Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар сони 8 тага етди

2023
-йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot sharq", "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum air", "Silk avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

2023-йил ўтган 6 ойи давомида юртимизга "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан 17 та ҳаво кемалари олиб келинди.

Бугунги кунда "Uzbekistan Airways" АЖ, "Qanot sharq", "Centrum air", "Silk avia" ҳамда "Humo Air" авиакомпаниялари томонидан маҳаллий йўналишларида ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
🔖 Ҳарбий тадқиқотлар, ҳарбий меросни ўрганиш ва такомиллаштириш, ҳарбий тадқиқотлар институтида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар қўшинлар фаолиятига татбиқ қилинмоқда

АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳарбий тадқиқотлар институтида илмий мактаб яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Институтга тадқиқот йўналишлари бўйича тажрибали мутахасисслар билан жалб қилинган.

Институт фаолияти даврида тадқиқотчилар томонидан бир қатор илмий изланишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, соҳа йўналиши бўйича нуфузли миллий ва хорижий олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан меморандумлар имзоланди ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Институт базасида Идоралараро ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, ушбу гуруҳ томонидан миллий ҳарбий меросни тизимли ўрганиш ва оммалаштириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида республикамизда миллий мерос йўналишида илмий мактаб ва илмий марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хизматчилар ўртасида илк бор “Тактик ўқчи” мусобақаси ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️ФВВ қутқарувчилар билан телефон орқали пранк уюштирмасликка чақирди

Ижтимоий тармоқларда ёш вайнер қутқарув хизматининг «101» қисқа рақамига телефон қилиб, пранк уюштирган ва сўнггида қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирган видеохабар тарқалди.

ФВВ ахборот хизмати таъкидлашича, бундай пранк қутқарув хизмати фаолиятига нисбатан беҳурматлик ҳисобланиб, маданиятсизлик ва тарбиясизлик кўринишидир.

Ушбу пранкни уюштирган вайнер телефон тармоғини банд қилиб, диспетчерлик хизмати операторининг бир дақиқага яқин вақтини олган. Бу вақтда эса кимгадир ёрдам зарур бўлганини инобатга олиш зарур эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🦠Коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор

Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июль ҳолатига дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган.

Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга, аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклда ўтмоқда.

Республикамизда жорий йил 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор.

Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.

Касалланиш бутун дунёда чекингани билан, йўқ бўлиб кетгани йўқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган.

Республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.

СанэпидқўмитаАхборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hisobot

📈 Адлия ҳисоботи: 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупцияга қарши курашиш йўналиши

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг Саммити бўлиб ўтади.

Тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бугун ушбу мамлакатлар ТИВ раҳбарлари томонидан муҳокама қилинди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢27 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

⚫️Мавзу:
Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Ўрмон хўжалиги ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

Брифинг

⚫️Мавзу:
Бизнес-омбудсманнинг жорий йил 6 ойи давомида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни: Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, илмий-тадқиқот институти мутасаддилари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👫 Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
👫 Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар АОКАда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Республика бўйича 1121 та: 196 та стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳамда 922 та соғломлаштириш майдончалари фаолият кўрсатмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди:

Самарасиз фаолият олиб бораётган ёки сотувга қўйилган жами 79 та оромгоҳ Касаба уюшмалари тизимига ўтказилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимда мавжуд бўлган 25 та ва Федерация тизимига янги ўтказилган 75 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилги мавсум олдидан катта кўламдаги таъмирлаш ва тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Федерация тизимига ўтказилган болалар соғломлаштириш оромгоҳларидан 14 таси янгидан қурилмоқда, яна бир қатор оромгоҳлар тўлиқ қайта реконструкция қилинмоқда.

Бугунги кунгача стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 133 минг 497 нафар, соғломлаштириш майдончаларида эса 139 минг 447 нафар, жами 272 минг 944 нафар бола соғломлаштирилди. Ушбу кўрсаткич мавсум давомидаги умумий режага нисбатан 87,9 % фоизни ташкил этмоқда.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тасдиқланди ва маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар O.Назарбеков номзодини Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига маъқулладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖋 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

📊 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ичимлик суви тариф харажатлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июнь ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 2023 йил 26 июлда Республика бўйича электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт⋅соатни ташкил этди. 2022 йилнинг худди шу кунида жами 236,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлатилган бўлиб, кечаги кўрсаткич аввалги йилдагидан 5,8 фоиз ортиқ бўлди.

Шу билан бирга, 26 июль куни электр энергияси истеъмолининг соатлик талаби қарийб 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 500 МВт (+14,1 фоиз) кўпдир.

Энергетика тизимидаги электр станциялари томонидан кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 243,9 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Бу 2022 йилнинг шу кунги ҳолатига нисбатан 21,5 млн кВт⋅соат (9,6 фоиз) кўпдир.

Вазирлик таъкидлашича, юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти 25 фоизгача пасайишига олиб келади. Бу, биринчи навбатда, тармоқларнинг физик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бундай ҳолларда зарур чора сифатида тармоқда мажбурий чеклов киритилмаса, йирик ҳажмдаги аварияларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Истеъмолчилардан қисқа муддатга электр энергиясини узиб туришга тўғри келадиган зарурий чоралар бугун ўта муҳим эканлигини тўғри тушунишларини ва қўллаб-қувватлашларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🖋 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари…
‼️Тегишли қарор билан экология ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунбузарликларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди:

📌Қайд этилишича:

👉 экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;

👉 давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

👉 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;

👉саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган.

✔️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM