Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан айни пайтда Бош вазир Абдулла Арипов раислигида мамлакатимизда давом этаётган аномал совуқ ҳаво шароитида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Қиш мавсуми: сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва захира қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

🥗Қиш мавсумида кескин совуқ бўлганда, сабзавот маҳсулотларини ўрнатилган тартибда сақлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда, мамлакатда сабзавот экинларини сақлашга мўлжалланган 4 400 дан ортиқ умумий сиғими 1,5 млн тонна бўлган омборхона мавжуд.

Республикамизда 2022/2023 йил қиш мавсумига 583 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини захиралаш режалаштирилган бўлиб, амалда 640 минг тонна захира қилинган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 24 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда инсонпарварлик тамойилларининг устуворлиги
🔘 Вақти: 10:00
🔘 Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Мавзу: Тошкент шаҳри ва вилоятларда иссиқлик таъминоти корхоналарининг фаолияти таҳлили
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: Равшанбек Жўраев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📚Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда инсонпарварлик тамойилларининг устуворлиги

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминотида узилишлар сабабли қайта ҳисоблашни амалга оширади

Ҳурматли Тошкент аҳолиси, иссиқлик ишлаб чиқарувчи ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ҳарорат режимига риоя қилмаслик оқибатида иссиқлик таъминотида узилишларни бошдан кечирган бўлсангиз, қайта ҳисоб-китоб Veolia Energy Tashkent мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Яъни:

иссиқлик энергиясининг йўқлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан инспекторни чақириш ва далолатнома тузишингиз шарт эмас;

далолатнома Veolia Energy Tashkentнинг туман иссиқлик тарқатиш бошқармаси томонидан диспетчер маълумотлари асосида тузилади. Veolia Energy Tashkent тасарруфида иссиқлик энергияси кўрсаткичлари қай вақтдан бошлаб меёрларга жавоб бермай қолгани ҳақидаги маълумотлар бор.

Қайта ҳисоблаш зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик ташувчисини етказиб беришнинг бутун даври учун амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Ички ишлар органлари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани 48 соат ичида тайёрлаб судга юборишади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди:

2022 йил 16 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс "Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш" деб номланган янги боб билан тўлдирилди.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ва уни реабилитация марказига жойлаштириш зарурлигини тасдиқловчи материаллар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан тақдим этилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома судга ёзма шаклда берилади ва ички ишлар органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Инфографика: 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган, аммо ўсиш суръати 2021 йилга (7,4%) нисбатан пасайган.

Умуман олганда, 2022 йилда кўплаб ташқи ва ички қийинчиликларга қарамай, мамлакат иқтисодиёти барқарорликни
намоён этди. 2022 йил учун прогноз қилинган ўсиш суръатларига амалда эришилди. Табиийки, шоклар ва глобал конъюнктура иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатди, бу эса иқтисодиёт тармоқларида ўсиш суръатларининг секинлашишига ва инфляциянинг тезлашишига олиб келди.

🫥 2022 йил охирига келиб иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда:

🫥 Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш — 19,4%;
🫥 Хизмат кўрсатиш соҳаси — 15,9%;
🫥 Ташқи савдо ҳажми — 18,6%;
🫥 Экспорт кўрсаткичлари — 15,9%.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇬 Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.

Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔎 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ Кеча истеъмолчиларга 228 млн 200 минг кВт-соат электр энергияси, 146 млн 500 минг куб метр табиий газ ва 2000 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Электр ва газ таъминотидаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 776 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларга асосан тармоқларда юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилмоқда.

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижаси 1 кунда 20 та маҳалладаги 3 539 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

Ҳурматли истеъмолчилар!

📌 Электр таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки телеграм'даги @HET_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки facebook'даги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot телеграм-ботга мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Ватан манзумаси» номли адабий-маърифий кеча ўтказилади

«Ўзбекистон« халқаро анжуманлар саройида «Ватан манзумаси» номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтади.

Унда таниқли маданият намояндалари, санъаткорлар, эстрада хонандалари, театр, кино ва ижодий жамоалар қатнашади. Ушбу адабий-маърифий кечада Ватанни мадҳ этувчи ижод намуналари янграйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, республика тез тиббий ёрдам маркази автобазаси 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради.

Айни пайтда сайт фаолиятини қайта тиклаш учун техник ишлар амалга оширилмоқда ҳамда сайт хавфсизлигини янада мукаммаллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📶 Тошкент шаҳри ва вилоятларда иссиқлик таъминоти корхоналарининг фаолияти таҳлили

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшанбек Жўраев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Судга ҳурматсизлик қилганлик учун хорижий давлатларда қандай жавобгарлик мавжуд?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧮 Совуқ кунларда аҳолига белгиланган меъёрда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун тўловлар ўрнатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшанбек Жўраев маълум қилди:

🦠 Жорий йилнинг 16-23 январь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан ҳамда вазирликда ташкил этилган диспетчерлик штабига келиб тушган мурожаатлар асосида иссиқлик таъминоти соҳасида 148 та кўп қаватли уй ва 3 та ижтимоий соҳа объекти, электр таъминоти соҳасида 962 та ҳамда газ таъминоти соҳасида 4 та кўп қаватли уйда юзага келган узилиш ва носозликлар бартараф этилиб, таъминот қайта тикланди.

📈 Ҳудудлар ва қозонхоналарга етказиб берилаётган табиий газ босимининг ошиши натижасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати 7-8 Сга оширилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷 Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

🇺🇿🇹🇲 Шавкат Мирзиёев ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM