Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.91K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ФИНАЛ КУНИ!

🏆 U-23 Осиё кубоги

🇺🇿 Ўзбекистон – Саудия Арабистони 🇸🇦
📆 19.06.2022
🕰 18:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Инфографика

🏫🔝 2022 йил 1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лар кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади.

💯 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с.дан 100 Мбит/с.гача бўлиши таъминланади.

♻️📲 2022 йил 1 сентябрга қадар ўқитувчи ва мактаб директори лавозимига онлайн ариза топшириш учун махсус электрон портал яратилади.

⚠️☝️Батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

🔰 Низомга мувофиқ:

▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;

▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;

▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.

➡️ Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#full_time 🏆 У-23 Осиё кубоги | ФИНАЛ

🇺🇿 Ўзбекистон 0:2 Саудия Арабистони 🇸🇦

90| Учрашув якунланди.

Голлар: Аҳмед ал-Ғамди 49, Феррас Албрикан 74.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу ҳаракатни ҳеч қачон тўхтатмаймиз" - онкогематологик касалликлар билан хасталанган болалар Президентнинг доимий эътиборида

"Мы ни на миг не остановимся". Дети с онкогематологическими заболеваниями - под постоянным вниманием Президента

Facebook|Instagram|Twitter
📢 20 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан «Ҳаж-2022» мавсумига тайёргарлик
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Камола Икромова, “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ томонидан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Миллий гвардия қўмондони ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🕋 “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан «Ҳаж-2022» мавсумига тайёргарлик

АОКАда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус: кетма-кет беш кунлик кўтарилишдан сўнг кунлик касалланишлар сони бироз пасайди

🌀
Кеча 93 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами беморлар сони 239726 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 таси Андижон вилоятида, 6 таси Бухоро вилоятида, 2 таси Қашқадарё вилоятида, 2 таси Наманган вилоятида, 4 таси Самарқанд вилоятида, 6 таси Тошкент вилоятида, 70 таси Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 58 нафар бемор тузалди, касалликдан соғайганлар жами 237 713 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи ўзгаришсиз қолмоқда (99%).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".

Telegram | Facebook | Instagram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёев: “Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик. Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва…
Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".

Telegram | Facebook
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёев: “Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни…
❗️Президент Шавкат Мирзиёев нима учун конституциявий ислоҳотлар ўтказилаётганига изоҳ берди

Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда?

Айрим юртдошларимиз, ҳатто баъзи олимларимиз ҳам Конституциямиз замонавий демократик талабларга жавоб беради-ку, унга ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми, деган саволни ўртага қўймоқда.

Тўғри, Конституциямиз хорижий илғор тажриба ҳамда халқаро стандарт ва талабларга ҳар томонлама мос келади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Мен амалдаги Асосий қонунимизни қабул қилишда иштирок этган комиссия аъзоси сифатида олдин ҳам айтганман: Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.

Буни ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу билан бирга, бугун шиддатли тараққиётнинг ўзи олдимизга қўяётган муҳим бир талабни чуқур тушуниб олишимиз зарур.

Ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк