Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔎 Республика бўйича ижтимоий товарлар нархлари тўғрисида маълумот

Марказий банк

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
👨🏻‍💻 Мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти АОКАда шу мавзуда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
4000 га яқин электрон ва аудио китобни ўз ичига олган бепул онлайн кутубхона, 7500 дан ортиқ видеодарс жамланган платформа ва бошқа муҳим лойиҳалар

Бугун АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти ҳақида маълумот берилди:

📌 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизмати ходимларига махсус сертификатлар топширилди

1-3 март кунлари “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилиги билан ҳамкорликда ҳудудий сув таъминоти корхоналари ахборот хизмати ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ўтказди.

Уч кун давом этган ўқув семинарларида иштирокчилар ташкилот раҳбарининг индивидуал имиджи ва корпоратив имидж компонентлари, шахсий имиджни яратиш, мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари, коммуникация жараёнларида фактчекинг технологиялари ва бошқа кўплаб йўналишлар тўғрисида батафсил маълумотлар олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари

Айни вақтда давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтган Шавкат Мирзиёев раислигида шу мавзуда видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Автомобилларга шартнома тузиш бошланган куннинг ўзидаёқ, сотилган автомобилларнинг аксарияти қайта сотиш эҳтимоли билан сотиб олинган бўлиши мумкин

Бунга бир киши томонидан икки ва ундан ортиқ автомобилга шартнома тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлди, дея хабар бермоқда UzAuto Motors комранияси ахборот хизмати.

Энг эътиборли ҳолат, бир вақтнинг ўзида бир шахс томонидан 35 та автомобиль учун шартнома тузилганлигидир. Сотувнинг биринчи куни жами 13 203 та автомобилга тузилган шартномалардан 6 836 таси (52%) шу тарзда тузилган.

Қайд этиш жоизки, «тадбиркорлар»нинг осон даромад топишга бўлган юқори қизиқиши, энг аввало, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчилар учун ноқулайликларни юзага келтириб, ортиқча талабни шакллантиради.

Компания маълум қилишича, автомобиллар қайта сотиш учун эмас, балки шахсий эҳтиёжи учун автомобиль сотиб олаётган мижозларга автомобилларни етказиб беришни биринчи ўринга қўяди.

Автомобилларни қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган шартномалар аниқланган тақдирда, компания шартнома шартларига мувофиқ (3.1.2 бандга мувофиқ) автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Банклар томонидан аҳолига сотилган рубль миқдори сотиб олинган рубль хажмидан 10 баробар кўп

Марказий банк ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек, россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан сотиш ва сотиб олиш курси тижорат банклари томонидан мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланиб, кун давомида заруриятга кўра ўзгартириб борилиши мумкин.

Одатда, халқаро амалиётда ҳам маҳаллий валюта биржасида сотувда бўлмаган айрим давлатларнинг валюталари бўйича ҳисоб ва айирбошлашдаги курс ушбу давлатларнинг Марказий банклари ёки халқаро платформаларда эълон қилаётган жорий котировкалар асосида белгиланади.

Айрим ижтимоий тармоқларда шубҳали спекулятив трансчегаравий схемалар ёрдамида рублни айирбошлаш (шу жумладан, “қора бозор”да) орқали 30 фоизгача даромад олиш мумкинлиги билдирилмоқда.

Юқоридаги фикрлар мантиқан гепотетик шаклларда тўғри бўлиши мумкин бўлса-да, амалда Ўзбекистондаги ички валюта бозоридаги реал ҳолат буни инкор этмоқда. Хусусан, охирги пайтда тижорат банклари томонидан аҳолига рубль сотуви улардан харид қилинган миқдорлардан қарийб 10 баробар кўп.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлиб, ушбу тартиб ички валюта бозорига кескин таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда пул оқимларининг вужудга келишига йўл қўймайди.

❗️ Марказий банк мавжуд вазиятни доимий онлайн равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари Айни вақтда давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтган Шавкат Мирзиёев раислигида шу мавзуда видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Telegram…
💼 Ўзбекистонда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни мавжуд

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз олийгоҳларида 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқиётгани (жами 820 минг нафар) маълум қилинди.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра ўтказилган сўровномаларда талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган.

Айниқса, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар «дафтарлар»га киритилган талабалар бор.

«Бу рақамлар ҳақиқатда анча юқори. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан ўзлари мулоқот қилиб, ҳақиқий ҳолатни билиш ва уларни банд қилишга шахсан масъул», — деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Битирувчи талабалар ҳоким, ректор ва корхоналар билан келгусидаги иш жойини белгилаб оладиПрезидент

Бош вазир бошчилигида республика комиссияси, ҳудудларда ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга шундай комиссиялар ташкил этади. Комиссия ҳар бир олийгоҳ кесимида “талабалар баланси”ни аниқлаб олади ва 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради.

Эндиликда ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.

Ҳар бир олийгоҳда бир ой муддат ичида Олий таълим вазирлиги билан биргаликда Бандлик марказларини ташкил этилади. Ректорларга ОТМларнинг йўналишига қараб, 5 минг нафар талабага аҳоли ва тадбиркорларга пуллик хизматлар кўрсатиб, қўшимча даромад олиш имкониятини яратиб бериш топширилди.

ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади.

Ректорлар олдига олийгоҳлардаги бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи лавозимлари бўйича мавжуд вакант жойларга 3 мингдан зиёд талабани ишга олиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Битирувчи талабалар ҳоким, ректор ва корхоналар билан келгусидаги иш жойини белгилаб олади – Президент Бош вазир бошчилигида республика комиссияси, ҳудудларда ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга шундай комиссиялар ташкил этади. Комиссия ҳар бир олийгоҳ…
❗️Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади — Президент

Ш.Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишидан муҳим тафсилотлар:

● Ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак.

● Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
❗️Вилоят ҳокимлари, ректорларга 1 апрелдан бошлаб ҳар бир олийгоҳда меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди.

● Давлат грантлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга 2022 йилда камида 3 минг нафар талабани жалб қилиш лозимлиги таъкидланди.

● Ҳокимлар, ректорлар олийгоҳлар ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйса, 30 минг нафар талабани иш билан банд қилиш мумкин.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
❗️Ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Хориждан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш тартиби соддалаштирилади

Давлатимиз раҳбари яна бир долзарб масалага тўхталди:

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Польша Президенти Ўзбекистон фуқаролари бўлиб турган ҳудудга келди ва самимий суҳбатлашди

Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз. Сизнинг ҳаракатларингизни кўриб бошқа давлатлар дипломатлари ва кўнгиллилар фаолиятингиздан илҳом олиши шубҳасиз. Менга Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилишни биринчи бўлиб бошлагани ҳақида айтиб беришди ва бу саъй-ҳаракатларингизни Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан муҳим эътибори ва оталарча ғамхўрлиги деб биламан.

Ҳеч қанча вақт илгари биз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолгандик ва сизга қўшни бўлган давлатни тарк этган фуқароларимиз ҳамда Европа мамлакатларининг фуқароларидан хавотирда эдик. Биз уларни эвакуация қилишдек бу оғир операцияни фақат Ўзбекистоннинг фаол кўмаги билан амалга ошира олдик. Бу бизнинг ёдимизда”
- деди Анжей Дуда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатларига.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир раҳбарлигида республика комиссияси тузилиши маълум қилинди. Бу ишларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Украинадан қайтарилаётган талабаларнинг мамлакатимиз олийгоҳларида ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратишга кўрсатма берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
3-4 март кунлари Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг "БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасидаги минтақавий ҳамкорлик" мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуманнинг зарурати қай даражада эди?

Якунда қандай хулосалар олинди? Кўзланган мақсадларга эришилдими?

Ҳамкорликдаги Ҳаракатлар режаси ва махсус “йўл хариталари”нинг амалий ижроси учун энди нималар қилинади?

📍Шу ва шу каби саволларга Халқаро пресс-клуб томонидан ўтказилаётган махсус сессиясида жавоб топишингиз мумкин.

🎥 Жонли эфирни сиз бугун 5 март куни соат 11:15да "Ўзбекистон 24" ҳамда Uzreport телеканаллари орқали тўғридан-тўғри жавоб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Коронавирус: кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 70 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

📍2022 йил 4 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236840 (+69) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Тошкент вилоятида, 28 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча 156 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 233933 нафарга етди.

Шунингдек, кеча 7 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🥇 Оксана Чусовитинанинг олтин парвози

Кеча гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Бу йил 47 ёшни қарши оладиган афсона ҳар икки чиқишида ҳам ажойиб техника намойиш этиб, бутун дунёни яна бир карра лол қолдирди.

Марҳамат, унинг мусобақада ижро этган ҳар икки чиқишини томоша қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк