Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.87K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бу ишларга фаол киришган аҳоли, фермер ва кластерларга катта енгилликлар берилиши таъкидланди.

Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔅Мева-сабзавотни қайта ишлаш Қорақалпоғистон, Навоий, Хоразм, Сирдарё ва Жиззахда республика кўрсаткичидан пастлиги қайд этилди. Ангор, Узун, Ҳазорасп, Хонқа, Улуғнор, Кегейлида бирорта мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари йўқ.

🔅Бунга халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ишлатилмасдан ётгани, айрим ҳудудлар бирорта лойиҳа таклифини бермаганига эътироз билдирилди.

🔅Мутасаддиларга ушбу маблағни самарали ишлатиш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, амалий ишга ўтиш топширилди.

🔅Экспорт йил давомида бўлиши учун 51 та туманда “шок” усулида музлатиш тизимини яратиш режалаштирилган эди. Лекин бундай лойиҳаларни қиламан деган 76 та тадбиркорнинг 20 тасига ер ажратиш масаласи ҳал бўлмаган.

🔅Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кейинги йилда 76 та шундай лойиҳани тўлиқ ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔷Пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарёда карам, лавлаги, Жиззахда пиёз ҳосили, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарёда тарвуз ҳосили охиригача йиғиб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

🔷Эҳтиёждан ортган ҳосилни қуритиб, озуқавий қўшимча шаклида экспорт қилиш мумкинлиги, бунга озиқ-овқат саноати корхоналарида талаб катталиги таъкидланди.

🔷Келгуси йилда “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

🔷Саноатлашган боғ-токзорларда 20 сотихгача майдонда кичик музлаткич, саралаш ва қадоқлаш цехларини қуришга рухсат берилган.

🔷Мутасаддиларга интенсив боғларда бундай цехлар учун жойларни белгилаш, келгуси йилда 500 минг тоннали қувватларни яратиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, туманлар бўйича ишни бошлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимларига йил якунигача 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200 , Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Ўсимликлар карантини агентликларига экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✈️Ҳозирда атиги 10 та тумандаги 3 минг 900 гектар майдонда органик сертификат мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

✈️Жаҳон бозорида органик маҳсулотлар нархи анъанавий маҳсулотлардан 2-3 карра қиммат.

✈️Масалан, Нукус туманидаги тадбиркор 50 гектар ерда органик помидор етиштириб, қуритиб Европага 6 доллардан экспорт қилаяпти (анъанавий помидор 1 доллардан кам). Ёки, Тошкент шаҳридаги корхона Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари атрофидаги 400 гектарда органик мош, ловия, ерёнғоқ етиштираяпти.

✈️Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

✈️Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
◾️Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборлар узоқ вақт ишлатилмаса, яроқсиз аҳволга келиши қайд этилди.

◾️Шу боис ушбу корхоналарни тажрибали тадбиркорларга уч йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилган. Ижобий натижа кўрсатган тадбиркорларга бу мулклар 10 йилда бўлиб тўлашга берилади.

◾️Қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

◾️Ўмон Султонлигининг йирик савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари учун алоҳида раста ажратилиб, илк бор гилос, шафтоли ва ўрик экспорти йўлга қўйилди. Ушбу тажрибани Малайзия, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари, Қатар, Сингапур, Корея, Япония ва Европада кенгайтириш муҳим экани айтилди.

◾️Ушбу давлатларда савдо ярмаркаларини биринчи марта ташкил қилиш харажатлари қоплаб берилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟡Йиғилишда ҳокимлар томонидан экспортни бажариш учун бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилиш ҳоллари ҳалигача учраётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда харидори ва маблағи тайёр экспортчилар маҳсулотсиз қолиб кетаяпти.

🟡Бундан буён экспорт жараёнида фитосанитар сертификатда маҳсулот етиштирилган ҳудуд мажбурий кўрсатиладиган тизим бўлиши эълон қилинди. Шунда экспортчиларимиз сунъий тўсиқларга учрамайди.

🟡Масъул идораларга божхона ва карантин маълумотлар базасини интеграция қилиб, бу тизимни ишлатиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари атроф-муҳит мавзусига ҳам тўхталди.

❤️ Мутасадди раҳбарлар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳаларни тезлаштириш бўйича ишлар қандай олиб борилаётгани юзасидан ҳисобот берди.

❤️ “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда ишлар қай даражада ташкил этилаётгани таҳлил қилинди ва тегишли топшириқлар берилди.

❤️ Шунингдек, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш, барча топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, назорат тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 29 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Лола Раҳмонбоева, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда радикаллашувга қарши курашда маҳаллий ҳамжамиятларнинг иштироки муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Аҳолининг радикаллашувига қарши курашишда маҳаллий ҳамжамиятларнинг иштироки" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистонда маҳалла институти жамиятда ижтимоий уйғунликни сақлаш, репатриантларнинг психологик мослашуви, таълим олиши ва ишга жойлашишига амалий ёрдам беришда муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилди. Ушбу модель халқаро экспертлар томонидан жаҳон миқёсида мослаштирилиши мумкин бўлган илғор амалиёт сифатида эътироф этилган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари

АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💦 Саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Матбуот анжумани Telegram | Facebook | Instagram…
📱 Япония университетининг профессорлари томонидан 150 нафар фаол тадбиркорлар билан ўқув курслари ташкил этилди

АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифида берилган топшириқлар бўйича тузилган йиғилиш баённомасида 2024 йилда вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш “менторлик” тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Япония тажрибасини жорий этилишини ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида банк, жамғарма ҳамда Ямагата Университети ўқув маркази томонидан шартномалар тузилган.

⚡️ Шартнома 3 босқичда амалга оширилиши белгиланган. Бунда,

1️⃣-босқич: Инновацион безнесни бошлаш дастурини ишлаб чиқиш;

2️⃣-босқич: Тадбиркорларни онлайн, офлайн тарзда ўқитиш менторларни саралаш ва тайёрлаш дастури;

3️⃣-босқич: Банк ходимларини ўқитиш.

Шартномага кўра, Ямагата Унивеситети профессорлари томонидан 17 турдаги видео материаллар, 16 та презентация ва 50 та саволдан таркиб топган тест саволлари дастури ишлаб чиқилди.

Ўқув курслари Япониянинг “u-hope” дастурини ўз ичига олган. Бунда, Япониянинг Ямагата университетининг профессорлари томонидан тайёрланган 10 турдаги видеоролик шаклида дарслик ҳамда 6 та турдаги “кейс амалиёт” ларини ўз ичига олган.

Бугунги кунда, ушбу ўқув дастурига тадбиркорлар томонидан қизиқишлар ортиб бормоқда. Ҳозирда дастурга 11,0 минг нафардан ортиқ тадбиркорлар қизиқиш билдирганлиги, 2,0 минг нафардан ортиқ ўқиш жараёнлари бошланганлигини, 500 нафарга яқин тадбиркорлар сертификат эгалари бўлган.

Япония томонининг мутахасислари ўқув дастурлари жараёнида мувафақиятли қатнашган тингловчилардан 24 нафар менторларни саралаб олишди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💦 Саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
803 автомобиль ювиш шохобчаси ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи турларга айлантирилди. 1161 шохобча оқова сув тиндиргич ва сув тежовчи ускуналар билан жиҳозланди

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида ўтказилган брифингда саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

🔅Оқова сувлар сифатини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилди.

🔅Шаҳарда коммунал канализация тизимига салбий таъсир кўрсатувчи 140 саноат корхонасининг рўйхати шакллантирилди.

🔅 Ўрганишлар давомида 115 корхонадан кимёвий таҳлил намуналари олинди. 25 корхона фаолият юритмаётганлиги аниқланди.

🔅 Меъёридан ортиқ ифлосланган моддалар чиқарувчи 44 корхонага нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.

🔅 Очиқ сув ҳавзаларига ифлос оқовалар чиқараётган 72 саноат корхонасида экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

🔅 Уларга огоҳлантириш хатлари берилиб, 38 корхонага қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди. 36 корхона бўйича тўпланган материаллар чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот идораларига юборилди.

🔅 Нукус шаҳрида ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва ифлосланишини камайтиришга қаратилган “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими бўйича хатлов ўтказилди. Бунинг учун 38 кўп қаватли уй танлаб олинди.

🔅 Ўзбекистон бўйлаб 2024 йилда 2 000 га ер майдонларини рекультивация қилиш режалаштирилган. Ўтган 9 ой давомида 1100 га ер майдони рекультивация қилинди. 3 ярим мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилган ерларнинг рекультивация қилиниши назоратга олинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар АОКАда Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз…
Келаси йилда тадбиркорлар учун қандай янгилик ва имтиёзлар белгиланмоқда?

АОКАда Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

⚫️Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сон Фармони тадбиркорларнинг ишончли фаолият юритиши учун янада кенг имкониятлар яратмоқда.

⚡️Фармон билан қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилмоқда:
2025 йил 1 январдан:

Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

Фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ва ходимлар сонини яшириш каби ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

⚡️ 2025 йил 1 мартдан:

Судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божининг бир қисми қайтариб берилади.

⚫️Назорат қилувчи органлар фаолияти такомиллаштирилади:

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланди;

"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилади ва текширувлар хавф даражасига қараб ўтказилади;

Барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

⚫️ Назорат қилувчи органлар ходимларининг малакаси оширилади:

Текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлар ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малакасини оширади.

⚫️ Назорат қилувчи органлар фаолияти баҳоланади:

Бизнес-омбудсман ҳар йили назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаб, уларнинг рейтингини эълон қилиб боради.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM