Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​⚡️Айтишларича, Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброхимович Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ҳозирда Раис ўринбосари лавозимида ишлаётган Ботир Эркинович Захидов тайинланган.

@bankers_uz
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳам шу кунларга етишамиз...

«Хайр Хубэй, Хайр Ухань!»... Коронавирус ўчоғи саналган ҳудудда Хитойнинг турли жойларидан 12 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари келиб меҳнат қилди, кураш олиб борди.

Уларни кузатиб қўйиш ва ўз уйларида кутиб олиш ҳақиқий байрамга айланди. Чунки улар — Қаҳрамонлар...

Ҳадемай биз ҳам шу кунларга етишамиз...

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#ҳуқуқбузарлик

Ёлғон хабар тарқатган аёл суд ҳукми билан жазо олди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда жорий йил 24 март куни эьлон қилинган “Кўргазма видеони ким ва қандай мақсадда олганлиги номаълум” сарлавҳали видео постга расмий муносабат билдиргани ҳақида маьлум қилган эди.
Бугун Ангор тумани маьмурий судида мазкур видеопостни қўл телефонида тасвирга олиб, ундан ёлғон маьлумот тарқатиб, саховатпеша тадбиркорни шарманда қилиш мақсадида фойдаланган Б.Исматованинг хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилиб, тегишли жазо берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/yel-on-khabar-tar-atgan-ayel-sud-ukmi-bilan-zhazo-oldi-26-03-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Sevara Zakirova
UZ: Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев хизмат олувчиларга мурожаат билан чиқди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-direktori-xizmat-oluvchilarga-murojaat-bilan-chiqdi
----------------------------------------------

RU: Директор АГУ Халилилло Турахужаев выступил с обращением к услугополучателям


Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/dxa-direktori-xizmat-oluvchilarga-murojaat-bilan-chiqdi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.

Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ТАЛАБАларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарори.

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “сўнгги муддат – 20 март” талабаларга эмас, балки 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган АБИТУРИЕНТЛАРга тааллуқли (ОТМда ўқув машғулотларига қатнаган, тўлов-контрактни 1-семестр учун тўламаганлар ҳам – абитуриент мақомида ҳисобланади).

Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан белгиланган бўлиб, ҳозиргача вазирликка 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Карантин даврида талабаларга БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА СТИПЕНДИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлиги, тегишли буйруқ расмийлаштирилмаганлиги ёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилгани стипендия тайинлаш ва банк пластик караталарини очишнинг кечикишига асосий сабаб бўлган.

Ҳозирда вазирлик томонидан республика миқёсида стипендия тўланмаган талабалар ҳақида маълумот умумлаштирилмоқда. Уларга:

👉 нақд пул кўринишида тўланмай қолган стипендиялар талабанинг доимий яшаш жойига почта орқали юборилади ёки туманлардаги банк филиаллари орқали рўйхат асосида тарқатилади;

👉 банк пластик карталари орқали тўланади, пластик карталар очилмаган талабаларга янги карталар очилиб, банк муассасасининг ҳудудий бўлими орқали етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шуни расман маълум қиладики, олий таълим муассасаларида карантин даврида тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаганлар ТАЛАБАЛАР сафидан чиқарилмайди!

Шунингдек, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўлаб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Uzbekistan Airways сотиб олинган чипталарни қайтариш масаласида мурожаат билан чиқди

Мурожаатда ҳозирда бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва қайта бронлаш масаласида авиакомпанияга кўплаб аризалар келиб тушаётгани айтилган. Авиакомпания бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилишини маълум қилди.

Чипталарни қайтариш ёки уларни чекловлар бекор қилинганидан сўнг амалга ошириладиган авиакомпаниянинг қатновларига қайта бронлаш жарималар ва санкцияларсиз амалга оширилади.

Шунингдек, авиакомпания йўловчиларга авиачипта бир йил давомида амал қилишига эътибор қаратишини сўрамоқда.
Forwarded from Edu.uz
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИЛДИ

Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва асосий вақтни уйда ўтказиш коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали усулдир. Шу боис зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Барча саъйи-ҳаракатлар – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!
Forwarded from my.gov.uz
​​#уйдақолинг ёки my.gov.uz орқали давлат хизматларидан қандай фойдаланиш мумкин?

🦠Коронавирус пандемияси атрофида вужудга келган вазиятлар туфайли мамлакатда инфекциянинг тарқалишини камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур инфекция билан зарарланишнинг одини олиш мақсадида, аҳолига ўз уйларида қолишларига тўғри келмоқда. Ушбу ноодатий шароит одатий ишларнинг аксариятини, шу жумладан хизматлардан фойдаланишни ҳам масофадан туриб амалга оширишни тақозо этади.

my.gov.uz нима ва у ушбу вазиятда қандай ёрдам беради?

🌐Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларга ўзларининг ҳамда яқинларининг соғлиғи учун хавф туғдирмасдан хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Aгар аввал бундай ёндашув давлат хизматларини олишда қўшимча қулайлик сифатида кўрилган бўлса-да, эндиликда бу давр ва вазият талабидир. Буни амалга оширишда оддий фуқаро учун зарур бўлган буюм бу – компьютер ёки мобил қурилма ҳамда интернетдир.

📊Бугунги кунда 170 мингдан ортиқ фойдаланувчилар порталдан муваффақиятли фойдаланмоқдалар. Шунингдек, 40 дан ортиқ хизматлар реал вақт режимида тақдим этилмоқда, бу эса ўз навбатида ҳудди шу хизматларни давлат идораларида анъанавий усул орқали олиш билан солиштирганда салмоқли устунликдир.
Шундай қилиб, Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ҳаётнинг барча соҳаларига (коммунал хизматлар, солиқлар, пенсия, тадбиркорлик фаолияти, божхона) тааллуқли 190 та хизматдан фойдаланишингиз мумкин.

#уйдақолинг, тавсияларга риоя қилинг ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланинг!

❤️Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Forwarded from my.gov.uz
​​#оставайтесьдома или как получить госуслуги через my.gov.uz?

🦠В связи со сложившейся ситуацией вокруг пандемии коронавируса в стране развернулись широкомасштабные меры по уменьшению распространения инфекции и жителям приходится оставаться в своих домах во избежание заражения. В этих непростых условиях приходится переводить все дела, в том числе и получение услуг в дистанционный режим.

Что такое my.gov.uz и чем он поможет в данной ситуации?

🌐Единый портал интерактивных государственных услуг создает прекрасную возможность для пользователей получать услуги дистанционно, не подвергая опасности свое здоровье и здоровье своих близких. Если раньше такой подход получения госуслуг был дополнительным удобством, то сейчас он является требованием времени и обстоятельств. Все, что нужно для этого рядовому гражданину – компьютер или мобильный гаджет и доступ в интернет.

📊На сегодняшний день порталом успешно пользуются более 170 тысяч пользователей. Свыше 40 услуг предоставляется моментально, что является весомым плюсом по сравнению с получением тех же услуг традиционно через госучреждения.
Таким образом, воспользоваться 190 услугами, затрагивающими все сферы жизни (ЖКХ, налоги, пенсия, предпринимательство, таможня), можно не выходя из дома.

#оставайтесьдома, придерживайтесь рекомендаций и получайте госуслуги через my.gov.uz!

❤️Берегите себя и своих близких!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Уйдаги юлдузлар" танловини эълон қилди.

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@madaniyatvazirligi
#ахборот

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 22 мартдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб) сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилиши, 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган эди.

Батафсил ўқиш учун👉 https://telegra.ph/%D0%8EZBEKISTON-RESPUBLIKASI-OLIJ-SUDI-MATBUOT-HIZMATINING-AHBOROTI-03-27

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Times.uz
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Брифингдан парча:

❗️18 мартдан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда.

❗️2020 йил 26 март ҳолатига 2 трлн. 103,1 млрд. сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд. сўм банк карталари орқали тўланди.

❗️Кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакатда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.
Были обсуждены актуальные аспекты двустороннего сотрудничества, в том числе принимаемые в странах первоочередные меры по недопущению распространения коронавирусной инфекции.
Главы двух государств также обменялись мнениями по вопросам регионального взаимодействия и международной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter