Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
📁 GSP+ доирасида халқаро сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича қилинган ишлар АОКАда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

241 та экспортёр корхона томонидан маҳаллий маҳсулотлар 31 та Европа давлатига экспорт қилинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди:

〰️〰️〰️
Республика миқёсида корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш бўйича сарфланадиган харажатларни қоплаб бериш юзасидан 128 та корхонанинг хужжатлари Экспортни рағбатлантириш агентлигига киритилди.

Европа мамлакатларида қўлланиладиган 1500 та стандарт жорий этиладиган 300 та корхона рўйхати шакллантирилиб, манзилли ишлар йўлга қўйилди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов:

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барча юртдошларимизни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан самимий табриклайман.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда милллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш йўлидаги эзгу мақсад ва миллий ғоялармиз, асосийси, умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-умид ва ёруғ келажакка интилишларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.

Байроғимиз, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидек асрашга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

Шу билан бирга нуфузли халқаро ташкилотларнинг пештоқида, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғининг мағрур ҳилпираб туриши барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.

Миллий байроғимизнинг кундалик ҳаётимизда доимий ҳамроҳимизга айланиши бизнинг давлатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларини жипслаштиришда муҳим ўрин тутади.

O‘zLiDeP фракциясига аъзо бўлган депутатлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларида давлат рамзлари, хусусан, давлат байроғининг бундан 31 йил олдин қабул қилинганлиги, сўнгги йилларда эса ундан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигини очиқ, ошкора айтишмоқда.

Учрашувлар жараёнида ушбу қонунни давр талабига мослаштириш, Давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги билдирилмоқда.

2022 йил 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суриб муҳокама ташкил этиш ва депутатларимиз орасидан ишчи гуруҳи тузиш кўзда тутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌱 Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ривожлантиришга оид Қарор ижроси

АОКАда мазкур институт директори Бахтиёр Пўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:


📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌱 Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ривожлантиришга оид Қарор ижроси АОКАда мазкур институт директори Бахтиёр Пўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🏛 Иқлим ўзгариши, чанг бўронлари, ер деградацияси, сув ресурслари тақчиллиги — янги институт фаолияти шу каби долзарб экологик муаммоларга илмий ечим топишга қаратилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Пўлатов маълум қилди:

〰️〰️〰️
2022 йил 18 август куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Қарорда ушбу институт фаолияти учун алоҳида бино ажратиш ва институтнинг «Илмий-тажриба станцияси»ни ташкил қилиш кўзда тутилган.

2023 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги жамғармаси ҳисобидан жами 1,5 млрд сўмлик 27 турдаги лаборатория ускунаси ва 19 турдаги реагент ва бутловчи материаллар харид қилиниши режалаштирилган.

Институтда жорий йилнинг 10 ойи давомида 12 та хўжалик шартномалари асосида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏗 «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар

АОКАда мазкур уюшма ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати:

〰️〰️〰️
«Биз Европа Иттифоқининг минтақамизни боғлайдиган кенг оптик толали йўлаклар барпо этиш, бошқарув ва ижтимоий соҳа, саноат, соғлиқни сақлаш, таълим, молия ва қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар кенг жорий этилишига қаратилган режа ва дастурларини қўллаб-қувватлаймиз.

Бундан ташқари, жаҳон бозорларига чиқиш, глобал интеграция ва ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этиш учун транспорт йўналишларини диверсификация қилиш минтақамизнинг барча мамлакатлари учун бирдек долзарб вазифа ҳисобланади».

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🏗 «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар АОКАда мазкур уюшма ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚙️ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан жами 8 трлн 679,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Бу ҳақда АОКА ўтказилган брифингда мазкур уюшма ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

〰️〰️〰️
9 ойда 25 та лойиҳа бўйича жами 137,9 млн доллар инвестиция йўналтирилди. Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурлари доирасида 850 та лойиҳа бўйича 12 трлн 480 млрд сўмлик маблағлар мақсадли сарфланган, шундан қиймати 6,4 трлн сўм бўлган 284 та лойиҳа ишга туширилган ва натижада 5,9 мингта янги иш ўрни яратилган.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

«Яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш «Яшил ҳудуд» корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, дарахтлар экиладиган ер майдонларини аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчатхоналарни кўпайтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмон хўжаликлари учун махсус техникалар сотиб олиш чоралари назарда тутилмоқда.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍«Ўзбекистон ва Россия музейлари ходимлари конференцияси» ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Россия Федерацияси маданият вазирлиги ҳамкорлигида икки мамлакат ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 18-19 ноябрь саналарида «Ўзбекистон ва Россия музейлари ходимлари конференцияси» бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдукаримов, Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная ва ҳар икки давлат музейлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррелни қабул қилди.

Пандемиядан кейинги даврда жадал иқтисодий тикланиш ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Жозеп Боррель Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатини олқишлади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бу борада катта муваффақиятларга эришганини таъкидлади. Евроиттифоқ бундан буён ҳам минтақа давлатлари билан сиёсат, савдо, инвестиция, рақамлаштириш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда имзолаш бўйича келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
«Ислоҳотлар нафақат барқарор иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан ижобий таъсир кўрсатди, балки турли тармоқларни модернизация қилишга ҳам туртки бўлди» — Оливер Бешт

Франция Савдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт Ўзбекистон-Франция бизнес-форумининг очилишида сўзлаган нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

– Бугун Ўзбекистон пухта ўйланган ривожланиш стратегияси билан машҳур бўлиб, унинг самарадорлиги турли соҳа ва тармоқлардаги компаниялар эътиборини тортмоқда. Айтишим керакки, бу ерда имкониятлардан кўра кўпроқ – сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётни дунёга очиш ва уни хорижий инвесторлар учун янада жозибадор қилиш имконини берди. Бу ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда нафақат ижобий самара берди, балки саноатнинг турли тармоқларини модернизация қилишга ҳам туртки бўлди.

Бошқача айтганда, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти икки мамлакат аҳолиси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларини қамраб олиши мумкин.

Бизнинг мақсадимиз – саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва янги лойиҳалар яратиш, бизнесни янада ривожлантириш масаласига конструктив ечим топишга қаратилган мулоқотни рағбатлантиришдир” – Оливер Бешт.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк