Расмий хабарлар I Официальные новости
#брифинг
🌳 Давлат экологик назорат тадбирлари давомида 45 300 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, табиатга етказилган зарар учун 40 млрд. сўм маъмурий жарима тайинланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
446 та хўжалик юритувчи субъектларда давлат экологик назорати тартибида текширишлар ўтказилди. Натижада 379 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 437,8 млн. сўм жарима қўлланилган. Атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 50,2 млрд. сўм қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди.
Экологик талабларга риоя этмаган 24 та корхона фаолияти суд қарори билан камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.
«Экологик патруль» гуруҳлари томонидан ҳудудларда 26 117 та қонунбузилиш (шундан, 116 таси браконьерлик) ҳолати аниқланиб, 9 млрд 471 млн сўм жарима жазоси белгиланди ва 7 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
👨🏻💻 IT-мутахассислари халқаро сертификат учун сарфланадиган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олиши мумкин
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда IT-парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Маҳлиё Муксинова маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
«Coursera» халқаро очиқ онлайн таълим платформаси билан келишувга кўра, 2023 йилдан бошлаб 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ўғил-қизлар IT соҳасининг 3 та асосий йўналиши (Frontend, Python, IT-English) бўйича платформадаги мавжуд онлайн курсларда қатнашиши ва халқаро IT-сертификатга эга бўлиши учун имконият яратилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-парк маъмурияти билан ҳамкорликда «IT-Bilim» молиялаштириш ташкилоти ва bilgi.uz платформаcи ишга туширилди.
Ушбу платформа орқали IT соҳасида билим олишни хоҳловчи ёшлар, молиявий ёрдамга муҳтожлар, таълим муассасалари, молиявий ташкилотлар «IT-Bilim» ташкилотига мурожаат қилиб, Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда, имтиёзли давр билан 3 йилгача мақсадли қарз олишлари мумкин бўлади.

☑️ 20-28 февраль кунлари «Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги» ўтказилади, тадбир дастури 22 та банддан иборат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Республика миқёсидаги ушбу ҳафталик доирасида брифинг, матбуот анжумани ва давра суҳбатлари, турли танловлар, мутахассислар билан учрашувлар, экспертлар мулоқоти ва илмий-амалий конференциялар, ўқув курслари ва китоблар тақдимоти ташкил этилади.
Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги 27 февраль – 2 март кунлари Женевада бўлиб ўтадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессияси тадбирларига туташиб кетади. Ушбу сессия доирасида бўлиб ўтадиган Юқори даражадаги сегмент ишида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди:
Республика миқёсидаги ушбу ҳафталик доирасида брифинг, матбуот анжумани ва давра суҳбатлари, турли танловлар, мутахассислар билан учрашувлар, экспертлар мулоқоти ва илмий-амалий конференциялар, ўқув курслари ва китоблар тақдимоти ташкил этилади.
Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги 27 февраль – 2 март кунлари Женевада бўлиб ўтадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 52-сессияси тадбирларига туташиб кетади. Ушбу сессия доирасида бўлиб ўтадиган Юқори даражадаги сегмент ишида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
☑️ Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзоларни сайлашда энди барча акциядорлар овоз бериши мумкин
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Шарофиддин Аҳмедов маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Жорий йил 18 январдаги Қонунга кўра, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, эндиликда:
— Кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзоларнинг реестри юритилади ҳамда корхона расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
— Мустақил аъзоликка номзодлар кузатув кенгаши томонидан танлов асосида танлаб олиниб, умумий йиғилишга киритилади.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи Шарофиддин Аҳмедов маълум қилди:
Жорий йил 18 январдаги Қонунга кўра, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, эндиликда:
— Кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзоларнинг реестри юритилади ҳамда корхона расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
— Мустақил аъзоликка номзодлар кузатув кенгаши томонидан танлов асосида танлаб олиниб, умумий йиғилишга киритилади.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
🚊 Ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Президент қарори асосида метрополитен бекатларида савдо шохобчалари фаолияти тикланади. Ҳозирда «Новза» метро бекатининг пиёдалар ўтиш йўлагида тажриба-синов тариқасида савдо шохобчаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ ташкил этиш режалаштирилган.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди:
Президент қарори асосида метрополитен бекатларида савдо шохобчалари фаолияти тикланади. Ҳозирда «Новза» метро бекатининг пиёдалар ўтиш йўлагида тажриба-синов тариқасида савдо шохобчаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ ташкил этиш режалаштирилган.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
🧑💻 Янги технология орқали индий металли ажратиб олинди, унинг 1 килограмми ҳозир жаҳон бозорида 230 долларни ташкил этади
Бугун АОКАда «Олмалиқ» КМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида ўтказилган брифингда комбинат мутахассисларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Индий металли заргарлик буюмлари, электроника, тиббиёт, космик ускуналар ва ярим ўтказгичларда қўлланилади. Шунингдек, индий коррозияга қарши қопламалар таркибига қўшилади ҳамда смартфон, планшет экран қавати ва автомобил фаралари ишлаб чиқарилишида ишлатилади.
Бугунги кунда индий металли Россия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Боливия, Қозоғистон, Канада, Перу каби давлатларда ишлаб чиқарилади.
Индий металлини ишлаб чиқариш бўйича саноат тажрибалари якунланганидан сўнг, жорий йилнинг 2-чорагидан бошлаб комбинатда маҳсулот олиниши режалаштирилган.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун АОКАда «Олмалиқ» КМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида ўтказилган брифингда комбинат мутахассисларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди:
Индий металли заргарлик буюмлари, электроника, тиббиёт, космик ускуналар ва ярим ўтказгичларда қўлланилади. Шунингдек, индий коррозияга қарши қопламалар таркибига қўшилади ҳамда смартфон, планшет экран қавати ва автомобил фаралари ишлаб чиқарилишида ишлатилади.
Бугунги кунда индий металли Россия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Боливия, Қозоғистон, Канада, Перу каби давлатларда ишлаб чиқарилади.
Индий металлини ишлаб чиқариш бўйича саноат тажрибалари якунланганидан сўнг, жорий йилнинг 2-чорагидан бошлаб комбинатда маҳсулот олиниши режалаштирилган.
● Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
☑️ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ: 2022 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 1,36 трлн сўмга пасайтирилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мазкур акциядоррлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов маълум қилди:
🔹 🔹 🔹 🔹
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизи «Иссиқлик электр станциялари» АЖ зиммасига тўғри келади.
Сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида қўшимча 3504 МВт янги қувватлар ишга туширилиб, 1800 МВт мавжуд энергоблоклар модернизация қилинди. Натижада энерготежамкор, энг замонавий-энергосамарадор ускуналарнинг умумий қуввати 5304 МВтга етди
Ўтган олти йил давомида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 4,6 млрд доллар сарфланган, шундан ташқи инвестициялар 2,1 млрд долларини ташкил этди.
2023 йилда корхона томонидан жами 5 та инвестиция лойиҳаси доирасида жами 285,3 млн доллар йўналтирилиши режалаштирилган.