Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Юртимизда текболни янада ривожлантириш йўлида муҳим учрашув бўлиб ўтди

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов Будапешт шаҳрида жойлашган Халқаро текбол федерациясининг штаб-квартирасига ташриф буюришди. У ерда делегациямизни халқаро ташкилот раҳбари Габор Борсани қарши олди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ойбек Касимов жаноб Борсанига текбол мамлакатимиз ёшлари томонидан илиқ қарши олингани, Халқаро текбол федерацияси жўнатган инвентарлар пойтахтимиздаги бир қатор мактабларга жойлаштирилгани ва ўқувчилар бўш вақтларида ушбу спорт тури билан шуғулланаётгани ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, суҳбатда миллий терма жамоамизни шакллантириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, халқаро ташкилот раҳбари мамлакатимизда ушбу спорт ривожини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Япония бинолар қурилишида сейсмик хулосалар бериш бўйича ҳамкорлик қилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Шунингдек, Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилишда техник меъёрлаш маркази ҳамда Япониянинг қурилиш маркази ўртасида 2025 йилгача 150 нафар ходимнинг малакасини ошириш бўйича ҳам келишилди.

Бундан ташқари, Архитектура, қурилиш муҳандислиги ва пудрат ишлари ташкилоти яъни Шимизу корпорэйшн тажрибасини ўзбекистонлик мутахассислар амалиётида қўллашга келишилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь 4 июль куни ХХР ТИВ брифингида Хитой ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир».

〰️〰️〰️
На брифинге МИД КНР 4 июля официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь прокомментировал реакцию китайского правительства на события в Каркалпакстане следующим заявлением:

«Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маслаҳатчи Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Ўзбекистоннинг 2022 йил II чорагидаги энг фаол банклари аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда.

📈 Энг катта ўсишни «Миллий банк» ва «Инфинбанк» кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилди.

🔎 17 та йирик банклар учун тузилган ТОП-3 ликни «Капитал банк», «Траст банк» ва «Ҳамкор банк» эгаллади.

📉 «Ипотекабанк» кучли учликдан тушиб кетди ва «Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇹🇷 2022 йи 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

▪️Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 5 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

📍Брифинг

● Мавзу:
Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 59,5 миллион дозадан ошди.

🔺4 июль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 740 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 479 нафарни,

2-босқич эмланганлар 13 865 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 055 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 167 341 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 59 553 703 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 659 236 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 16 994 895 нафарни,

3-босқич эмланганлар 9 924 335 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 11 975 237 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Тошкент вилояти (43 374 доза),
🔹Андижон вилояти (23 427 доза),
🔹Наманган вилояти (18 111 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,3 фоизни ташкил қилмоқда.

🔺12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 704 464 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 907 898 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 693 902 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 102 664 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус кўрсаткичи яна пасайди — 74 кишида инфекция аниқланди

😷2022 йил 4 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241196 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон, 4 нафари Андижон, 5 нафари Бухоро, 7 нафари Жиззах, 2 нафари Қашқадарё, 4 нафари Навоий, 4 нафари Наманган, 6 нафари Самарқанд, 4 нафари Сирдарё, 5 нафари Сурхондарё, 4 нафари Фарғона, 7 нафари Хоразм, 3 нафари Тошкент вилояти, 14 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238292 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АҚШ фуқаролари Регистонда никоҳдан ўтди

Жорий йилнинг 4-июл куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк