Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📍Президент ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Маҳаллаларни ўрганиш асосида, Инсон қадри индексини жорий этиш таклифи муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу бўйича илмий асосланган тизим яратиш, индекс мезонларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 1 февраль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент фармонига шарҳ
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Позилов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Қизлархон Бегматова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 2021 йилда музейлар фаолиятини ривожлантиришда амалга оширилган ишлар, хусусан, “Музейлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Масофавий таълим даврида электрон «Кундалик» платформасидан фойдаланиш юзасидан ота-оналар ва ўқитувчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: бир суткада яна 4 нафар бемор вафот этди, 1015 кишида касаллик аниқланди (503 таси — Тошкент шаҳрида)

ССВ ахборот хизмати:

● 31 январдаги янги ҳолатларнинг 43 таси — Қорақалпоғистон, 28 таси — Андижон, 29 таси — Бухоро, 25 таси — Жиззах, 37 таси — Қашқадарё, 17 таси — Навоий, 26 таси — Наманган, 58 таси — Самарқанд, 14 таси — Сирдарё, 42 таси — Сурхондарё, 94 таси — Фарғона, 21 таси — Хоразм, 78 таси — Тошкент вилоятида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 179 нафар бемор соғайди (жами — 210 346 та). Касалланганлар — 224 023 та. Вафот этганлар — 1568 та.

📌 Кеча 196 нафар кишида пневмония аниқланди.

〰️〰️〰️
💉 Ўзбекистонда 42 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

31 январда мамлакатимиз бўйлаб 97 914 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔥 Қува савдо комплексидаги ёнғин бартараф этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, бугун, 1 феврал куни соат 06:23да Фарғона вилояти, Қува тумани “Ғалаба” МФЙ, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

💦 Ёнгин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин 07:10да қуршаб олиниб, 07:37да ўчирилди. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

📹 Онлайн кўриш
_____________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуллаева Ҳадия Абдурасуловна 1987 йил 1 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Абдуллаева 2005-2021 йилларда “Ўзбекистон” телеканалида, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциациясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда метрополитенда қарийб 102 млн. йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш 2020 йил билан солиштирилганда 2,6 бараварга кўп.

2020 йилнинг январь-декабрь ойида 38,8 млн. йўловчи ташилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси этиб сайланди

Бу ҳақда Ассоциация аъзоларининг умумий йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, Ассоциациянинг собиқ бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз ихтиёри ва сўровига кўра лавозимидан озод этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва 100 ёшдан ошган фуқароларга компенсация тўлови учун бюджетдан 36, 4 млрд сўм ажратилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлашга оид Президент Фармонига шарҳ берди.

Ҳозирга қадар 5 турдаги имтиёзли тоифага кирувчи салкам 70 минг фуқарога уй-жой коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун компенсация пуллари тўлаб келинган.

Президент Фармонига кўра, жорий йил 1 мартдан эътиборан яна 30 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчига ҳам 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади.

Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Президент фармонига мувофиқ фармацевтика соҳасида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қандай имкониятлар яратилади?

Соҳадаги қайси чекловлар бекор қилинади?

Соҳа тадбиркорлари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

Дори воситаларини экспорт қилишда тадбиркорлар қўллаб-қувватланадими?

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмат раҳбари Қизлархон Хўжаева иштирокида ўтказилган брифингда шу каби масалалар юзасидан маълумот берилди:

📄 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Махсус_хизмат_кўрсатиш_кўчалари_РЎЙХАТ.pdf
746.4 KB
📍Махсус савдо ва кўнгилочар марказларга айланадиган 294 та кўчанинг номи маълум бўлди

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрга қадар туман ва шаҳарларнинг марказий кўчалари савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм, санъат йўналишларига ихтисослашган махсус савдо ва кўнгилочар кўчаларга айлантирилади.

Республика бўйича жами 249 та кўчада 10 426 та сервис объекти ташкил қилинади.

👆 Рўйхат юқорида илова қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий йилдан давлат музейларидаги «Museum shop»ларда экспонат ва коллекцияларнинг нусхаларини харид қилишингиз мумкин

📌 Республикадаги мавжуд музейлар ва уларда сақланаётган ашёлар, коллекциялар ҳақида маълумот

📌 roundme.com платформаси учун 12К ўлчамида 3D форматда тасвирга олинган Тошкент музейлари

📌 Давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни"да белгиланган бепул киришлар

📌 2022 йилда режалаштирилган ишлар
〰️〰️〰️

АОКАда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмат раҳбари Моҳинур Имомова иштирокида бўлиб ўтган брифингда музейлар фаолиятини ривожлантиришда амалга оширилган ишлар, хусусан, “Музейлар тўғрисида”ги қонунига киритилгани ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

🔘Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк