Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
🌎 Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони дунё бўйича 1.088.878 кишини ташкил этади, 225438 - соғайганлар, 58382 нафар бемор вафот этди- John Hopkins University

❗️Халқаро валюта фонди коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда молиялаш бўйича 85 та мамлакатдан сўров қабул қилди - ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева.

📲Google бутун дунё бўйлаб ижтимоий изоляция даражасини мониторинг қилиш учун фойдаланувчилар яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни бошлайди. Шу тарзда компания давлатларга Covid-19 тарқалишига қарши курашишга ёрдам бермоқчи - Google

🇺🇸АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази барча америкаликларни уйдан чиққанда ниқоб тақишга чақирмоқда - New York Times

🇸🇬Сингапур Covid-19 ортишини секинлаштириш учун янада жиддий чораларни кўрмоқда. Ўқув муассасалари ва аксарият корхоналар ёпилади - Bloomberg

🇩🇪Германияда коронавирус тарқалиш суръатини секинлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ўз самарасини кўрсата бошлади. Шунга қарамай, карантин режими кучайтирилмоқда, аҳоли ижтимоий масофага риоя қилмаса 500 евро (5 миллиондан юқори) миқдорида жаримага тортилиши мумкин – Daily Mail

❗️Covid-19 одамларни бир-бирига нисбатан меҳрибон бўлишга ундамоқда. Сахийлик ва раҳм-шафқат туйғулари бутун дунёда намоён бўлмоқда. Ишонамизки, меҳр-оқибат бугунги қийин вақтда одамларни қутқаради - CNN

⚡️Массачусетс технология институтининг тадбиркорлик экотизими замонавий технологик стартапларни ишлаб чиқариш орқали Covid-19 муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради - Массачусетский технологический институт

❗️Дунё миқёсида аёллар карантин даврида уй шароитида зўравонлик ортишига дуч келишмоқда - Reuters

⚡️The Guardian нашри Covid-19 ҳақида узлуксиз ахборот оқими кўпайган бир даврда ижобий янгиликларга бағишланган махсус рубрика ташкил этди.

⚡️Гамалеи номидаги эпидемиология, микробиология илмий тадқиқот институтининг Бош илмий ходими Виктор Зуевнинг фикрича, коронавирус нисбатан паст патогенликка эга, карантин эса вирус тарқалишини тўхтатиш учун энг самарали восита ҳисобланадиРИА новости

🇺🇸АҚШ ҳукумати сифат сертификатига эга бўлмаган дезинфекция воситалари савдоси ортаётгани ҳақида маълум қилди. Чакана савдо сотувчилари бундай маҳсулотларни сотиш учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирилди – New York Times

👨‍💻Болаларга онлайн одоб-ахлоқ, интернетдан фойдаланиш қоидалари ва фойдали иловаларни ўргатиш зарур - New York Times

📲Google бир неча йил аввал болалар учун хавфсиз интернет-платформаларни яратиш мақсадида «Be Internet Awesome» лойиҳасини ишга туширди. У ўзига ота-оналар учун кенгайтирилган ўқув дастурлари, ресурслар ва болалар учун таълимий-саргузашт ўйинларни қамраб олган.

Манба: @aoka_uz
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бошланади.

📍Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=qNPKKBNf0X4

@aoka_uz
Forwarded from Gazetalar sharhi
2_5206226757685871927.pdf
8.2 MB
Карантин даврида мутолаа учун кенгроқ имкон яратиш мақсадида «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» газетасининг 2020 йил 4 апрель кунги сонини тўлиғича pdf форматда ҳавола этмоқдамиз.

Ушбу pdf вариант таҳририят томонидан тақдим этилди.


https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиздаги Ягона мувофиқлаштирувчи марказда иш қизғин.

Ҳомийлар, кўнгиллилар хайрия ёрдамларини манзилли етказиш учун тинимсиз ҳаракатдалар.

***

Продолжается работа Единого координационного центра: сюда привозятся закупленные товары, раскладываются по пакетам и отправляются по адресам, указанным махаллинскими комитетами.

Также нуждающиеся выявляются по звонкам на номер 1197, после чего им отправляется необходимая помощь.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. (Видеолавха)

👉 @uzbprokuratura
#Савол_Жавоб

Савол: Мен Давлат хизматлари марказига стикер олиш учун ҳужжат топширдим. Кўчага чиққандим, ички ишлар ходими машинамни тўхтатди. Стикерим йўқ, лекин ариза топширдим десам ҳам, жаримага тортди. Бу тўғрими?

❗️Рухсатномангиз тайёр бўлганидан сўнг, my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетингизга хабар келади, ёки Давлат хизматлари маркази ходими Сизга қўнғироқ қилади.

Ариза ҳолатини текшириш учун мустақил равишда, қуйидаги ҳаволадан ўтсангиз, бас https://my.gov.uz/uz/site/task-view

⚠️ ДХМ томонидан юборилган хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида ДХМгача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Онлайн
Карантин вақтида битирув ишлари ҳимояси қандай ташкил этилади?

Фархад Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

– Ўқув йилининг бу даврига келиб битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланган. Шундан келиб чиқиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари, он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугунги кунда талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни мунтазам бажариб бориш, китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Халқ таълими вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Онлайн дарслар эфир вақти 3-4 фарзандли оилалар учун ноқулай бўлмоқда. Уйда телевизор битта, дарслар бир пайтда бошқа каналларда узатилади.

Такрорий эфир учун эса болалар кун бўйи телевизор тагида ўтиришига тўғри келяпти. Шунингдек, чекка ҳудудларда интернет сифатида муаммо бор.

Шу сабабли синфлар кетма-кетлигини ўзгартириш, масалан, 1-2-3... каби эмас, балки аввал тоқ, кейин жуфт сонли синфлар дарси эфир сеткасига жойланса, ҳамма учун қулай бўлар эди. Нима дейсиз?

❗️Авваломбор, таклифларингиз учун катта раҳмат! Таклифингизни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ижодкорлари билан муҳокама қилиб, келгуси эфирларда инобатга олишга ҳаракат қиламиз.

Шу билан бирга, берилган таклиф баъзи оилаларга тўғри келиши, лекин бошқа оилаларга ноқулайликлар яратиши мумкин.

Ўз вақтида кўриш имкони бўлмаган ёки 2-3 нафар фарзанди бўлган оилалар учун барча дарслар соат 17:00 дан бошлаб такроран эфирга узатилмоқда, қолаверса, дарсларни:

https://www.youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi

https://mover.uz/channel/uzeduuz/

https://t.iss.one/uzeduonlinemaktab

каби ижтимоий тармоқ каналлари орқали ҳам кўришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу йил фарзандим 1-синфга чиқиши керак. Мазкур вазиятда нима қилишим лозим? Фарзандимни навбатга қўйишим керакми?

❗️Болаларни мактабга қабул қилиш масаласи бўйича қонунчилик ҳужжатларига кўра, мактабларга қабул — июнь-август ойларида ташкил этилади. Июнь ойига қадар ҳали вақт бор. Карантин муддати бу вақтга қадар якунланса, қабул ўрнатилган тартибда ташкил этилади. Карантин муддати чўзилса, тегишли ташкилотлар билан қабул тартибига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Ҳозирда Сизга фарзандингиз мактабгача ёшдаги болалар учун тайёрланаётган дастурларни "Болажон" телеканали орқали кузатиб боришини тавсия этамиз.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал хабар берганимиздек, АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавобларни тақдим этамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега қардош тилларда видеодарслар мавжуд эмас?

❗️Хозирда ТВ орқали 3 та тилда (ўзбек ва рус, қорақалпоқ) дарслар намойиш этилмоқда. Ҳудудларда қардош тилларда таълим берилаётган мактаб педагоглари томонидан масофавий тарзда ўқувчиларга ушбу дарсларни тушунтириб боришларини тавсия этамиз.

Ҳозирча қорақалпоқ тилида Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий телеканали билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Сабаблари:

қўшимча тиллар учун яна телеканаллар керак,

видеодарсларни тасвирга олиш учун қўшимча студия керак, ҳозир деярли барча телестудиялар банд,

Тошкент шаҳрида тожик, туркман, қозоқ, қирғиз тилларида дарс ўтиладиган мактаблар йўқ, шунинг учун ушбу тилларда дарс берадиган барча фан ўқитувчиларини топиш ҳам муаммо, ҳозирги карантин даврида вилоятлардан ўқитувчиларни пойтахтга олиб келишнинг ҳам иложи йўқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Видеодарслар орқали таълим олиш жараёнида ЎҚИТУВЧИ ВА ОТА-ОНАЛАР НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК, шу ҳақида маълумот берсангиз?

❗️Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

✔️ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилининг IV чораги учун режалаштирилган дарс машғулотларини масофавий видеодарслар шаклида ташкил этилгани сабабли ўқитувчиларнинг иш фаолияти масофавий тарзда (иш ҳақи тўлиқ сақланган ҳолда) давом эттирилади;

✔️ навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддати йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтирилади;

✔️ қолган ходимларга заруратга кўра йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъий назар, асосий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили тақдим этилади.

🔰 ФАН ЎҚИТУВЧИСИ:

Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари телевизион дарс орқали ўқувчиларга берилаётган уй вазифаларини ота-оналар билан биргаликда бажарилишига кўмаклашади ва уларни баҳолаб боради.

Бунда ўқувчиларнинг уй вазифалари юзасидан олган баҳолари:

* Тошкент шаҳрида электрон журналга,

* Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўқитувчилар ўзи учун қайд этиб боради.

🔰 ОТА-ОНАЛАР:

📎 фарзандларига телевизион дарсларни кўриш ва уй вазифаларини бажаришга шароит яратиб беради;

📎 фарзандларининг телевизион дарсларни ўз вақтида кўришини назорат қилади;

📎 фарзандларига уй ишини қилишга ва натижаларини фан ўқитувчисига етказишга кўмаклашади, шунингдек, бу борада фан ўқитувчиси билан ҳамкорлик қилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар:
– Эй Аллоҳ, биз нуқсонга йўл қўйганлармиз, Сен эса Каримсан. Биз гуноҳкорлармиз, Сен эса Ҳалимсан. Биз Сенга муҳтожмиз, Сен эса биздан Беҳожат Зотсан. Сен Поксан.

Давоми: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19651

@hajumrauz

Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRByxLQ1tQc5AnxSQ
#Савол_Жавоб

Стикер учун электрон аризага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига кўра, сўровномага:

рухсатнома олиш учун асос бўлган ҳужжат нусхаси (лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат, ходимнинг меҳнат дафтарчаси ва лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ, автотранспорт воситаси ижара ёки ишончнома асосида фойдаланилганда ижара шартномаси ёки ишончнома) илова қилинади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган.
--
Шавкат Мирзиёев: Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантинда сақланаётган фуқаролар ва уларнинг оилалари доимий эътиборда ва назоратда

🙏🙏🙏🙏

#iltimosuydaqoling

***

Граждане, находящиеся на карантине, и их семья - в центре внимания и под постоянным контролем специалистов.

🙏🙏🙏🙏

#оставайтесьдома
Forwarded from Times.uz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан брифинглар ўтказилди.

Брифингдаги айрим саволларга тўхталиб ўтамиз:

Марказий банк.

Карантин туфайли кредитларни тўлаш имкониятим йўқ. Қандай имтиёзлар бор?
👉Жавоб: бу ерда

Банкоматларда картани нақд пул орқали тўлдириш функцияси мавжудми?
👉 Жавоб: бу ерда

Банк пластик картам блокка тушиб қолди. Уни блокдан онлайн чиқариш мумкинми?
👉 Жавоб: бу ерда

📹Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

Адлия вазирлиги

Тезликни оширганим учун жарима тўлашим керак эди. Бироқ мен карантиндаман. Нима қилай?
👉Жавоб: бу ерда

Халқаро почта алоқалари билан шуғулланаман. Автомобилимга стикер олишим шартми?
👉Жавоб: бу ерда

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

Халқ таълими вазирлиги

Онлайн дарслар эфир вақти 3-4 фарзандли оилалар учун ноқулай бўлмоқда. Бунинг ечими борми?
👉 Жавоб: бу ерда

Фарзандим бу йил биринчи синфга чиқиши керак. Навбатга ёзилишим керакми?
👉 Жавоб: бу ерда

Нега қардош тилларда видеодарслар мавжуд эмас?
👉 Жавоб: бу ерда

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

Ички ишлар вазирлиги

Коронавирус туфайли маҳбуслар озод этиладими?
👉 Жавоб: бу ерда

Велосипедда ҳаракатланиш тақиқлангани ростми?
👉Жавоб: бу ерда

Хориждан келган неча киши карантинга жойлаштирилган?
👉Жавоб: бу ерда

Ўзбекистонда неча киши уй карантинида сақланмоқда?
👉Жавоб: бу ерда

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Битирув ишлар ҳимояси қандай ташкил этилади?
👉Жавоб: бу ерда

4-курс талабалари тўлов-контракт миқдорини камроқ тўлайдими?
👉Жавоб: бу ерда

📹 Брифинг тўлиқ видеоси: бу ерда

❗️Эслатиб ўтамиз, брифинглар Агентликнинг расмий @aoka_uz канали орқали ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Ориент Финанс» банк жисмоний шахсларга 3 ой муддатга кредит таътилларини эълон қилди.

Бунда:

жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича жорий йилнинг апрель, май, июнь ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари ўрнатилган тартибда мутаносиб равишда қўшимча муддатга узайтирилади (таътиллар овердрафт, пластик картага олинган онлайн кредитлар ва суд жараёнидаги кредитларга тадбиқ этилмайди).

кредитнинг асосий қарзини тўлаш муддатини кечиктириш, фоизларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Батафсил маълумот — @OfbSupport

Демак, бугунги кунгача 19 та банк кредит таътилларини эълон қилди — Асакабанк, Asia Alliance Bank, Агробанк, Алоқабанк, Ипотека банк, Ипак йўли банки, Капиталбанк Микрокредитбанк, Ориент Финанс банк, Пойтахтбанк, Hi Tech bank, InFinBank, Ўзсаноатқурилишбанк, Туронбанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, ЎзМиллийбанк, ЎзАгроэкспортбанк ва ZiraatBank.

Каналга уланиш 👉🏼 @bankers_uz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган


Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинганлар 263 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:

0-9 ёшгача – 8 нафар;
10-19 ёшгача – 10 нафар;
20-29 ёшгача – 51 нафар;
30-39 ёшгача – 63 нафар;
40-49 ёшгача – 73 нафар;
50-59 ёшгача – 40 нафар;
60-69 ёшгача – 13 нафар;
70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.


Ҳозирга қадар хорижда бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 102 нафарни ташкил этмоқда. Улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган.

161 нафар фуқаро эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Барча беморларга шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. Шу кунгача 25 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда COVID-19 инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz