⚡️ДХХ терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди
Қўқонлик К.Ҳасанов 2019 йилда Москвага ишлаш учун бориб, тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларга ёрдам бериш учун «молиявий жиҳод» қилишга аҳд қилади. Қўқонда яшовчи таниши С.Зокировни ҳам Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган. У Ўзбекистонда яшовчи шахсларни «молиявий жиҳод»га чорлаши ва улар берган пулларни Суриядаги террорчиларга юбориши керак бўлган.
Топшириқга кўра, С.Зокиров «Telegram» орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштирган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров бу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
К.Ҳасанов хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
К.Ҳасанов 8 йил, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Жорий йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Экспертлик_сўров
«2023 йилда қандай ислоҳотларни кутяпсиз?» деган саволга респондентларнинг ярми (49,7%) «Коррупцияга қарши аниқ ва амалий чоралар билан курашиш» деган жавобни танлади.
Сўров иштирокчиларининг 41,9 фоизи «Одил судловга эришиш даражаси оширилиши»ни, 39,4 фоизи «Энергетика тизимини қайта кўриб чиқилиши»ни истайди.

Вазир Янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди
Бугун 31 декабрь ярим тунда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида бўлди.
— Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун тизим масъулларини жойларга жўнатаяпмиз. Ҳар биримиз ҳақиқий вазиятни ўз кўзимиз билан кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, қисқа муддатда пухта ечим топиш ҳаракатидамиз, — дейди вазир.

Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар бешта тоифага ажратилди
Тоифага қараб солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тоифага қараб солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🗓 1 январдан нималар ўзгаради?
▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди ➖ БАТАФСИЛ
▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди ➖ БАТАФСИЛ
▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади ➖ БАТАФСИЛ

❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди
🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 чақалоқ туғилган эди.
2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:
👧🏻 1056 нафари қиз,
👦🏻 1099 нафари ўғил.
🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 чақалоқ туғилган эди.
2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:
👧🏻 1056 нафари қиз,
👦🏻 1099 нафари ўғил.
🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади
2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
➖ 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
➖ 4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
➖ 3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.

11 январдан Тошкент шаҳридаги 19 та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30га ўзгармоқда
– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;
– Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
– Пучон университети;
– ТМC институти;
–Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
– Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали;
– Ўзбекистон давлат консерваторияси;
– Вебстер университети;
– Тошкент кимё-технология институти;
– Тошкент фармацевтика институти;
– Тошкент давлат шарқшунослик университети;
– Тошкент давлат юридик университети;
– Тошкент молия институти;
– Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент давлат техника университети;
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
– Янги Ўзбекистон университети;
– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ.

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда. Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурато, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.
«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда. АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган», – дейилади баёнотда.
Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган.