжуд 563 км ичимлик суви тармоқлари 1956-1996 йилларда қурилган бўлиб, 320 км қисми ўз хизмат муддатини ўтаб, маънан ва жисмонан эскиргани сабабли ичимлик суви тармоқларида носозликлар юзага келиб, ичимлик сувини катта миқдорда йўқотишларга олиб келиши оқибатида ичимлик суви таъминотидаги узилишларга сабаб бўлмоқда. Ичимлик суви тармоқларидаги йўқотишларни ва носозликларни бартараф этиш ҳамда очиқ сув ҳавзасидан олинадиган ичимлик сувини меъёригача тозалаш мақсадида ичимлик суви жадвал асосида узатилмоқда.
⏳ Ёғингарчиликлар мавсуми тугаши ва магистрал қувурларидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг, шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти кескин яхшиланади.

"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги — @hudud_inform канали очилди.
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари
эълон қилинадиган ягона платформадир.
Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
https://t.iss.one/hudud_inform

‼️ Адлия вазири: “Одамлар уйда қолишади, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади”
“COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби” Глобал веб-форумининг “Пандемия даврида давлат хизматлари” сессияси доирасида Адлия вазири Русланбек Давлетов республикада давлат хизматлари тизимида юзага келган масалалар ва бу борадаги амалий қарорлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
Таъкидланганидек, COVID-19 эпидемиясининг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон раҳбарияти инфекция оммавий тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрди, жумладан, карантин режими жорий этилди.
"Мамлакатимизда инфекцияни «ихоталаш» чоралари кўрилди. Одамлар уйда қолишди, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади. Давлат ва унинг ташкилотлари ҳам ўз ролини, вазифаларини қайта кўриб чиқиши, иш услуби ҳамда усулларини ўзгартириши ҳар қачонгиданда долзарб бўлиб турибди. Буларнинг барчаси солиқ тўловчиларнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарурдир", — деди Р.Давлетов.

‼️ Энергетика вазири матбуот котиби:
“Сардоба” сув омборидаги талофат оқибатида юзага келган электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ишларни 18 майга қадар бартараф этиш режалаштирилган”
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
“Сардоба” сув омборидаги талофат оқибатида юзага келган электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ишларни 18 майга қадар бартараф этиш режалаштирилган”
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Тошкент вақти билан 21:16 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган : 30 км, 4 балл.
Андижон : 84 км, 3 балл.
Фарғона : 99 км, 2 балл.
--------------
В 21:16 по Ташкентскому времени произошло землетрясение в Узбекистане.
Расстояние от эпицентра до Ташкента 197 км в восточном направлении.
Сила подземных толчков на территории Узбекистана:
Наманган : 30 км, 4 балла.
Андижан : 84 км, 3 балла.
Фергана : 99 км, 2 балла.

“Navoiyazot” акциядорлик жамияти дезинфекция ва бактерияларга қарши ишлов бериш, матоларни оқартириш, санитар-техник чўкиндиларни эритишда, саноат ва тиббиётда қўлланилувчи Натрий гипохлоритини нархи арзонлаштирилгани хақида маълум қилди.
Маҳсулотнинг 1 тоннаси 1 573 500 сўмдан биржа савдоларига чиқарилмоқда.
Қўшимча маълумот
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Маҳсулотнинг 1 тоннаси 1 573 500 сўмдан биржа савдоларига чиқарилмоқда.
Қўшимча маълумот
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда. Бугун Фарғонада сўнгги бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган бўлса, Бухоро (98 фоиз) ва Андижон (95 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Тошкент шаҳрида эса бугун ҳам(+22) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.
@ssvmatbuotkotibi
@ssvmatbuotkotibi
Ижтимоий тармоқларда Гулистондаги оилаларга ёрдам сифатида аҳоли томонидан етказилган буюмларнинг "аҳволи" борасидаги хабар юзасидан муносабат билдирилди
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат Гулистон шаҳри Н.Зокиров кўчаси 1-уйда жойлашган вақтинчалик омборхонада кузатилган бўлиб, омбор кўнгиллилар томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган кийим-бош ва бошқа уй-рўзғор буюмларини қабул қилишга мўлжалланган.
Буюмлар аввал Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳодимлари, ЁИ Сирдарё вилояти Кенгаши фаол ёшлари томонидан очиқ майдонда сараланади, сўнгра дезинфекция қилиниб, турларига қараб омборнинг ёпиқ қисмига жойлаштирилади.
Ижтимоий тармоқларда таъбни бироз хира қилишга сабаб бўлган ҳолат — буюмлар кўнгиллилар томонидан юк машиналаридан туширилиб, саралаш жараёнида, кучли ёмғир пайтида рўй берган. Волонтёрлар омборнинг пана қисмида ёмғир тинишини кутиб туришган. Ушбу ҳолат суратга олиниб, Интернетда тарқатилган.

‼️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
🔘 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Ш.Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда, карантин талабларини юмшатишни босқичма-босқич давом эттириш орқали иқтисодий фаолликни тиклаш ҳамда аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
🔰 Видеоселектор йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.
✅ Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди. ‼️