Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Аграр соҳани лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда "Ўзагролизинг" АЖ Бош юрист консульти Шоҳжахон Ҳасанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚜 Жорий йилда ҳудудларга 10 500 дона техника етказиб бериш белгиланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзагролизинг" АЖ Бош юрист консульти Шоҳжахон Ҳасанов маълум қилди.

Ўтган ярим йилда “Ўзагролизинг” АЖ томонидан жами 1 трлн. 136 млрд. сўмлик маблағлар жалб қилиниб, лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланилди. Жумладан, халқаро молия институтларидан маблағлар жалб этилиши бўйича, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

◾️Ҳудудларга жорий йилда 10 500 дона техникалар етказиб бериш белгиланган бўлиб, шундан февраль-август ойларида ҳудудларда фермер хўжаликлари ва кластерлар билан ишлаб, жами 10 956 дона қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича шартномалар имзоланди, шундан 5 810 таси бўйича бўнак тўловлари шакллантирилди. Жорий йилнинг 9 август ҳолатига йил бошидан жами 5 722 дона техника эгаларига етказиб берилди.

◾️Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари қатори пахтачилик йўналишида ҳам замонавий технологияларни қўллаш орқали иш кучи тежалиб, сифат ва юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида “Ўзагролизининг“ акциядорлик жамияти томонидан “Boshiran”, “Swan”, “Case”, “John deer” ва бир қатор дунё тан олган компаниялар билан шартномалар тузилиб, 2024 йил пахта йиғим-терими мавсуми учун 609 та пахта териш машиналарини сотиб олиш ва фермерларга етказиш режа қилинган.

◾️Айни пайтда Республика бўйича пахта териш машиналари учун шартномалар тузиш ҳамда аванс маблағлари шакллантириш ишлари жадал олиб борилмоқда ҳамда техникаларни бирма-бир ўз эгаларига топшириш ишлари кетмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔈 Қурилишда стандартлаштириш соҳасидаги янги истиқболлар АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Жамшид Мирсаидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Еврокодларда келтирилган стандартлар бирламчи талаблар ҳисобланади

АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Жамшид Мирсаидов қурилишда стандартлаштириш соҳасидаги янги истиқболлар тўғрисида маълумот берди:

🟢Европа Иттифоқидаги қурилиш иншоотларини конструктив лойиҳалаш бўйича Европа Кенгашининг Еврокодларини амалиётга жорий этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

🟢Еврокодлар Ўзбекистонда қурилиш индустрияси рақобатбардошлиги ва экспортбоплигини ошириш, маҳаллий ва халқаро инвесторларни кенг жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш бўйича давлат сиёсати ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

🟢Бунда Еврокодларни ҳамда унда келтирилган стандартларни Республикамизда қабул қилиш орқали қурилиш материаллари ва буюмлари учун Европа сертификатларини олиш харажатлари қисқаради, Европа Иттифоқи қонунчилигига жавоб берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ва уларнинг бозорларга эркин кириб боришига имкон яратилади.

🟢Бунинг учун қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳар бир Еврокод тўлиқ амалиётга жорий этилишини таъминловчи стандартлардан 30дан ортиқ халқаро ва Европа стандартларини қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

🟢Сўнгги йилларда БAЗAЛЬТ маҳсулотларини рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт географиясини ошириш мақсадида ҳалқаро талаблар жорий қилинмоқда.

🟢Натижада AҚШ, Aнглия, Польша, Италия, Чехия, Грузия, Россия, Хитой, Туркия ва шу каби мамлакатларга етказиб бериш кенг кўламда йўлга қўйилган бўлиб, бошқа мамлакатлар маҳсулотлари билан сифат ва нарх жиҳатидан муносиб равишда рақобатлашмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Кегейли туманидаги Жузимбағ овулида узумчилик билан шуғулланаётган ёшлар билан учрашди.

🔘Шундан сўнг давлатимиз раҳбари раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди.

🔘Барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам иқтисодиётни тез ўстиришга замин туғдирадиган драйвер йўналишларда инвестиция, иш ўрни, экспортни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

🔘Ўтган даврда Қорақалпоғистонда 1,4 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига 150 та лойиҳа ишга тушди. Тадбиркорлар 12 мингдан 25 мингга, тижорат майдонлари 1,5 миллион квадрат метрга кўпайиб, 212 минг одам доимий ишга жойлашди.

🔘Қорақалпоғистонда бизнес ва инвестиция учун қулай муҳит, даромад топиш учун янги-янги имкониятлар пайдо бўлди.

