Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
#Коронавирус

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 298 нафарни ташкил этмоқда.

Охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 298.


Последние подтвержденные случаи тоже выяснены среди граждан, которые находились на карантине в стационарных условиях.

---------------------------------------------------

👉@seo_agentligi
Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Роспотребнадзорнинг ФБУН ГНЦ ВБ “Вектор” илмий марказида ишлаб чиқарилган
коронавирусни полимераза занжирли реакцияси орқали аниқлайдиган тестлар орқали аниқланишига нисбатан салбий эътирофлар келтирилган.

Биз бу эътирозларнинг қанчалик ўринли эканига аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Халқаро тиббий-санитария қоидалари Координатори, ФВ бўйича бош мутахассис т.ф.д., профессор Иброҳим Маматқуловга мурожаат этдик.

У кишининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги биринчи бемор айнан “Вектор” нинг тестлари орқали аниқланган. Сўнг, касаллик Германия тестлари орқали ҳам тасдиқланган. Шу жиҳатга эътибор бериш ўринлики, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган тест-системалар юқори сезгирлик даражасига эга. Тестлар натижалари намунани тўғри олиш тартибига ҳам боғлиқ. Шу билан бирга, Россия тестлари касаллик белгилари бўлмаган “ташувчиларни” ҳам аниқлаши мумкин.

Бундан ташқари, профилактик тиббиёт йўналишида Россия Федерациясининг санитария-эпидемиологик хизмати дунёдаги энг юқори даражада ривожланган тизим ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#коронавирус #ccв

🦠Кеча юртимизда 385 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

Касалликка чалинганларнинг жами сони 179371 нафарга етди.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистонда, 12 нафари Андижонда,
7 нафари Бухорода, 11 нафари Жиззахда, 4 нафари Қашқадарёда, 4 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманганда, 39 нафари Самарқандда, 7 нафари Сирдарёда, 5 нафари Сурхондарёда, 27 нафари Фарғонада,18 нафари Хоразмда, 88 нафари Тошкент вилоятида ва яна 154 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 550 нафар бемор тузалди. Касалликдан соғайганлар — 175192 нафар.

▪️
Афсуски, кеча яна 3 нафар бемор вафот этди. Касаллик қурбонлари 1276 нафарни ташкил қилди.

————

😷 12 октябрь куни 14 нафар кишида пневмония аниқланди ва 37 нафар бемор соғайди. Батафсил — жадвалда 👆

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official