Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ЭЪЛОН

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Меҳнат мигрантларини кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш масалалари бошқармаси ташаббуси билан онлайн тарзда қисқа муддатли кўниктириш ва ўқиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиши режалаштирилган фуқароларга жўнашларидан олдинги кўниктириш ва ўқитиш жараёнлари учун “телеграмм иловаси” орқали Кўниктириш ва ўқитиш номли онлайн гуруҳ ташкил этилди.

Ушбу телеграм гуруҳда, Хорижга ташкилий юборилиши режалаштирилган фуқароларга керак бўладиган тавсиялар, маълумотлар, техника хавфсизлиги, хорижий давлатлар маданияти, тили ва бошқа керакли мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.

Маълумот учун:☎️ (71) 202-33-55

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мамлакатимизда коронавирусга қарши воситалар (вакцина, дори) ишлаб чиқиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Фармацевтларимиз бу борада айнан нима иш қилишмоқда?

❗️Республикамизда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқиш чора-тадбирлари йўқ. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест ишлаб чқилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида клиник синовдан ўтказилмоқда. Апрель ойи охирига қадар 50 мингта тест тайёрлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, оғир аҳволдаги беморларни даволашда касалликдан тузалган беморларнинг донорлик қони зардобидан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Айтингчи, ОИВга қаерда таҳлил топшириш мумкин? Карантин вақтида ҳеч бир давлат клиникаси қабул қилмаяпти, хусусий клиникалар эса қимматлик қилади?

❗️ОИВга таҳлилни ОИТС марказлари, шунингдек, туманлараро ОИТС диагностика лабораторияларида топшириш мумкин. Ҳозирги вақтда уларнинг барчаси ишламоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида руҳий қўллаб-қувватловчи "Call-марказлар" ташкил этиладими Ҳозирги вақтда "Call-марказлар" мавжудми?

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида "Call марказ" мавжуд. Алоҳида руҳий қўллаб-қувватловчи "Call марказ" йўқ. Махсус ташкил этилган даволаш шаҳарчаларида зарурат учун телефон алоқалари ўрнатилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Айтишларича, пластик карточка ва нақд пул ўзида вирусни сақлар экан. Супермаркетларда касса олдига иккита одам қўйиб, биттаси пул ва пластик карточкаларни қабул қилса, иккинчиси (қўлини тез-тез дезинфекция қилиб турган ҳолда) харид қилинган нарсаларимизни кассадан ўтказиб турса бўлмайдими?

❗️Ҳақиқатдан ҳам нақд пулларда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат сақланиб қолиши ҳақида маълумотлар бор. Шу муносабат билан банк тизимида нақд пулларни зарарсизлантириш бўйича жуда кўп ишлар қилинмоқда.

❗️Нақд пул тарқатиш пайтида камида 10 кун сақланган пулларни муомалага чиқаришаяпти. Янги пластик карточкаларни беришда ҳам шундай тизим мавжуд. Нафақадаги одамларга нафақа пуллари махсус пакетларда тарқатилмоқда. Нақд пул ва пластик карталар билан ишлайдиган мутахассислар дока ниқобларда, бир маротабалик қўлқопларда фаолият олиб боришмоқда.

❗️Ҳозирги вақтда фаолият юритаётган катта савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларига кираверишда харидорларни термометриядан ўтказиш, қўлларини дезинфекция қилиш, ниқоб тақиш устидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, кассалардаги сотувчиларнинг перчаткаларда ишлаши, уларни доимо дезинфекция қилишлари жорий этилган.

✔️Биз барча шу каби ҳолатларни қўллаб-қувватлаймиз ва бу ҳақда тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилган ва ижроси назоратга олинган.

Кассаларда иккинчи сотувчини қўйиш — бу ҳақда тадбиркорлар ўйлаб кўриши керак экан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📣 Банк омонатчилари диққатига!

🗓
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан карантин шароитида мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, омонат муддати 2020 йилнинг апрель, май, июнь ойларида тугайдиган миллий ва хорижий валютадаги муддатли ҳамда жамғарма омонатлари бўйича 2020 йил 10 апрелдан бошлаб:

илгари имзоланган омонат қоидалари, шартномалар муддати ва шартларини сақлаб қолган ҳолда улар муддатини
3 (уч) ой муддатга узайтириш;

онлайн бўлмаган омонатлар бўйича омонатчиларга банкга келмасдан ўзининг банкда сақланаётган ҳар қандай омонатини бошқа турдаги омонатга расмийлаштириш имконияти берилди.

◀️ Омонат муддатидан олдин талаб этилганда тегишли омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига мувофиқ эълон қилинган фоиз тўловлари омонатчига у хоҳлаган шаклда тўлаб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Қибрай
#хайрия

УЗ:🏘 Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 700 та хонадонга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалар тўплами Қибрай туманидаги марказга келиб тушди.

🚚 Ўз навбатида, 10 апрель куни туманда яшовчи кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар ва карантинга олинган оилаларга жўнатмалар ўз вақтида етказиб берилди.

👥Таъкидлаш керакки, ёрдам юкларини аҳолига етказишда туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, ҳокимлик ходимлари ва волонтёрларнинг хизмати беқиёсдир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
‼️“Ўзкомназорат” ДИ 2020 йил 11 апрель соат 04:00 дан хорижий сунъий йўлдошлардаги радиосигналларнинг йўқолиши оқибатида Ўзбекистонда 10 та хорижий телеканалнинг (Первый канал, Звезда, НТВ, Россия1, Россия 24, Карусель, МузТВ, Матч ТВ, Клуб путешествий, Россия К) эфирга узатилиши тўхтаб қолганини хабар қилди.

▶️ Қолган телеканалларнинг трансляцияси бошқа сунъий йўлдошлардан амалга оширилаётгани айтилди.

📡 Айни вақтда, юқорида қайд этилган телеканалларнинг қайта уланиши ёки бошқа телевизион сунъий йўлдошлардан узатилиши юзасидан техник ишлар ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банклари орасида биринчи бўлиб “Refinitiv” (Thomson Reuters) платформасида таҳлилий материаллар жойлаштиришни бошлади

Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви раиси матбуот котиби хабар берди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “Refinitiv” (Thomson Reuters) нинг “Eikon” платформасида “Коронавируснинг жаҳон молия бозорларига таъсири” мавзусидаги таҳлилий материалини жойлаштирди.

Юқорида қайд этилган таҳлилнинг аҳамияти ҳозирги кунда долзарб ҳисобланиб, унда молия бозорларидаги тартибсизликлар, коронавируснинг глобал иқтисодий оқибатлари, кризисга қарши чоралар, коронавируснинг Ўзбекистонга таъсири ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ еврооблигациялари таҳлили каби мавзулар ёритиб берилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Gazetalar sharhi
2_5226544830624041320.pdf
7.1 MB
Мутолаа учун «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 11 апрель кунги сонини тавсия этамиз.

Ушбу pdf файл таҳририят томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманларида ҳам карантин ва чеклов тадбирлари давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қатор амалий ишлар олиб бормоқда.

Хусусан, туманларда иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчат сотиб олиш, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш, суғориш воситаларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш мақсадида 34 нафар фуқарога 63 млн сўм субсидия ажратилди. Шунингдек, жамоатчилик ишларига 1225 нафар фуқаро жалб этилиб, уларга 940 млн сўм маблағ тўлаб бериш кўзда тутилган.

Пахтачи туманида 27,5 га ер майдонида ташкил этилган кооператив 50 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун, Нарпай туманида 7,6 га ер майдонида ташкил этилган кооператив 36 нафар фуқарога мева кўчат етиштириш учун ажратиб берилди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов мазкур туманлардан олиб борилаёган амалий ишларнинг боришини ўрганди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Айрим хорижий телеканалларининг тарқатилишидаги узилишлар тўғрисида

2020 йил 11 апрелда соат 04:22 дан “Uzdigital TV”, кабель телевидение ва IP-телевидение тармоқларида тарқатилаётган “Первый канал”, “Россия-1”, НТВ, “Звезда”, “Матч ТВ”, “Карусель”, RU TV, “Музыка первого”, “Муз ТВ”, ОРТ HD ва ТВЦ (бунда ОРТ HD ва ТВЦ фақатгина “Uzdigital TV” МЧЖ тармоғида) хорижий телеканалларнинг сигналлари йўқолиши кузатиган.

Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби ахборот берди.

Ҳозирги вақтга қадар “Uzdigital TV”, кабель телевидение ва IP-телевидение тармоқларида “Муз ТВ”, RU TV телеканаллари эфири тикланди.

Шунингдек, “Uzdigital TV” тармоғида “Звезда”, “Первый канал”, “Россия -1”, НТВ телеканалларини тарқатиш ҳам тикланди.

Бошқа телеканалларни тарқатишни тиклаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумот бериб борамиз.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 11 апреля 2020 года 14:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 729.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Карантин вақтида қайси банкдан кредит олиш мумкин?

Микрокредитбанк айтмоқда:
– Айни пайтда банк филиаллари томонидан жисмоний шахсларга:
Миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ошмайдиган миқдорида;
Муддати: 1 йил;
Фоизи: йиллик 32 % шартларда “Микроқарз” ажратилмоқда.

‼️🙏 Зарурият бўлмаса кўчага чиқманг!

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#муносабат

Ҳуқуқбузарлик содир этаётганлар барчанинг душманидир

Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди. На чегара, на ҳудуд танламайдиган бало – коронавирус дунёдаги ҳар бир халқ, миллатнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солмоқда. Ахборот каналлари орқали дунёга тарқалаётган совуқ хабарларни эшитиб, беихтиёр юрак увишиб кетади: дунё миқёсида 1 миллион 600 мингдан зиёд одамни бу дард ўз исканжасига олган. 95 мингдан ортиқ инсон эса, бу балонинг қурбонига айланди. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан сўнг айнан коронавирус туфайли энг катта зарар кўрмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/u-u-buzarlik-sodir-etayetganlar-barchaning-dushmanidir-10-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
📡, Айрим хорижий телеканалларнинг тарқатилишидаги узилишлар бартараф этилиб, эфирлар тиклангани маълум қилинди.

Батафсил: 👇 https://mitc.uz/uz/news/view/1323

🔹🔹🔹

📡 Сообщение об устранении сбоев и возобновлении трансляции в эфире ряда зарубежных телеканалов.

Подробно: 👇 https://mitc.uz/ru/news/view/1323

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊1197 қисқа рақамига мурожаат қилган беморларга дори воситалари қандай етказилади? Бу борада Ягона мувофиқлаштириш марказида ишлар қай тарзда ташкил этилди?

Шу каби қатор саволларга мутахассис жавоб беради

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Edu.uz
​​#ОТМ_янгиликлари

Фарғона водийси талабалари учун Фарғона ТВ телеканалида видеодарслар эфирга узатилади

Қўқон давлат педагогика институти ва Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда теледарслар йўлга қўйилмоқда.

Теледарслар 2020 йилнинг 14 апрелидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 11:40да эфирга узатилади.

Ушбу телевизион дарсларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи талабалар кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