🔘Масалан, фаолиятини микро-лойиҳадан бошлаган 13 минг тадбиркор кичик бизнесга, яна 351 таси ўрта бизнесга ўтди. Йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори тадбиркорлар 43 тага етди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Давлат дастурлари доирасида йўл, сув, ижтимоий объектлар қурилиши ва маҳалла инфратузилмасига 11 триллион сўм ажратилди. Хусусан, боғча қамрови 28 фоиздан 84 фоизга ошди. Янги 21 та мактаб қурилди, яна 243 таси тўлиқ таъмирланди.

❤️ Илк марта 700 ўринга мўлжалланган 17 қаватли IT-парк қурилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида икки йил ичида 40 мингга яқин қорақалпоғистонлик ёшлар ўқитилди.

❤️ Туман ва шаҳарларда 74 та оилавий шифокорлик пункти, 81 та поликлиника, 92 та маҳалла тиббиёт пунктлари ишга тушди. Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманларида қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Ўтган даврда тиббиёт муассасаларига 300 миллиард сўмлик 1,5 мингдан зиёд асбоб-ускуналар етказилди, йил якунигача яна 141 миллиард сўмлик тиббий анжомлар берилади.

❤️ Яқин-яқингача ўз уйига мулк ҳуқуқи бўлмагани учун 100 мингдан ортиқ аҳоли қийналиб келаётган эди. Бу муаммо ҳал бўлиб, 27 мингта хонадонда яшовчи фуқароларнинг уй-жойига бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💰 Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади

🔅 Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди.

🔅 Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушиши маълум қилинди.

🔅 Оролбўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда ўрмонзорлар барпо этилди. Натижада, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси 19 фоиздан 35 фоизга етди.

🔅Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз муҳитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

🔅 Яқинда тасдиқланган қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастурига кўра, .

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵Шулар билан бирга, Қорақалпоғистон аҳолисини рози қилиш, ҳаётини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳудуд раҳбариятида ташаббускорлик етишмаётгани, туман ҳокимлари эса бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди, амалга оширилаётган ишлар етарли эмас, деб топилди.

🔵Йил бошидан Бўзатов, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли ва Шуманайда инвестиция 5 миллион долларга ҳам етмагани қайд этилди.

🔵 Инвестиция ҳисобига ташкил қилинган баъзи корхоналар ишламаётгани, ҳудудда экспорт 100 миллион доллардан кам бўлгани танқид қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил бошидан Қорақалпоғистондаги корхоналар 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган айрим корхоналарда иш ўринлари камайган.

Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларини “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.

Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқлиги ҳисобга олинса, шаҳар-туман ҳокимлари бу имкониятларни лойиҳа ва иш ўрнига айлантира олганда, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди, деди давлатимиз раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатиб берди.

📌Масалан, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси. Йил бошидан Қорақалпоғистонга 1 миллион 300 минг сайёҳ ташриф буюрди. Лекин меҳмонхона ўринлари 2,5 мингга ҳам етмагани учун туристлар нари борса 1-2 кун вақтини Қорақалпоғистонда ўтказаяпти.

📌Нукус шаҳрида жойлашган Аччиқ-кўл атрофидаги 20 гектарда турар-жой комплекси, замонавий меҳмонхона ва дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

📌Нукус шаҳри ва туманидан ўтган Дўстлик канали ва Кегейлидаги “Кегейли” канали бўйида йирик савдо ва сервис мажмуаларини барпо қилса бўлади.

📌Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” парки 5 йилдан буён ишламаяпти. Ушбу боғ хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилса, тадбиркорлар 10 миллион доллар сармоя киритиб, замонавий парк барпо этиш таклифини берган.

📌Амударё, Тўрткўл, Беруний, Хўжайлида туристларни жалб қилиш бўйича жуда катта салоҳият борлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖇 Хўжайлидаги Самонкўл ва Бағман маҳаллаларида тадбиркорлар 10 миллион доллар инвестиция киритиб, 2 та паррандачилик комплексини ишга туширмоқчи.

🖇 Тўрткўлдаги Уллибоғ маҳалласида 6 та тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Уларга асосий темир йўлга уланиш учун ўз ҳисобидан 100 метр тармоқ тортишга рухсат берилса, қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 2 миллион долларлик экспорт қилишини айтмоқда.

🖇 Беруний, Тўрткўл, Хўжайли ва Амударё туманидан ўтувчи “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов” йўли бўйидаги 140 гектар ерда 300 та савдо ва сервис объектини жойлаштирса бўлади.

🖇 Элликқалъада 19 та маҳалла атрофида бозор йўқлиги учун Тўрткўл ва Беруний туманларига боришга мажбур. Бу маҳаллаларга яқин жойдан 10 гектар ажратилса, тадбиркор 5 миллион доллар инвестиция киритиб, замонавий бозор қурмоқчи.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM