Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🇺🇿🇰🇬 Марказий Осиё халқаро институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва Қирғизистон: стратегик шерикликнинг янги истиқболлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26-27 январь кунлари Қирғиз Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Институт раҳбари Владимир Норов стратегик шериклик даражасидаги ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликнинг юқори суръати мамлакатлар ўртасида иқтисодий-савдо алоқаларни янада кенгайтириш учун янги истиқболларни очиб бераётганини таъкидлади.

📖 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Бугун эрта тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз шаҳридаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги беғараз ёрдамини жўнатди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон кўмагида қўшни мамлакатга 12 та юк машинасига юкланган 48 мингдан ортиқ кўрпа қаҳратон совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқининг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим ўрин тутади.

Ўтган йили Ўзбекистон кўмагида Афғонистонда мавжуд 34 вилоятдаги 5 миллион 900 минг кишига асосий эҳтиёж буюмлари ва моддий ёрдам, шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя ва интеграция бўйича ёрдам берган.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ерусти метросини қуриш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади, трансформаторлар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюради. Масъуллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Айни кунларда унинг Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилди.

Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли ҳам яқин ойларда ишга туширилади. Шу тариқа, Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Бунинг эвазига шахсий транспортларга эҳтиёж камайиб, тирбандлик бартараф этилади. Хусусан, Қўйлиқ – Сергели йўналишида ҳаракатланадиган кунлик автомобиллар сони 40 мингтагача қисқариб, транспорт оқими 12 фоиз камайиши мумкин.

Умуман, ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 650 минггача етади. 245 та янги иш ўрни яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Акционерлик жамияти ахборот хизмати Рустамбек Эшбеков раҳбари иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи «Aysel Energy» корхонаси фаолияти билан танишди.

«Aysel Energy» йилига 10 минг дона йирик электр ускуналари ишлаб чиқариш қувватига эга. Туркия технологияси ўрнатилган корхонада маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етган.

Мутасаддилар бу йил мамлакатимизда 3 минг 200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари импорт таҳлилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий маҳсулотларга буюртмаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM