Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилги давлат дастурида давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформация қилиш кўзда тутилган

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан маълумот берди:

🗣“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан
2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Давлат дастури лойиҳасида вазирлик ва идоралар томонидан жорий йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгиланмоқда.

🫥 Сиздан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларингизни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz ёки Ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграм каналлари орқали билдиришларини сўраб қоламиз.

📝 Батафсил
🔹🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ташаббуси билан "Лидерлар ҳафталиги" ўтказилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Тренингларда Агентлик тизимидаги мактаблар директорлари тажрибаси умумтаълим мактаблари раҳбар кадрлари билан бўлишиб, янгича, замонавий ўқув жараёнларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тренинглар бутун Республика бўйлаб бўлиб ўтмоқда ва барча ҳудудлардан 10104 нафар мактаб директори иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош турк халқига ҳамдардлик билдирди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏛 Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг сифати ва зилзилабардошлиги бўйича жамоатчиликда туғилаётган саволлар бўйича

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда 11 162 та объектнинг қурилиш ишлари белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис рад этилган

АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг сифати ва зилзилабардошлиги бўйича жамоатчиликда туғилаётган саволлар юзасидан жавоб берди:

🗣Қурилиши монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича 16 576 та мурожаат келиб тушган. Шундан 11 162 та объектнинг қурилиш ишлари белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис рад этилган.

Объектларнинг қурилиш жараёнида эса 4 хил турдаги назорат:
пудрат ташкилотининг ички назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачи ташкилотининг техник назорати ва Инспекциянинг давлат назорати юритилади.

📌 Бугунги кунда қурилиш ишларида аввало сифат ва назоратга бирламчи масала деб қаралмоқда ва бу ишлар қатъий давом эттирилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_582

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник ўзбекистонликларга Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ўзбек тилида мурожаат қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔎«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилган ва таъмирланган йўллар сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар

АОКАда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔎«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилган ва таъмирланган йўллар сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар АОКАда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган 983 та цемент-бетон қопламали автомобиль йўлини қуриш объектлари назорат қилинган

🫥Натижада 670 та қоида бузилиш ҳолат аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар масъул ходимларига 263 та мажбурий кўрсатма берилди.

🫥41 та ҳолат бўйича 443,2 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича талабномалар киритилди.

🫥5 та ҳолатда мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилган ва таъмирланган йўллар сифатини назорат қилиш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берди:

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йилдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари

📈 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2021 йилга нисбатан 4,0 фоизга ўсди ва 29,9 трлн. сўмни ташкил этди.

🔎2022 йил охирига келиб иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда:

🫥 Ҳудудда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 17,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 0,6 фоизга ўсди;

🫥 Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 9,5 фоизга ошди;

🫥 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 14,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 3,3 фоизга ўсди;

🫥 Хизмат кўрсатиш соҳаси 10,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 15,7 фоизга ўсди;

🫥 Чакана савдо айланмаси 10,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 12,3 фоизга ошди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ: Хабар берганимиздек, "Қамчиқ" довони автомобиль йўли қор кўчкиси хавфи сабабли, транспорт воситалари харакати вактинча ёпилган

"Андижон-Термиз" йўналиши бўйича йўловчи поезди орқали "Поп-2" станциясидан 50 нафар, "Темирйўлобод" станциясидан 150 нафар йўловчилар ўз манзилларига юборилди.

Шу уринда, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги талабномасига кура, "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ томонидан "Тошкент - Поп" йўналиши бўйича қўшимча йўловчи поезд қўйилди.
"Оҳангарон" станциясига соат 19:40 да, "Ангрен" вокзалига 20:10 да, Орзу вокзалига соат 20:40 да келиши белгиланган.
Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш бўйича ФВВ, ИИВ, МГ ва темирйўл ходимлари таркибидаги ишчи гуруҳ штаблари иш олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Навоий_582

📍Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 145 сонли ДМТТда ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда жажжи болажонлар ёд олган ғазал ва рубоийларини ўқиб, саҳна кўринишларида Навоий сиймосини гавдалантиришди. Навоий ғазаллари билан куйланган куй-қўшиқлар эса тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

— Бу каби тадбирлар ўсиб келаётган, дунёқараши шаклланаётган ёш авлодларнинг тарбиясида катта аҳамият касб этади, албатта. — дейди 145 сонли ДМТТ директори Диёра Раҳматуллаева. — "Одам борки, одамларнинг нақшидур", "Оғизга келганни демак – нодоннинг иши" сингари ибратли сўзларни ҳозирдан ёд олаётган болалардан эртага яхши инсонлар етишиб чиқади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ССВ: ​Кунига 23 грамм қўшимча ёғ истеъмоли йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади

📊 ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар кўпайган. Энг ёмони, 2030 йилга бориб Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Хўш, бу ҳолатнинг олдини олиш учун мутахассислар қандай тавсиялар беради?

Азизбек Низамов,
Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:


— Семизлик тана вазни белгиланган меъёрга нисбатан 20 фоиз ва ундан кўпроқ ортиши билан намоён бўлади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, яъни юқори калорияли озиқ-овқатлар, шакарли ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, уйқу бузилиши ва кам ҳаракатлилик оқибатида юзага келади.

⚖️ Овқат қанча ёғли бўлса, унда шунча кўп калория мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Одатда 1 грамм ёғ 9 ккалга, 1 грамм оқсил ёки углеводлар эса 4 ккалга тенг.

📌 Кунига атиги 23 грамм қўшимча ёғ истеъмол қилган одам, йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплаши мумкин. Агар таомда 10-15 фоиз оқсил ва 30-35 фоиз ёғ бўлса, рацион мувозанатли ҳисобланади. Углеводлар эса 50-75 фоизни ташкил этиши керак.

🎂 Шакар, нон ва ширинликлардан 10 фоиздан кўп энергия олмаслик керак. Қолган қувватни мева, сабзавот ва дон маҳсулотлари ёрдамида тўлдириш мумкин.

⛹🏻‍♂️ Семизликдан халос бўлиш учун кўпроқ жисмоний ҳаракат ва парҳез зарур. Ҳар иккиси уйғунликда олиб борилса, натижа янада яхшироқ бўлади. Бироқ йўқотилган вазн нотўғри овқатланиш туфайли қисқа муддатда икки баробар кўпроқ қайта йиғилишига олиб келади.

❗️Шу сабабли озиш аста-секинлик билан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

🚫 Ҳозир семизликни дори-дармонлар билан даволаш оммалашмоқда. Аммо ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу нохуш асоратларни келтириб чиқариши билан бирга, самарасиз амалиёт ҳисобланади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, семизлик бевақт ўлим хавфини уч марта оширади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк