Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Apple Ўзбекистонда солиқ тўлайди (ми?)

🖥Тарихдаги энг йирик капиталлашган корпорация – Apple Distribution International Limited Ўзбекистонда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Платит ли Apple налоги в Узбекистане?

🖥Корпорация с самой высокой капитализацией за всю историю - Apple Distribution International Limited добровольно встала на учет в Узбекистане в качестве плательщика НДС и уплатила в Государственный бюджет страны налог в размере 59,2 тысяч долларов США по итогам деятельности за I квартал.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🚧 Давлат Экология қўмитаси ташаббуси билан Сардоба сув омборида юзага келган талофат оқибатида Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларида "Экопост"лар ташкил этилди.

👮‍♀️ Экология ходимларига "жикет" кийими ҳамда йўл кўрсатувчи "таёқча" берилди.

🚯 Бу билан аҳоли хонадонидан чиққан ҳар хил турдаги қурилиш ва маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️ Коронавирус туфайли бир муддат фаолиятини тўхтатган кўплаб газета ва журналлар яна чоп этила бошланди.

Сизда эса босма нашрларни уйдан чиқмасдан мутолаа қилиш имкони бор. Телеграмдаги "Газеталар шарҳи" каналида барча марказий ва вилоят нашрлари электрон шаклда эълон қилиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @gazetalar_sharhi
Савол: Пенсияларни банк пластик карталарга ўтказиш учун Пенсия жамғармасига ариза ёзиш шартми?

Қоғоз шаклидаги ҳужжатларда коронавирус инфекцияси узоқ сақланиши ва тарқалиш ҳусусиятига эа эканлигини инобатга олиб, фуқаролардан ҳеч қандай аризалар талаб этилмайди.

#cавол_жавоб

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔰 Президент “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қуйидагилар кўзда тутилган:

Эксперимент тариқасида 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари боғдорчилик ва узумчилик, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳамда иссиқхона хўжаликларига йўналишларига ихтисослаштирилади.

Зомин туманидаги денгиз сатҳидан 1–1,5 минг метр баландликда бўлган Қорамозор ҳудудидан 20 гектар ер майдони Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилади.

Зафаробод тумани Ф. Хўжаев массивида жойлашган 30-сон манзил колониясига қарашли 513 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган суғориладиган ер майдони 2400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш шарти билан лойиҳа ташаббускорларига танлов асосида ажратиб берилади.


2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар
четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.


Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 млрд. сўм маблағлари эвазига 6 дона бурғилаш машинаси харид қилиниб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратилади.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 (+4)нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 11 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2486(+4).

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
“QANOTCHI” қаҳвахонаси тажриба тариқасида очилмаган

‼️ Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Тошкент шаҳар Яккасарой туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг 2020 йил 9 майдаги билдирги хатига асосан Муқимий ва Қушбеги 1-тор кўчаси 21-уйда жойлашган “GОURMET RESTAURANT” МЧЖга қарашли “QANOTCHI” қаҳвахонаси карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар вакилининг 2020 йил 10 майдаги келишуви асосида текширув амалга оширилди.

Текширув давомида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёнига зид равишда коронавирус пандемияси даврида рухсат берилмаган фаолият тури билан шуғулланаётгани аниқланиб, ушбу корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Қаҳвахона раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой туман Маъмурий судига киритилган.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда иш қидираётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилди

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қуйидаги йўналишлар бўйича 600 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади.

Москва шаҳрида:
- ишлаб чиқариш ва офисларни тозалаш ишларига – 2 киши;
- тиббий ниқоб тикиш ишларига – 10 киши;
- ғишт териш ишларига – 8 киши;
- сотувчи-кассир (сменали иш) – 5 киши;
- ошпаз, таомлар учун буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш ишларига – 7 киши.

Москва вилоятида:
- қадоқлаш ишларига – 20 киши.

Санкт-Петербург шаҳрида:
- тикувчилик ишларига – 5 киши;
- ҳайдовчиликка (такси) – 50 киши;
- супер маркетларда ишчи – сони чекланмаган.

Ленинград вилоятида:
- бино ва товарларни қўриқлаш ҳамда кунлик ишларга – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 10 киши.

Калининград вилоятида:
- кунлик ишларга – 20 киши.

Иркутск вилоятида:
- автомобил кузовларини таъмирлаш ва кунлик ишларга – 5 киши;
- ёғоч кесиш ва кунлик ишларга – 3 киши;
- сувоқ ва ғишт териш ишларига – 20 киши.

Улан-Удэ шаҳрида (Бурятия):
- бетон қуйиш ва ғишт териш ишларига – 60 киши.

Татаристон Республикасида:
- ҳайдовчиликка – 4 киши.

Ханты-Мансийск автоном вилоятида:
- кунлик ишларга – 10 киши.

Киров вилоятида:
- станокда арралаш ва кунлик ишларга – 10 киши.

Ростов-на-Дону шаҳрида:
- ғишт териш ва гипсокартон ишларига – 10 киши;
- тикувчилик ишларига – 5 киши.

Тюмень шаҳрида:
- ғишт териш ва кунлик ишларга – 10 киши.

Екатеринбург шаҳрида:
- ғишт териш ва бетон қуйиш ишларига – 10 киши.

Ярослав вилоятида:
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 100 киши.

Челябинск шаҳрида:
- товарларни ташиш ва жойлаштириш ишларига – 5 киши.

Самара шаҳрида:
- кунлик ишларга – 20 киши.

Красноярск шаҳрида:
- кунлик ишларга – 12 киши;
- юк ортиш ва тушириш ишларига – 2 киши.

Бошқирдистон Республикасида:
- юк ташиш ва нон ёпиш ишларига – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 5 киши.

Белгород вилоятида:
- қассобчилик ишларига – 20 киши;
- газэлектропайвандлаш ва сантехника ишларига – 10 киши;
- слесарь, фаррошлик ва қурилиш ишларига – 5 киши.

Старый Оскол шаҳрида:
- токарь – 10 киши.

Волгоград вилоятида:
- электропайвандлаш ишларига – 20 киши;
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.

Твер вилоятида:
- кунлик ишларга – 1 киши.

Пенза вилоятида:
- ошпазлик ва нон ёпиш ишларига – 4 киши;
- автомобилларни ювиш ишларига – 2 киши;
- қўриқлаш хизматига – 1 киши.

Ушбу ҳудудларда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

Иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш

☎️ +998 71 202 33 55

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори матбуот котиби Унгбоева Барно Ўрозовна 1979 йил 12 майда Сурхондарё вилоятида туғилган.

2002-2019 йилларда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейда, Республика Маънавият тарғибот марказида меҳнат қилган.

2019 йилдан буён “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2509 (+23) нафарни ташкил қилмоқда.

По состоянию на 12 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2509 (+23).

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🤝 2020 йил 13 май куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашувида иштирок этади.

📊 ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар, янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашадилар.

🌐 Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

🤝 13 мая 2020 года Министр иностранных дел Абдулазиз Камилов примет участие во встрече министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в формате видеоконференции.

📊 Главы внешнеполитических ведомств ШОС обсудят ход подготовки к предстоящим мероприятиям в рамках организации, обменяются мнениями о состоянии и перспективах сотрудничества в условиях пандемии коронавирусной инфекции (COVID-19).

🌐 Стороны также отдельно рассмотрят вопросы содействия ШОС политическому урегулированию в Афганистане.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🌳 Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилганига 3 йил тўлди. Рақамлар нима дейди?

🌱 2017 йилгача ўртача 42-44 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш тадбирлари амалга оширилган бўлса, бу кўрсатгич 2017 йилда жами 46.9 минг гектар майдонда, 2018 йилда 52,6 минг гектарга бажарилган.

2019 йилда 555 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишлари амалга оширилди, шундан 501 минг гектари айнан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида бажарилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙎🏻‍♂️Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги тошқиндан зарар кўрганлар учун кўмак йиғиш марказига тўплаган пулларини олиб келган кичик қаҳрамон ҳақидаги янгилик тарқалиб кетди.

Шаҳар ўз қаҳрамонларини билиши лозим... Ким у? Қаердан? Оила аъзолари ким?

Тафсилотлар репортажимизда

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Сирдарёда топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига етказилмоқда

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар беришича, ҳарбий хизматчилар талофат етган ҳудудларда тозалаш, тартибга келтириш ишларини олиб боришмоқда. Одамлар уйи атрофида тўпланиб қолган сув, чиқиндилар ва бошқа кераксиз буюмлар олиб чиқиб кетиляпти.

💎 Бириктирилган ҳудудни тозалаш жараёнида оддий аскар Элмурод Норматовнинг диққатини сув ичидаги қути ўзига тортди. Қутида уй эгасининг тилла буюмлари бор экан. Элмурод ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан командирларига хабар берди. Қимматбаҳо буюмлар ўз эгаларига етказилди.

💵 Яна бир қаҳрамонимиз шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Комил Чориев ҳам тозалаш ишларини олиб бораётганида сув босган буюмлар орасидан хонадон эгасига тегишли бўлган 720 минг сўм пул топиб олди ҳамда эгаларига қайтарилишини таъминлади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

🔍 Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

🏘 10 май ҳолатига кўра 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

5969 та турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

📄 Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

Сув тошқини оқибатида талофат кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Hudud Inform
2020 йил 13 май куни соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳрида нималар чекланди?

⛔️ Эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади;

🥕 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади;

🌡 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади;

🚧 шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади;

📈 шаҳардаги вилоят ва шаҳар ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши назорат қилинади ва бунда бошқарма ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбарини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади;

🚿 мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар киритилмайди. Ҳар бир ташкилотнинг кириш эшигида доимий навбатчилик ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ходимлари корхонага киришида тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция қилинади.

👮‍♂️ Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда. Яна 15 та шундай гуруҳ ташкил қилинади ва кунлик назорат ишлари давом эттирилади.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СанҚваМ - 0372-20.pdf
829.5 KB
Шу йилнинг 11 май куни "COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиштўғрисида"ги 0372-20 сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
СанПиН - 0372-20.pdf
670.3 KB
11 мая 2020 года разработаны временные санитарные правила и нормы №0372-20 “По организации деятельности государственных органов и иных организаций, а также субъектов предпринимательства в условиях пандемии COVID-19” в новой редакции.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 11 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 42,7 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг, қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA