Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.68K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Бу аудио форматдаги китобларни тинглашга мўлжалланган Зиё таратамиз телеграм каналидир.

Саҳифа дунёнинг энг машҳур асарларини ўзида жамлаган. Эндиликда аудио форматдаги китоблардан ўзбек тилида баҳраманд бўлиш мумкин, қўшимчасига фойдаланувчилар учун талаб катта бўлган китоблар аудио кўринишида тақдим этиб бориларкан.

Агентликнинг маълум қилишича, театрга бориш имконияти чекланганлар инобатга олиниб, аудио спектакллар ҳам юклаб бориш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбоблари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига кириб келаётган 2024 йил муносабати билан самимий табриклар йўлламоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатлар ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлар, турли тадбир ва воқеаларга ниҳоятда бой бўлган 2023 йилги фаолияти факт ва рақамларда

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига йўллаган янги йил табригида маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги — Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🎙 Ўзбекистон халқига Янги йил табригидан:

✔️Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

✔️Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз.

✔️Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади.

✔️Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Пармонова Мадина Халимовна 1989 йил 1 январда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2023 йилдан буён мазкур лавозимда ишлайди.


М.Пармонова 2006-2023 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар ишлари агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда экспортёрлар сони 7 011 тага етди ва улар томонидан 15 050,5 млн. АҚШ доллари (номонетар олтиндан ташқари) қийматидаги товар ва хизматлар экспорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 % га ошган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги байрам шукуҳи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔰Барча воқеалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

Сизни ҳудудларда бўлаётган воқеалар қизиқтирадими?

Интернет тармоғидаги қайси манбаага суянишни билмаяпсизми?


Ишончли манбаадан янгиликларни билмоқчимисиз?

Воқеалар ривожи онлайн режимда!

Сиёсат оламидаги янгиликлар, иқтисодий, ижтимоий, маданият ва спорт янгиликлари барчаси бизни саҳифаларимизда.

📌Бизнинг Hudud inform телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Янги йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.

2024 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

👧🏻 847 нафари қиз,
👦🏻 1012 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилоятида (207 нафар) туғилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди.

Йиғилишда энергетика тизимига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Энергетика тармоғига инвестиция киритаётган асосий хорижий ҳамкорлар билан манзилли ишлаш ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш мақсадида Энергетика вазирлигининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш топширилди.

Халқаро тажриба асосида қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш – агровольтаика амалиётини жорий этиш имкониятини ўрганиш ва ушбу йўналишни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифлар киритишга кўрсатма берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк