Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди. Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали…
📈 Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди. Масалан, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар…
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ ташкил этиш дастури бошланган.

🏛 Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

📈 Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️CCВ: Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.

Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿Нодирбек Абдусатторов дунё шахмат рейтингида 2-ўринни банд қилган хитойлик Динг Лирен билан дуранг натижа қайд этиб, пешқадамликни сақлаб қолди

Дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Нидерландиялик Аниш Гири АҚШ гроссмейстери Уэсли Со билан дуранг ўйнади ва 6,5 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱 “BUKHARA NEWS” ахборот ресурсида эълон қилинган “Бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда” номли видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг

📣РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

🔍“BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

📚Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб - сайтига ва (ёки) веб - сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.

👮‍♂️Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.

📝Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 26 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

🔘Мавзу: Божхона хизмати органларининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби: натижалар ва режалар
🔘Вақти: 10:00
🔘Иштирок этади:  Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б.

〰️〰️〰️
Брифинг

🔘Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘Вақти: 12:00
🔘Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

🔘Мавзу: "Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилдаги режалар
🔘Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда ўрнатиладиган тиббий контейнерлар аҳолига стационар эмас, балки тезкор бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган тиббий контейнерлар хусусида танқидий фикрлар эълон қилинди.

Унда айтилганидек, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган. Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Бу муассасалар барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва 18 турдаги тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланади. Эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача ишловчи икки койкали “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган кексалар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда оилавий шифокорга катта енгиллик беради.

Фуқароларнинг эса оддий кўриклар учун ўз ҳудудидаги поликлиникага қатнашига зарурат қолдирмайди. Чунки улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилади.

Ушбу пунктларни жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу кичик муассасаларга электр энергия ва сув тармоқлари тортилиб, иссиқ ҳамда совуқ кунларда ҳаво мўътадиллигини таъминловчи мосламалар ўрнатилади.

Бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
Ажратилаётган маблағлар эса кичик “поликлиника”да ҳам худди оилавий поликлиникалардаги шароитларни ҳозирлаш учун сарфланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📁 Божхона хизмати органларининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби: натижалар ва режалар

АОКАда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Наманганда 30 мингдан ортиқ бройлер совуқдан музлаб ўлган – Effectuz вазият бўйича суриштирув ўтказади” сарлавҳали материал юзасидан Чортоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

«FUJOZE TEKS» МЧЖ раҳбари, тадбиркор Жаҳонгир Абдураимов ҳозирда ҳорижда сафарда бўлгани сабабли унинг акаси Фурқатжон Абдураимов фикрини билдирди. Масъуллар иштирокида ўтказилган ўрганишда ҳам бу хабар ўз тасдиғини топмади.

Қолаверса, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, «FUJOZE TEKS» МЧЖ дан мурожаат бўлмаган. Сабаби бу МЧЖ мавсумий тарзда фаолият юритади ва у гўшт йўналишига ихтисослашмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 75 078 нафар шахсга нисбатан 58 697 та жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил👈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм (114%) божхона тўловлари ундирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди:

🔄 Тизимда “Рақамли божхона” тамойилини кенг жорий қилиш мақсадида ўтган йилда 11 та ахборот тизими, 13 та электрон хизмати, 3 та мобил илова ишга туширилди. Ўзаро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш мақсадида 12 та давлат идораси ва 9 та хорижий авиакомпаниянинг ахборот тизимлари билан интеграциялашув амалга оширилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирда экспортда 86 % ва импортда 76 % товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз расмийлаштириш тартиби қўлланилмоқда.

💻 Декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди.

Республикамиз божхоначилари томонидан 2022 йилда аниқланган 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

🗣Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔌 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚙️ Совуқ кунларда электр тармоқларида юзага келган носозликларнинг 90 фоизини бартараф этишга эришилди АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Электр тармоқларида юзага келган носозликлар бартараф этилганлик кўрсаткичи 95 фоизга ошди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди:

Кеча, 25 январь куни аҳолига 228 млн 700 минг кВт-соат электр энергияси, 148 млн 700 минг куб метр табиий газ ва 2200 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 5 минг 700 тонна маҳаллий кўмир ҳудудлардаги омборларига ортиб юборилди.

Ҳозирда ҳудудларда 3 200 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 500 дона газ баллонлари заҳираси мавжуд.

Бугунги кунда ҳам зарур чора сифатида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида бир ярим соатдан икки соатгача чекловлар киритилмоқда.

Шунингдек, Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим хонадонларида газ босимини меъёрга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 2023 йил 26 январда Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк