❓Кўп қаватли уйларнинг атрофидаги ер майдонлари кимники?
Шерзод Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири (АОКАдаги матбуот анжуманидан):
📄 «Ҳозирги кунда уй-жой мулкдорларига кадастр чегараси аниқлаб берилиб, бириктирилиши бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган. Яқин орада чиқади.
✅ Бу — белгиланган ер майдони кадастри чиққандан кейин уй-жой мулкдорига тегишли эканини англатади, қонун бўйича. Эртага ўша майдоннинг ичига ҳокимлар ёки тадбиркорлар ўзидан-ўзи ҳеч нарса қуролмайди. Қарор чиққандан сўнг мулкдорларнинг ҳудудига ҳеч ким дахл қила олмайди. Қонун билан ҳимояланади».
📹 Видео
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Самарқанд шаҳар ҳокими ўзгарди
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Облакулов Бобурмирзо Саломович бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Умаров Фазлиддин Каримович номзоди Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Фазлиддин Каримович Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон университети ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида меморандиум имзоланди
Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун Янги Ўзбекистон университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари "Uzbekistan GTL" заводида экскурсияда бўлишди.
Экскурсия давомида Агентлик ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида таълим ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, "Uzbekistan GTL" заводининг административ бошқарув марказида "Янги Ўзбекистон" талабалари учун алоҳида хона ажратилади. Талабалар бу ерда амалий машғулотлар ўташлари мумкин бўлади.

Бир дона энергия тежамкор LED лампаси бир ойда 6 608 сўм, бир йилда эса 79 296 сўм иқтисод қилади — Энергетика вазирлиги
Вазирлик Ахборот хизмати бир дона энергия тежовчи светодиод LED лампасининг қанчалар фойдали эканлиги тўғрисида маълумот берди.
▪️100 Вт қувватли энергия самарасиз чўғланма лампа бир кунда ўртача 8 соат ишласа 800 Вт.соат, бир ойда эса 24 киловатт-соат электр энергияси сарфлайди.
▪️7 Вт қувватли энергия тежовчи лампа эса, бир кунда 8 соат ишласа 56 Вт, бир ойда (30 кун) 1,6 киловатт-соат электр энергияси сарфлайди.
Демак, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 22.4 киловатт-соат электр энергиясини иқтисод қилади.
Бу эса, электр энергиясининг амалдаги 295 сўм тарифи бўйича ҳисоблаганда, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 6 608 сўм, бир йилда эса 79 296 сўм иқтисод қилади.
Маълумот учун: 100 Вт қувватли энергия самарасиз лампа берадиган нур ўрнини ундан 15 маротаба энергия тежамкор бўлган 7 Вт қувватли LED лампаси боса олади.
Ўзбекистондаги 7 миллион хонадон мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 млн. кВт.соат электр энергияси тежалишига эришилади.
Ушбу бир дона энергия тежамкор лампа орқали тежалган электр энергияси 1 045 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
❗️Ўзбекистонда 2016 йил 1 июлдан қуввати 40 Вт.дан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин муомалага чиқариш, 2017 йил 1 январдан эса уларни сотиш тақиқланган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 299-сонли қарорида белгилаб берилган.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк

📌 Республика бўйича ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

📊 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда соҳани ривожлантириш ва коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил — юқоридаги инфографикада.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Батафсил — юқоридаги инфографикада.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: кеча қарийб 1370 та бемор тузалди, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди
ССВ ахборот хизмати:
● 17 февралдаги янги (+272) ҳолатларнинг 9 таси — Қорақалпоғистон, 7 таси — Андижон, 12 таси — Бухоро, 7 таси — Жиззах, 3 таси — Қашқадарё, 6 таси — Навоий, 6 таси — Наманган, 18 таси — Самарқанд, 4 таси — Сирдарё, 15 таси — Сурхондарё, 9 таси — Фарғона, 20 таси — Хоразм, 49 таси — Тошкент вилоятида, 107 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
● Кеча ҳудудларда 1366 нафар бемор соғайди. 2 нафар бемор вафот этди (жами 1614 та). Шунингдек, 49 кишида пневмония аниқланди.

⚡️Наврўз байрами умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Мазкур ҳужжатда 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда "Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш кўзда тутилган.
Бош вазир раҳбарлигида ташкилий қўмитага ҳудудларда, шаҳар ва қишлоқларда Наврўз байрамининг умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминлаш юклатилган.
Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
Байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилади.
Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни уюштириш режалаштирилган. Наврўз умумхалқ байрами арафасида республиканинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга, кўклам таомлари тайёрланиб, уларнинг савдоси йўлга қўйилади.
⚠️ Барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

❗️Тошкент кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ва автобуслар учун алоҳида йўл бўлаклари ташкил этилади
3 февралдан кучга кирган Президент қарорида Тошкент шаҳар жамоат транспортини ривожлантиришга оид устувор вазифалар белгиланди.
🚌 Тошкент шаҳрининг магистрал кўчалари, жумладан, Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида бўлаклар ташкил этилади. Бу ишлар 2026 йилга қадар амалга оширилади. 2022 йил охирги чорагида фақат Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади.
🅿️ Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, хусусан, «Фидокор», «Амир Темур», «Нукус», «Братислава», «Миробод», «Глинка», «Авлиёота», «Шевченко», «Саид Барака», «Моштабиб» ва «Якуб Колас» кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.
📸 2022 йилнинг охирига қадар Тошкентдаги мавжуд 605 та чорраҳанинг барчасига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалари ўрнатилади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради.
Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Ўзбекистондаги барча қадимий ёзма манбаларнинг каталоглари, электрон базалари ва ягона реестри шакллантирилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров маълум қилди.
📲 Қайд этилишича, интернет тармоғида юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ҳақидаги илмий- маърифий портал ва унинг мобил иловаси тайёрланиб, ишга туширилади.
🔰 Қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий ходимларнинг ва реставраторларнинг ҳар йили нуфузли хорижий музей ва лабораторияларда, архив фондларда малака ва тажриба ошириши йўлга қўйилади.
▪️Батафсил

🍇 Жорий йилда узум етиштириш ва токзорлар барпо этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар
Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.
📹 Жонли эфир
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни дақиқаларда АОКАда шу мавзуда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.
📹 Жонли эфир
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌱 Тошкентда агросуғурталаш бўйича илк халқаро конференция ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирлик кўмагида ташкил этилган мазкур анжуманда «Semurg Insurance» ҳамда Швейцария, Германия ва Франциянинг йирик суғурта компаниялари («Swiss Re», «Hannover Re», «Scor Re i Axis Re») экспертлари иштирок этмоқда.
Конференцияда соҳа бошқарувига оид «риск-менежмент» йўналиши ҳамда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини оширишга оид муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан, ҳосилни суғурталаш ва ҳимоя қилишнинг мақбул имкониятлари кўриб чиқилмоқда.