Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Чироқчи туманида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишувли вазият акс этган видео юзасидан маълумот берилди

📍ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, Чироқчи тумани, Хонжон кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари қоидани бузиб тўхтаб турган автомобилларни планшет мосламаси орқали суратга олиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда қоидани бузган ҳолда тўхтаб турган автомобилларнинг ҳайдовчилари ЙПХ ходимларига эътироз билдириб, турли ноўрин сўзлар билан зиддиятли вазиятни юзага келтирган.

❗️Атрофдаги бошқа фуқаролар ҳам тўпланиб вазият янада жиддийлашган. Фаол қаршилик кўрсатган фуқаролардан бири жанжалли вазиятдан фойдаланиб, ЙПХ ходими Б.Каримовнинг бодикамераси ва кўкрак нишон белгисини юлиб олган.

🔰Воқеа жойи Чироқчи тумани прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Фуқаролар Ш.Б., Н.Б., Н.Д. ва Қ.А.лар гумонланувчи сифатида жалб этилиб, ушбу фуқароларнинг 3 нафари ушланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Юридик ва жисмоний шахсларни "банкротлик"дан сақлаб қолувчи Қонун қабул қилинди

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги департаменти бошлиғи Жамшид Тоҳиров "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан изоҳ берди.

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишдан мақсад юридик ва жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги муносбатларини тартибга солиш, жумладан иқтисодий ночор аҳволга тушган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш орқали уларнинг фаолиятини қайта тиклашга қаратилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани, "Оққишлоқ" МФЙ, Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. эканлиги маълум бўлиб, унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилди.

Айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топганлигини иддао қилмоқда.

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.

Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 25 киши коронавирусга чалинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238535 нафарга етди.

😷Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент вилоятида,
16 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236563 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва очиқликни таъминлаш хусусида

АОКАда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Расулов Сирожиддин иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд долларни ташкил этди

2022 йилнинг I чораги бўйича инфографика тайёрланди:

● Ташқи савдо айланмасида экспорт улуши — $5,8 млрд

● Экспорт таркибида товарлар экспорти — $5,2 млрд, хизматлар ҳиссаси — $567,7 млн

● Ташқи савдода импорт ҳажми — $7,4 млрд

Батафсил

〰️〰️〰️
📊 Внешнеторговый оборот Узбекистана в январе-марте 2022 года составил $13,2 млрд

Инфографика:

Экспорт во внешнеторговом обороте составил $5,8 млрд

● В структуре экспорта товары составили $5,2 млрд, а услуги — $567,7 млн

● Объем импорта во внешней торговле составил $7,4 млрд

Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 “Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари фаолияти 6 та кўрсаткич ва 5 та ташаббускорлик хислатлари билан баҳоланди

АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғиРасулов Сирожиддин ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва очиқликни таъминлаш хусусида маълумот берди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятини инсон омилисиз мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Online-mahalla.uz” платформасида самарадорликни баҳолаш тизими ишга туширилди.

Унга кўра 768 та маҳалла “аъло”, 2163 та маҳалла “яхши”, 2770 та маҳалла “қониқарли” ва 3636 та маҳалла “қониқарсиз” деб баҳоланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган айрим янги йўл белгилари бўйича изоҳ

📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига кўра, 2022 йил 30 апрель куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган ишлар АОКАда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
🔹2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади

Бу йилига қарийб 3 млрд. куб метр табиий газни тежаш имконини беради. Шу боис водород энергетикаси технологиялари соҳасида илмий-тадқиқот ишлари дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тошкент шаҳри миқёсида 1 метр куб ҳавода учраган дарахт ва ўсимликлар гул чанги миқдори бўйича аэробиологик мониторинг тизими йўлга қўйилди.

Коронавирусга қарши янги авлод маҳаллий вакциналар яратиш борасида «Илғор технологиялар марказида биотехнологик тажриба-саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Республика бўйича ижтимоий товарлар нархлари тўғрисида маълумот (25 апрель ҳолатига кўра)

Марказий банк ахбороти

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔸Маданий мерос агентлиги фаолияти таҳлили, тизимдаги ўзгаришлар, Давлат дастури ижроси

АОКАда Маданий мерос агентлиги директори ва мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг январь-март ойларида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига 302 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.

Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов расмий баёнотида маълум қилди.

Энг юқори кўрсаткичлар:

▪️Бухоро вилоятида - 66 та;

▪️Фарғона вилоятида - 52 та;

▪️Сурхондарё вилоятида 47 та ҳолат қайд этилган.

Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 11,6 млрд сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, ўтган давр давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорлик туфайли тармоқдан узиш ҳолатлари юзасидан судларга 3 755 нафар истеъмолчи томонидан етказилган жами 10,7 млрд сўмлик зарарни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 млрд доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 млрд доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 млн доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк