Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулоти бир қатор вазирлик ва ташкилотларга беғараз тақдим этилди.

Батафсил: https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/natriy-gipoxlorit-60
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида тозаланган метан гази асосида суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади

Шўртан газ кимё мажмуасида тозаланган метан гази асосида суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш ва Мажмуадаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда “Sredazenergosetproekt” Акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан биргаликда Шўртан ГКМ ва GTL заводи ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Амалга оширилаётган лойиҳалар учун ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти учун ҳар бири 125 МВА қувватга эга 2 трансформаторли “GTL 220/35/10 кВ” подстанцияси қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда ва барча қурилиш, монтаж ва созлаш ишлари белгиланган муддатда бажарилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

———————————

"Узбекнефтегаз": В Шуртанском газохимическом комплексе будет производится жидкое топливо на базе очищенного метана

В рамках реализации инвестиционных проектов по производству синтетического жидкого топлива на базе очищенного метана в Шуртанском газохимическом комплексе и расширению производственных мощностей в комплексе проводится ряд работ.

Совместно с проектным институтом АО «Средазэнергосетьпроект» разработан проект внешнего электроснабжения завода GTL и Шуртанского ГХК.

На основании разработанного проекта внешнего электроснабжения реализуемых проектов, активно ведутся работы по строительству подстанции «GTL 220/35/10 кВ» с установкой двух трансформаторов мощностью 125 МВА каждый для внешнего электроснабжения объектов, также все строительные, монтажные и наладочные работы будут завершены согласно утвержденного графика.

Пресс-служба АО "Узбекнефтегаз"

👉https://t.iss.one/ao_uzbekneftegaz
Айни дақиқаларда коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича АҚШ Хитойдан ўтиб кетди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 82 404 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган.
New York Times маълумотига кўра эса мамлакатда вирус билан боғлиқ 81 321 ҳолат қайд этилган.

@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Forwarded from Маъмуржон
Мутолаа завқидан баҳра олишни, газета ва журналларда чоп этилган мақола ва хабарлардан доимий бохабар бўлишни, уларда эълон қилинган энг сара материалларни ўқишни истайсизми?
У ҳолда Газеталар шарҳи (https://t.iss.one/gazetalar_sharhi) телеграм каналига аъзо бўлинг.
Бу каналда республика ва ҳудудий нашрларда чоп этилган материаллар, газета ва журналларнинг эътибор-марказидаги мавзулар ҳақида маълумот бериб борилади.
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КЕЧА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР БУГУН МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​⚡️Айтишларича, Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброхимович Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ҳозирда Раис ўринбосари лавозимида ишлаётган Ботир Эркинович Захидов тайинланган.

@bankers_uz
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳам шу кунларга етишамиз...

«Хайр Хубэй, Хайр Ухань!»... Коронавирус ўчоғи саналган ҳудудда Хитойнинг турли жойларидан 12 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари келиб меҳнат қилди, кураш олиб борди.

Уларни кузатиб қўйиш ва ўз уйларида кутиб олиш ҳақиқий байрамга айланди. Чунки улар — Қаҳрамонлар...

Ҳадемай биз ҳам шу кунларга етишамиз...

📲
Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#ҳуқуқбузарлик

Ёлғон хабар тарқатган аёл суд ҳукми билан жазо олди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда жорий йил 24 март куни эьлон қилинган “Кўргазма видеони ким ва қандай мақсадда олганлиги номаълум” сарлавҳали видео постга расмий муносабат билдиргани ҳақида маьлум қилган эди.
Бугун Ангор тумани маьмурий судида мазкур видеопостни қўл телефонида тасвирга олиб, ундан ёлғон маьлумот тарқатиб, саховатпеша тадбиркорни шарманда қилиш мақсадида фойдаланган Б.Исматованинг хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилиб, тегишли жазо берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/yel-on-khabar-tar-atgan-ayel-sud-ukmi-bilan-zhazo-oldi-26-03-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Sevara Zakirova
UZ: Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев хизмат олувчиларга мурожаат билан чиқди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-direktori-xizmat-oluvchilarga-murojaat-bilan-chiqdi
----------------------------------------------

RU: Директор АГУ Халилилло Турахужаев выступил с обращением к услугополучателям


Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/dxa-direktori-xizmat-oluvchilarga-murojaat-bilan-chiqdi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.

Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ТАЛАБАларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарори.

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “сўнгги муддат – 20 март” талабаларга эмас, балки 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган АБИТУРИЕНТЛАРга тааллуқли (ОТМда ўқув машғулотларига қатнаган, тўлов-контрактни 1-семестр учун тўламаганлар ҳам – абитуриент мақомида ҳисобланади).

Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан белгиланган бўлиб, ҳозиргача вазирликка 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Карантин даврида талабаларга БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА СТИПЕНДИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлиги, тегишли буйруқ расмийлаштирилмаганлиги ёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилгани стипендия тайинлаш ва банк пластик караталарини очишнинг кечикишига асосий сабаб бўлган.

Ҳозирда вазирлик томонидан республика миқёсида стипендия тўланмаган талабалар ҳақида маълумот умумлаштирилмоқда. Уларга:

👉 нақд пул кўринишида тўланмай қолган стипендиялар талабанинг доимий яшаш жойига почта орқали юборилади ёки туманлардаги банк филиаллари орқали рўйхат асосида тарқатилади;

👉 банк пластик карталари орқали тўланади, пластик карталар очилмаган талабаларга янги карталар очилиб, банк муассасасининг ҳудудий бўлими орқали етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шуни расман маълум қиладики, олий таълим муассасаларида карантин даврида тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаганлар ТАЛАБАЛАР сафидан чиқарилмайди!

Шунингдек, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўлаб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Uzbekistan Airways сотиб олинган чипталарни қайтариш масаласида мурожаат билан чиқди

Мурожаатда ҳозирда бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва қайта бронлаш масаласида авиакомпанияга кўплаб аризалар келиб тушаётгани айтилган. Авиакомпания бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилишини маълум қилди.

Чипталарни қайтариш ёки уларни чекловлар бекор қилинганидан сўнг амалга ошириладиган авиакомпаниянинг қатновларига қайта бронлаш жарималар ва санкцияларсиз амалга оширилади.

Шунингдек, авиакомпания йўловчиларга авиачипта бир йил давомида амал қилишига эътибор қаратишини сўрамоқда.
Forwarded from Edu.uz
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИЛДИ

Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва асосий вақтни уйда ўтказиш коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали усулдир. Шу боис зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Барча саъйи-ҳаракатлар – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!