Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.В.Павленко томонидан мурожаат бўлган ва унда Самарқанд шаҳри, Шохи-Зинда кўчаси, Афросиёб археология объекти яқинида ер қазиш ишлари олиб борилгани хабар қилинган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан 16 май санасида вилоят маданий мерос бошқармаси ва археология институти ходимлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унга кўра қуйидагилар аниқланди:
ЮНEСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш билан боғлиқ иншоот қуриш учун 9х9х2,5 метр (180 метр куб) ер кавланган. Шурф ўрганилганда ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт бўлаклари ва шурфнинг юқори қисмида қабристон қолдиқлари аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, қазиш ва қурилиш ишларини олиб борган ташкилот бўйича аниқлик киритган ҳолда, ушбу ташкилотга нисбатан чоралар кўрилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

👍11👏2🤔1
Президент Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍12
Расмий хабарлар I Официальные новости
📥 Конституциявий комиссия фуқаролардан таклифларни қабул қила бошлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда ва улар…
⚡️Эртага Конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
Йиғилишда комиссия ишини самарали ташкил этишга қаратилган масалалар муҳокама қилинади ҳамда аҳолидан келиб тушаётган таклифларни қабул қилиш, умумлаштириш, жавоб қайтариш тартиби тасдиқланади. Шу кунга қадар комиссияга келиб тушган дастлабки таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Конституциявий комиссия Матбуот хизмати таркибини тасдиқлаш, жараёнларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш режаси кўриб чиқилади. Йиғилиш якунлари юзасидан брифинг ўтказилади.

👍6👏5
❗️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар 200 мингдан 400 минг сўмгача бир марталик ёрдам пули олади
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:
✔️ ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;
● Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.
✔️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.
Бир марталик моддий ёрдам тўловлари икки ҳафта муддатда тўлиқ тўлаб берилади.
Уйида вақтинча бўлмагани ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябргача олиш ҳуқуқига эга.

👍40
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши юзасидан тор доирадаги йиғилиш ўтказилмоқда. Унда Халқ таълими вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилмоқда. Кун тартибидан янги авлод дарсликларини…
Президент ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 26 май куни Бухорода Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бўлиб ўтади
Биринчи марта ўтказилаётган бундай анжуман Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида ташкил этилмоқда.
Форумни ушбу ҳавола орқали онлайн кузатиб бориш ҳам мумкин бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Биринчи марта ўтказилаётган бундай анжуман Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида ташкил этилмоқда.
Форумни ушбу ҳавола орқали онлайн кузатиб бориш ҳам мумкин бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПЛАС-форум – янги инновацион лойиҳалар, самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашиш майдони бўлди
Бугун пойтахтимиздаги “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида «БАНКЛАР ВА РИТЕЙЛ. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик» иккинчи халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтди.
Тадбирда махсус инновацион технологиялар кўргазмаси ташкил этилиб, унда турли давлатлардан ташриф буюрган етакчи тўлов компаниялари, халқаро хусусий корпорациялар ўзларининг ноёб замонавий технологиялари билан қатнашди.
“Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” иккинчи халқаро ПЛАС-форумида 50 дан ортиқ иштирокчи давлатдан 120 дан зиёд спикер, шунингдек, 1600 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
ПЛАС-форум эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍒Экспортга мослашган гилос плантациялари кўпайтирилмоқда
Республикада гилос ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида кўплаб гилос плантациялари ташкил этилмоқда. Жойларда ўрнатилган мониторинг натижаларига асосан, республикада май ойигача 25,3 минг тонна гилос етиштирилди ва бу жараён республика ҳудудларининг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда июн ойининг 3-декадасигача давом этади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Республикада гилос ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида кўплаб гилос плантациялари ташкил этилмоқда. Жойларда ўрнатилган мониторинг натижаларига асосан, республикада май ойигача 25,3 минг тонна гилос етиштирилди ва бу жараён республика ҳудудларининг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда июн ойининг 3-декадасигача давом этади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти
Вилоят ҳокимлиги ижтимоий объектлардаги қурилиш жараёнини ўрганди
📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

👍8
📣ПРЕЗИДЕНТ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР 2022-2023-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
📲Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-ИЮНдан-20-ИЮНга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
❓Президент мактаблари учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
❓Ихтисослаштирилган мактабларга қандай ҳужжатлар талаб этилади?
❓Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
❓Ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?
Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👍15👎3
📢 26 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Чорвоқ-Чимён» йирик туристик зонасида вазирликнинг ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси фаолияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-тадқиқотлар йўналишидаги фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шерзод Маматов, Марказ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ҳуқуқий муносабатлар юзасидан фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

👍7
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хотамова Нилуфар Мустафоевна 1976 йил 26 майда Бухоро вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Н.Хотамова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

👍12❤1
ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори билан учрашув бўлиб ўтди
25 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай билан учрашди.
Учрашувда Ж.Харгитай хоним мамлакатимиз транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш, соҳа ташкилотларида трансформация жараёнларини жадаллаштириш, транспорт инфратузилма лойиҳаларини ДХШ асосида амалга оширишни кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Батафсил

👍5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Виждон саратони" фильми — премьера, бугун!
Балки у бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, оға-инимиздир. Балки улар билан ҳар кун учрашармиз. Биз уларнинг ҳаракатлари ҳақида биламиз, лекин жиммиз...
Бу сукунат — халққа хиёнат, бу — миллат келажагига хиёнат!
Бугун биз собиқ давлат хизматчисининг эркин, озод ҳаётидан панжара ортидаги қора тақдиригача ҳикоя қиламиз.
... Мен бу ишга биринчи марта қўл урдим, кейин яна, яна, яна ва яна... Курси ҳозир меники, у орқали имкон қадар тезроқ ва кўпроқ мўмай даромад топишим керак, деб ўйлардим...
Кинематография агентлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлиги ва тегишли ташкилотлар кўмагидаги "ВИЖДОН САРАТОНИ" ҳужжатли фильми бугун, 26 май, соат 16:00да Агентликнинг YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали премьера қилинади.
Фильмни давлат хизматчилари, кенг жамоатчиликка томоша қилишни тавсия қиламиз.

Айни пайтда Конституциявий комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказмоқда
Йиғилишда қуйидаги 4 та масала кўриб чиқилиши белгиланган:
1. Конституциявий комиссия ишини ташкил этиш, унинг ҳузуридаги Таклифлар билан ишлаш гуруҳи ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби ва уларнинг вазифалари тақсимоти тасдиқлаш;
2. Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифларни олиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш бўйича ишни ташкил этиш тартиби белгилаш;
3. Комиссия Матбуот хизматининг таркиби ва медиа-режаси маъқуллаш;
4. Конституциявий комиссияга келиб тушган дастлабки таклифлар бўйича Йиғма-ахборот таҳлил гуруҳи ахборотини тинглаш.

👍9🤔1