Forwarded from O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
БИЛДИРИШ
Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон оламдан ўтди. Уюшма жамоаси, аъзолари унинг оиласи, яқинлари ва адабиёт мухлисларига ҳамдардлик билдиради. Марҳумни Аллоҳ раҳматига олсин.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/yozuvchilar_uz
https://t.iss.one/YUR_Matbuot_kotibi

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
– Кимсан?
– Оллоҳнинг ердаги омонати.
– Қаерда туғилгансан?
– Дадам кўмилган жойда.
– Маълумотинг?
– Ўрта – навоийхон.
– Касбинг?
– Ўзбекчилик.
– Тақдирланганмисан?
– Эгам бешта ўғил берган.
– Жазоларинг борми?
– Шеърлар ёзганман.
– Энг таянган дўстинг?
– Тамаки.
– Энг қабиҳ душманинг?
– Касаллик.
– Соғлик ўзи нима?
– Интизомсизлик.
– Нимадан ҳузурланасан?
– Кўнгил овлашдан.
– Нимадан қўрқасан?
– Боламга иснод келтиришдан.
– Нима бемаза?
– Ватансизлик.
– Нима ширин?
– Қутулиш.
– Ҳаётнинг маъноси?
– Мажбурийлик.
– Ўлимнинг маъноси?
– Жой бўшатмоқ.
– Армонинг борми?
– Бургут эмас, қалдирғочман.
– Юпанчинг?
– Читтаклардан баландроқда
учдим-ку!
– Энг тўкис таржимаи ҳолинг?
– Келдим. Ёздим. Кетдим...
Анвар Обиджон, Ўзбекистон халқ шоири
📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
Бугун ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон (1947-2020) вафот этди.
Шоирнинг энг гўзал шеърларидан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Анвар Обиджон
ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ
Тун пардаси очилиб аста
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё артилган чинни,
Йўллар гўё ювилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни,
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзодга дунё бўлмас тор,
То мавжуддир ширин суҳбатлар...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб,
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Каналимизга обуна бўлинг!
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati

Forwarded from "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
"NINE TECHNOLOGY" КОРХОНАСИ КОРОНАВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ МЕТАЛЛ ҚУРИЛМАНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари карантин даврида ҳам қатъий тиббий талаблар доирасида ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда уюшма таркибига кирувчи “Nine Technology Group” корхонаси коронавирусга қарши дезинфекция қилувчи металл детекторни ишлаб чиқди. Қурилмани аҳоли гавжум жойлар, супермаркет, бозор ва хайрия марказлари атрофига ўрнатиш вирусга қарши курашишда катта ёрдам беришига ишонамиз.
Вирусни биргаликда енгамиз!!!
👇КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИШ👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0v36qrLPphR2Xgfw

Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
📗 Санитария-эпидемиология хизмати ходимининг қалбаки гувоҳномасидан фойдаланган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
8 апрель куни Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари хизмат олиб боришлари давомида «Ласетти» русумли автомобиль тўхтатилди. Давомини ўқинг
📗 В отношении мужчины, использовавшего поддельное удостоверение сотрудника СЭС, возбуждено уголовное дело
8 апреля в Шайхантахурском районе на улице Нурафшон в ходе несения службы инспекторами ДПС УБДД ГУВД г. Ташкента был остановлен автомобиль марки «Ласетти». В ходе проверки водитель предъявил удостоверение работника СЭС. Читать далее
👉 Telegram

Forwarded from Edu.uz
Жорий йил апрель ойида ОТМларда ўтказиладиган онлайн конференциялар
1️⃣ 2020 йил 20 апрель
Тошкент давлат юридик университети томонидан “Бакалавриат ва магистратура талабаларнинг илмий ишлари тўплами” халқаро масофавий илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференцияда тезис юбориш билан масофавий иштирок этиш мумкин. Иштирокчи фақат битта тезис юбориши мумкин. Тезисларини [email protected] электрон манзилига юбориш лозим.
Материалларни қабул қилиш сўнгги муддати – 2020 йил 15 апрель.
Мурожаат учун: Наргиза Рамазонова, ТДЮУ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, (71) 2336636, [email protected]
2️⃣ 2020 йил 21 апрель
Тошкент давлат шарқшунослик институти томонидан “Янги иқтисодиёт ривожланиши истиқболлари: глобал, минтақавий ва миллий хусусиятлар” мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.
Илмий-амалий анжуман соат 11:00 “Zoom” платформаси орқали амалга оширилади. Унда иштирок этишни истаган профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабалар ўз илмий изланишлари натижасида тайёрлаган илмий мақолалари ва тезисларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.
Мақола ва тезислар электрон шаклда 2020 йил 15 апрелгача қабул қилинади.
Боғланиш учун: Ш.Эрмаматов, (90) 9351449
3️⃣ 2020 йил 22-23 апрель
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари” мавзусида Республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференциябўлиб ўтади.
Иштирокчилардан 2020 йил 19 апрелгача ўзбек ёки рус тилидаги мақолалар қабул қилинади.
Ушбу конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 22 апрель куни соат 14:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/268872604?pwd=WVQ0K2xNYUYrNUxyTzFLYUlVTnFHUT09
Пароль: 0001
Конференция идентификатори: 268 872 604
Қўшимча маълумот учун: Ф.Ирисқулов, тел.: (0369)2341485, (93) 4004424 [email protected]
4️⃣ 2020 йил 24-25 апрель
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети томонидан “Филология ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани онлайн ўтказилади.
Мақолалар 2020 йил 20 апрелгача [email protected] электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумот учун: А.Мусаев (99 954-40-24).
5️⃣ 2020 йил 30 апрель
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” талабалар онлайн конференцияси.
Мақолалар 2020 йилнинг 25 апрелигача қабул қилинади.
Мақолалар [email protected] элекртон почтаси ҳамда @KonferensiyaBot телеграм ботлари орқали қабул қилинади.
Маълумот учун: +998917801923
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

Forwarded from Asl kuch birlikda💪/ Uyda qoling 👨👩👧👦 (Administrator)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗ: 📞 Севара Назархон аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган "Call-centre"нинг 1197 қисқа рақамига келган мурожаатларни қабул қилмоқда. 🇺🇿💪
-------------
РУ: 📞 Севара Назархан принимает обращения, поступающие в "Call-centre" по сокращенному номеру 1197, организованного в целях адресной помощи населению. 🇺🇿💪

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.
----------------------------------
По состоянию на 11 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 767.
----------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Tergov departamenti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 11 апрель соат 22 :00 ҳолатида Ўзбекистон Республикасида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар
👉 @tergov_uz каналига уланиш
👉 @tergov_uz каналига уланиш
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ҲАМДА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ НАТИЖАСИДА ВАФОТ ЭТДИ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.
Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канал — @ssvuz

2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда.
----------------------------------
По состоянию на 12 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 796.
----------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
----------------------------------
По состоянию на 12 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 796.
----------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Toshkent harbiy okrug matbuot xizmati (Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати (official))
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳарбий округида ҳафта дайжести:
«Ватанпарвар» кўрсатуви: Карантиндан қочмоқчи бўлган фуқарони ўз вақтида ушлаган ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазири томонидан муносиб тақдирланди.
Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий хизматчилар блок-постларда ўз хизмат вазифасини садоқат билан бажармоқда.
Бизни кузатиб боринг⬇️⬇️⬇️
Telegram | Facebook | YouTube

🌎 Энг илғор соғлиқни сақлаш тизимига эга баъзи давлатлар пандемияга тайёр эмасликлари маълум бўлди. Тан олиш керакки, бу борада заиф нуқталар мавжуд ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш зарур ➖ World Economic Forum
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон Беларусьга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди ➖ Gazeta.uz
🇺🇿 Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши COVID-19 тарқалиши сабаб 2020 йилда секинлашади, 2021 йилда яна тикланади ➖ Осиё тараққиёт банки ҳисоботи
🇹🇯 Тожикистон COVID-19 кириб келишини олдини олиш мақсадида хориж фуқароларининг мамлакатга кириш ва чиқиши учун чегараларини ёпди ➖ Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги
🇧🇾 ЖССТ Беларусьда коронавирус эпидемиясининг янги босқичи бошлангани ҳақида маълум қилди ва фуқароларни ижтимоий масофани сақлаш чораларини кучайтиришга чақирди ➖ Belta
🇰🇬 Қирғизистон ҳукумати карантинни бекор қилиш тест натижалари ва охирги беморни аниқлашга боғлиқлигини маълум қилди ➖ 24.kg
🇩🇪 Германия пандемия "бутун инсоният матонатининг синови" эканини таъкидлади. Ҳукумат фуқароларни ишонч ва ҳамжиҳатликка чорлади ➖ Deutsche Welle
‼️ Ҳар бир киши ижтимоий масофа ва ўз-ўзини изоляциялашга риоя қилган ҳолда пандемияни бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшиши лозим ➖ World Health Organization
🇮🇷 Эрон айрим корхоналар фаолияти қисман қайта тиклади, шунингдек, ҳукумат фуқароларни эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирмоқда ➖ New York Times
🇪🇸 Испанияда карантин режими енгиллашмоқда, ходимлар хавфсизлиги учун COVID-19 ҳақида эслатмалар ишлаб чиқилган ➖ Reuters
🇮🇳 Ҳиндистонда коронавирус тарқалишини янада самарали тўхтатиш учун карантин узайтирилади ➖ Times of India
⚡️Малайзия, Индонезия, Филиппин ва Таиландда COVID-19 тарқалишининг кескин пасайиши кузатилмоқда ➖ Anadolu Agency
🇨🇳 Хитой Европа иттифоқидаги айрим давлатларнинг тиббий буюмлар сифати мувофиқлиги борасидаги эътирозларидан сўнг экспорт товарларини диққат билан текширади ➖ New York Times
🇹🇳 Тунис ҳарбийлари карантин даврида вертолётдан патрул хизмати учун фойдаланишмоқда. Яқин кунларда патрул ёрдамида футбол матчи тўхтатилган эди ➖ News Tunisia
❗️Чекловлар ўрнатилганига қарамай, одамлар изоляциядан қочиш учун турли йўлларни ўйлаб топишмоқда. Париж аҳолиси багет сотиб олиб, озиқ-овқат харидига чиққандек гўё шаҳарда сайр қилиб юришибди ➖ The Wall Street Journal

Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙏Қадрлаш, эъзозлаш, саҳийлик каби туйғулар моҳиятини ҳис қилиш вақти келди
————
🙏Настало время ценить, уважать, сострадать и быть щедрыми
👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
facebook | instagram | youtube | twitter

Forwarded from Dori-Darmon AK
👜Харидлар профилактикаси бўйича йўриқнома: озиқ-овқат маҳсулотлари билан вирусни етаклаб келмаслик йўллари
Аввало, уй учун харидларда гигиеник профилактика ҳақида сўз юритамиз. Мен дўконда ёки супермаркетда харид қилишнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчиман, бундан кейин биз уй учун харид қилишга йўл оламиз ва мен харидлар гигиенаси ҳақида сўзлаб бераман. Шундай қилиб,
🏃♂️1-ҚАДАМ
Сотувчи ҳам, харидор ҳам албатта қўлқоп ва ниқоб таққан бўлишлари шарт.
🏃♂️ 2-ҚАДАМ
Харидорларга дўконга киришда ҳам, чиқишда ҳам қўлларга антисептик восита суришни тавсия қилган бўлардим. Сотувчи узлуксиз антисептикдан фойдаланиши лозим.
🏃♂️ 3-ҚАДАМ
Баъзи маҳсулотларни саватга солишдан аввал, бир марталик пакетга солган афзал. Уларнинг миқдори турли бўлим расталарида етарли. Агар уйингиз олдидаги кичкина дўконга кирган бўлсангиз, сотувчидан илтимос қилинг, у йўқ демайди.
🏃♂️ 4-ҚАДАМ
Шундай қилиб, қўллар дезинфекция қилинди. Таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, нафақат касса олдида, балки маслаҳат бераётган сотувчи билан мулоқот қилаётганда ҳам камида 1.5-2 метрли масофани сақлаганингиз маъқул. Касса олдидаги навбатларда, айниқса тиғиз пайтларда, бир-биридан “ўзиб” ўтишга ҳаракат қилмаслик керак. Масофани сақлаш, навбати келганда тўлов қилиш муҳим.
🏃♂️ 5-ҚАДАМ
Озиқ-овқат дўконлари ходимларига хоналарни, расталарни, пештахталарни дезинфекция қилиш тавсия қилинади. Харидорлар оқими тўхтамай келганлиги сабабли, ҳар 3-4 соатда дезинфекция қилиш мақсадга мувофиқ.
🏃♂️ 6-ҚАДАМ
Харидларни қилиб, уйга қайтамиз. Қўлқопларни албатта ташлаб юборинг. Дуч келган жойда эмас, балки алоҳида шунга мўлжалланган, ёпиқ бакка ташланг. Кўчада кўпинча газон ва пиёдалар йўлакларида фойдаланилган ниқоб ва қўлқоплар ётганини кўраман, бу ёқимсиз ва хавфлидир.
🏃♂️ 7-ҚАДАМ
Шундай қилиб, уйга келдик. Қўлларга антисептик билан ишлов бериш, хўжалик совунида ювиш ва яна бир бора антисептик билан ишлов бериш лозим.
🏃♂️ 8-ҚАДАМ
Харидлар солинган халтарларни столга қўйиш, ундан кейин столга антисептик билан ишлов бериш лозим. Тоза бир марталик пакетларга солинган маҳсулотларни тоза жойга қўйиш керак. Кирларини эса ички тарафини ўгириб чиқинди қутига ташлаб юбориш лозим. Бундан сўнг столга антисептик билан ишлов беринг.
Уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланганда ҳам шу қоидаларги риоя қилинг!
🏃♂️ 9-ҚАДАМ
Пластик бутилкалар, герметик, шишали, металли қадоқларни ҳам артиб юринг.
🏃♂️10-ҚАДАМ
Агар бола учун ўйинчоқ олган бўлсангиз, унга ҳам ишлов беринг. Чунки бола уни очади. Бундан кейин ўйинчоқни совунлаб ювинг ва антисептик билан артинг.
Агар ҳар биримиз мазкур оддий қоидалардан ҳеч бўлмаса бир нечтасига ушбу мушкул даврда риоя қилсак, вирусдан сақланиш имконияти кўпроқ бўлади.
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Султанмуратова Нодира

Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Автомашинамни махсус рухсатномасиз бошқарганим учун 4 млн 460 минг сўм жаримага тортилганман. Эшитишимча, Президентимиз қарори билан жаримани карантиндан кейин тўлашга рухсат этилибди. Шу тўғрими?
❗️2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини БУЗГАНЛИК учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилиши белгиланган.
🔰 Шундан келиб чиқиб, сиз карантин қоидаларни бузганлигингиз учун Сизга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддати УЗАЙТИРИЛМАЙДИ.
Қолаверса, мазкур норма фақат карантинга олинган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Хусусий клиниканинг бош врачиман, лекин бизда хизмат машиналари йўқ, шахсий транспортда ҳаракатланса бўладими?
❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатда қолдирилди.
🔰 Мазкур рўйхатда хусусий тиббиёт муассасалари ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишларига РУХСАТ ЭТИЛМАГАН.

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар "ўзини яккалаш" ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
❗️"Ўзини яккалаш" ҳаёт тарзи "Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонун ва Ҳукуматнинг 176-сон қарорига мувофиқ жорий этилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҲУҚУҚИГА ЭГА.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Кўп қаватли уйлардан бирида яшайман. Карантин сабабли масофадан ишлаяпман, ҳар куни қўшнимиз тунги соат 12 гача баланд мусиқа қўяди, бу ишлашимга халақит қилади. Шунақа ҳолатлар бўйича қонунларда жавобгарлик белгиланганми?
❗️Ҳа, албатта. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда — соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун, яъни:
➖ баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
➖ мусиқа чалиш;
➖ товуш сигналлари бериш;
➖ хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
➖ турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш:
💰 фуқароларга — 74 333 сўм,
💰 мансабдор шахсларга — 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Бу каби ҳолатларда сиз яшаш ҳудудингиздаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Фуқаролик ишлари бўйича судларга онлайн, яъни электрон мурожаат қилса бўладими? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиш керак?
❗️Бунда Сиз "E-XSUD" тизими орқали мурожаат қилишнигиз мумкин. Мазкур тизим республика судларига мурожаатларни "E-XSUD" ахборот тизими орқали тақдим этиш, мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган процессуал ҳаракатлар ва уларнинг натижалари юзасидан хабардор қилиш имконини беради.

Бугун АОКА штабида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен 2019 йилда ХБА (хусусий бандлик агентлиги) билан шартнома тузиб, чет элда ишлаш учун пул тўлаганман. Пандемия пайтида пулларимизни қандай ундириб олишимиз мумкин? Бундай шароитда агентлик пулимизни қайтармаслиги ҳам мумкинми?
❗️Сиз исталган ҳолатда тўлаган пулингизни қайтариб олиш ҳуқуқига эгасиз.
🤝Даставвал хусусий бандлик агентлиги билан имзоланган шартнома билан қайта танишиб чиқинг. Унда форс мажор ҳолатларида ХБА ҳамда мижоз ўртасидаги муносабатлар қай тарзда тартибга солиниши кўрсатилган. Агар шартномада бундай банд бўлмаса, ХБА вакили билан келишиб, тўлаган маблағларингизни қайтариб оласиз.
‼️Карантин ва чеклов тадбирлари сабаб шаҳар бўйлаб ҳаракатнинг чеклангани, айрим корхона ва ташкилотлар фаолияти қисман тўхтатилгани туфайли пулни қайтаришда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.
☝️Карантин ва чеклов тадбирлари сабаб хорижий давлатлар элчихоналари, консуллик бўлимлари вақтинчалик фуқароларни қабул қилмаяпти. Шундай ҳолатлар ҳам учраяптики, ишчиларнинг чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ҳатто таклифномалар ҳам келган. Бироқ бугунги вазият сабаб барча жараёнлар тўхтаган.
✅Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳолатда бирор бир қарор қабул қилишда карантин тугашини кутишни маслаҳат берамиз.
📎 Агар ХБА вакили шартномада кўрсатилган шартларни бажаришдан бош тортса, у ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, унинг ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.