Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

▫️мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;

▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:

🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;

🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.

2024 йил 1 январдан:

▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш хусусий секторга ўтказилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й) қабул қилинди.

✔️Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилади;

2023 йил 1 декабрга қадар фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил равишда фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадида давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та «Рақамли хизмат нуқта»лари ташкил этилади;

2024 йил 1 январга қадар рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари, 2024 йил 1 майдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар тўлиқ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌏 2023 йил 1 сентябрга қадар Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида, 2023 йил якунига қадар эса Жиззах ва Урганч шаҳарларида «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформаси ишга туширилади

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли транформация қилиш мақсадида:

✔️ 2023 йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказилади.

✔️«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотлар рўйхати талаб қилиш бекор қилинади.

✔️«Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформасига вазирлик ва идораларнинг 70 та маълумотлари интеграция қилинади

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📣 2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали амалга оширилади

2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й) қабул қилинди.

✔️Қарорга кўра, «Агросервис оператор» ДУК халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектларини ҳамда технологик линияларни (замонавий иссиқхоналар, лабораториялар, кичик агрологистика марказлари, қайта ишлаш қувватлари), озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.

2023 йил 1 ноябрга қадар халқаро молия институтларининг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, Марҳамат, Тошлоқ, Мингбулоқ, Нукус, Элликқалъа, Урганч, Бухоро, Хатирчи, Булунғур, Жомбой, Қамаши, Яккабоғ, Шеробод, Денов, Шароф Рашидов, Боёвут, Оҳангарон ва Чиноз туманларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз экинларини интенсив усулда етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилинади;

2024 йил 1 январга қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этилади;

2023 йил 1 ноябрга қадар Билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Юқори Чирчиқ туманида, аграр бизнес соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан агрокластерлар, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг билимларини ошириш, уларда янги замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аграр соҳада бизнес мактаб ташкил қилинади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🗺 2024 йил 1 январдан бошлаб Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади

Ўзбекистон Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й) мувофиқ:

023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.2023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади;

Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан бошлаб экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади. Бунда, фуқаролар йиғинига тегишли ҳудудда:

✔️электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади;

✔️йўналишли электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади;

✔️«яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лар ташкил этилади;

✔️савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади;

✔️маиший чиқиндиларни саралаш, шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш учун фондоматлар ўрнатилади;

✔️«экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми ҳудудда яшовчи фуқаролар розилиги билан Вазирлик томонидан берилади.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

Ҳукумат қарори (376–сон, 14.08.2023 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра:

🔹 давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🏵Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этилади

“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-286, 25.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Париж шаҳридаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4-8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилди.

📌Шунингдек, Қарорда белгиланган вазифаларга мувофиқ:

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилиши таъминланди;

Маданият вазирлиги билан биргаликда Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастури юқори савияда ташкил этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси: эркин ва фаровон турмуш, кучли иқтисодиёт, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш гарови

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида"ги Фармонида (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й) қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;

халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий футбол маркази ҳамда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади


“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Миллий футбол маркази;
🔹Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;
🔹Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази.

Шунингдек, Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси Республика футбол академияси этиб қайта номланади.

🗓 2025 йил 1 январдан ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади.

🏢 2024 йил сентябрда Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.

☑️ 2024 йил 1 январдан профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.

📝 Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида “футбол тренери”, “футбол ҳаками”, “футбол таҳлилчиси”, “футбол селекционери” (скаут), “спорт психологи”, “футбол менежери”, “футбол маркетологи” каби мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилади.

📋 2024/2025 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

📄 2024 йил 1 мартгача республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

❗️ 2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM