Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.8K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органига ўтказилди

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳолат, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди.

Видео лавҳада акс этган фуқаро "Оққишлоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи К. Ш.нинг яшаш хонадонидан айиқ боласини танасидан ажратиб олинган териси борлиги аниқланди. Айиқ боласи териси далолатнома асосида олиб қўйилиб экспертизага юборилди. Ҳолатдан хабардор бўлган барча фуқаролардан ёзма тушунтириш хатлари олинди.

Юқоридаги ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунлар талаблари қўпол равишда бузилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Деҳқонобод туман Ички ишлар бўлимига ўтказилди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан Ҳисор давлат қўриқхонасида “Smart” патруль тизими жорий этилган бўлиб, ҳудудда 75 дона фотоқопқон ўрнатилган. Келажакда яна 50 дона фотоқопқон ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу тизим орқали қўриқхона ҳудудини назорат қилиш, мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда браконьерликка қарши курашишда фойдаланиб келинмоқда.

Ҳайвонот дунёси мониторингини ўтказиш натижаларига кўра, мамлакатимизда 600 га яқин қўнғир айиқ аниқланган бўлиб, кейинги йилларда икки баравар кўпайган. Ҳозирда Ҳисор қўриқхонасида айиқлар сони 147 бошни ташкил этади.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
💰Солиқ ҳамкор орқали мурожаат юборилган 10 205 та ҳолатда 5,7 млрд сўм мукофот пули тўланган

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ соҳасида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган долзарб масалалар юзасидан маълумот тақдим этилди.

📲 Бугунги кунга қадар, “Soliq hamkor” орқали 46 325 та мурожаат йўлланган. Шундан 42 796 таси (92%) чек бермаслик ҳолати бўйича йўлланган. Банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш бўйича
1 620 та, пластик картага маҳсулот нархини қимматроқ сотиш бўйича 174 та мурожаат келиб тушган. Яна 1 735 таси бошқа турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан юборилган.

Йил бошидан буён келиб тушган жами мурожаатларнинг 19 061 таси такроран юборилганлиги сабабли рад этилган, 1 981 таси текширув жараёнида.

Бугунги кунда мурожаатларнинг 25 283 таси ўрганилган ва уларнинг 98 фоизи (24 637 таси) ўз тасдиғини топган. 646 та мурожаатда қайд этилган ҳуқуқбузарлик тасдиқланмаган.

📌 Батафсил

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
🔎“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили

АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰Доллар расмий курси яна пасайди

Марказий банк 29 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -20,26 сўмга тушиб, 11 179,80 сўм бўлди.

Евро курси ҳам тушди — (-126,59) ва 11 761,15 сўм.

Россия рубли бироз кўтарилди (+1,49 сўм) ва 152,76 сўм.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔎“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram | Facebook…
🖇 Ташаббусли бюджет лойиҳасида 69 700 та ташаббуснинг 2215 таси ғолиб деб топилди

Бу ҳақда АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

💳 Жорий йил дастлабки мавсуми якунларига кўра, 69 700 та ташаббусга жами 6 718 133 та овоз йиғилиб, улар орасидан 2215 таси ғолиб деб топилди. Мазкур ташаббуслар учун бюджетдан 1,1 триллион сўм маблағ ажратилган.

🔎 “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми июль ойида старт олади. Унда ҳам мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро ташаббускор ва овоз берувчи бўла олади.

❗️Биринчи мавсумда иштирок этган ва етарли овоз тўплай олмаган лойиҳалар долзарблигини йўқотмаган бўлса, иккинчи мавсумда такроран илгари суриш мумкин.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди

❗️Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди.

🔸Платформа орқали қуйидаги йўналишларда ҳуқуқий ёрдам олиши мумкин:

🔹Гендер тенглик;
🔹Аёллар ҳуқуқий ҳимояси;
🔹Аёлларга имтиёзлар;
🔹Оилавий муносабатлар;
🔹Оилавий зўравонлик;
🔹Халқаро стандартлар;
🔹Гендер тенглигига эришиш стратегияси;
🔹Аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари;
🔹Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш.

❗️Платформадаги маълумотлар содда, халқчил тилда баён этилган бўлиб, бу ҳуқуқий маслаҳатлар ҳар бир аёл учун кундалик ҳаётида дастак бўлиб хизмат қилади.

‼️Энг асосийси, платформада қайта алоқа йўлга қўйилган бўлиб, Сиз ўз саволларингизга малакали ҳуқуқшунослардан онлайн жавоб ва маслаҳат олишингиз мумкин.

Батафсил

Платформага ўтиш

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фуқароларга мурожаат қилди

📌Сиздан Пенсия жамғармаси тизимида мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, келгусида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

‼️Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!

👉🏻Саволномага ўтиш

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент қарорига кўра:

📍Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади. Бош прокуратура тизимидаги ушбу тузилмага 8 та штат ажратилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Президент қарорига кўра:

📈 Наманган вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,4 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 3,0 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,6 бараварга оширилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Президент қарорига кўра:

🌱 Республика ҳудудлари бўйлаб каврак плантациялари ва каврак етиштириш кластерлари ташкил этилади

2022 йил 1 майдан бошлаб уч йил давомида:

каврак етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 29 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Бахтиёр Холматов, Зоология институти директори

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил I чорак якунлари ва Давлат дастури ижроси
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Намоз Толипов, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Фонд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
ОТМларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари ҳамда мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2022 йил биринчи чоракдаги фаолияти таҳлили, Давлат дастури ижроси, кутилаётган янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Анвар Иброҳим ўғли 1983 йил 29 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Суюнов 2005-2019 йилларда “Адолат” газетасида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаси ўтказилади

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

➡️ Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

🔘 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Лазги» халқаро фестивалининг биринчи куни қандай ўтди? (Фото ва видео)

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши

АОКАда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

🔰 Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

✔️ Қувонарлиси, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

➡️ Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

👉 Рейтингдан ўрин олган ОТМ билан танишиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔹Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши АОКАда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Ичан-Қалъа”даги 33та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказмоқда

Бу ҳақда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Самарқанд термитлар томонидан кучли зарарланган ҳудудлар ҳисобланади.

Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, ЮНЕСКО муҳофазасидаги “Ичан-Қалъа” тарихий ёдгорлик мажмуйидаги 33 та тарихий обиданинг ёғоч ўймакорлиги ишланмаларига термитлар жиддий даражада зарар етказмоқда. Жумладан, Жума масжид музейи, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва бошқалар термитлардан кучли зарарланган.

Шунингдек, Сурхондарёдаги Ал Ҳаким Ат-Термизий, Қашқадарёдаги Ҳазрати Имом масжиди, Навоийдаги Имом Ҳасан-Ҳусан зиёратгоҳи ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Миздахкан комплекси тарихий обидаларида термитларнинг зарарли фаолияти қайд этилган.

▪️Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏭 Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил I чорак якунлари ва Давлат дастури ижроси

АОКАда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚠️ Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилмаган сайтлар фаолияти чекланади

Жорий йилнинг 28 апрель куни Миллий матбуот марказида «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда интеллектуал мулк ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшиб келаётган локомотив сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабаб, мамлакатимизда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, норматив-ҳуқуқий базаси ривожлантирилмоқда.

Хусусан, жорий йил 26 апрель куни қабул қилинган Президент қарори билан Ўзбекистон тарихида илк маротаба интеллектуал мулк соҳасини комплекс ривожлантиришга мўлжалланган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Шу билан бирга, қарор билан кейинги икки йил давомида соҳада амалга ошириладиган устувор вазифаларни назарда тутувчи 7 та йўналиш ва 38 та тадбирни ўз ичига олган «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Ушбу соҳада Давлат божхона қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентликларига қўшимча вазифалар юкланди.

🚧 Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тартиблари такомиллаштирилиб, божхона органларининг бу соҳадаги фаолияти «актив фаза»га ўтказилди.

👨🏻‍💻 Шунингдек, интеллектуал мулк объектлари савдосида қулай шарт-шароитлар яратиш учун «Интеллектуал мулк – барча учун» махсус интернет-ауцион савдо платформаси ишга туширилиши ҳамда IT-мутахассисларнинг дастурларини сотиш учун электрон майдон яратилиши белгиланди.

Қарорга биноан тизимли равишда «қароқчи»лик билан шуғулланувчи ва ижодкорларнинг ҳуқуқларини бузувчи кўнгилочар веб-сайтлар фаолиятини чеклаш ва бу орқали санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланишининг олдини олиш мақсад қилинмоқда.

Интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси тизимининг тўғри йўлга қўйилиши инвестицияларнинг тўғридан-тўғри жалб этилиши, ихтирочилик салоҳияти ва технологияларнинг кенг ёйилишига йўл очади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк