Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шукуров Ғайратулла Самикович 1953 йил 14 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ғ.Шукуров 1970-2019 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Миллий гвардия «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида ёниб кетган ҳарбий техника юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинига олиб келинган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини маълум қилди.

Таъкидланишича, 13 январь куни соат 22:20 ларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Вазият оғирлашмоқда: яна 824 киши коронавирусга чалинди, умумий соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга тушди

😷
13 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 203297 нафарни ташкил этмоқда.

🔎 Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 17 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Бухоро вилоятида, 47 нафари Жиззах вилоятида, 36 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 30 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Хоразм вилоятида, 124 нафари Тошкент вилоятида, 434 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 239 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197942 нафарга етди.

▪️Афсуски, яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1511 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар иштирокидаги тантанали юриш

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Серикбай Усенов,
Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси:

🎤 «Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Янги стратегияда ҳам мазкур йўналишда муҳим вазифалар белгилаб берилган. Биз бу борада асосий эътиборни китоб орқали ёшлар маънавиятида ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларини кучайтиришга қаратмоқчимиз. Хусусан, айни мақсад йўлида ўзбек адиблари, шоир-ёзувчиларининг асарларини қозоқ тилига таржима қиляпмиз. Она тилида ўқиса, юрагига етиб боради, таъсири самарали бўлади».

«Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамаси юзасидан фикрлари.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди.

🏛 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📄 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 700 та корхонанинг 93 турдаги маҳсулоти 36 дан ортиқ давлатга экспорт қилинди

Бу ҳафда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

Таъкидланишича, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган
4 952 та стандарт амалиётдан чиқарилди ва 5 236 та стандарт қайта кўриб чиқилди.

Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 763 та стандарт қабул қилиниб, 7 968 таси қайта кўриб чиқилди, натижада стандартлар сони 19 543 тага етказилди.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуландом Субҳонова,
Ўзбекистон тожик миллий маданий маркази раиси:

«Юртимиздаги миллат ва элатлар бахтли ҳаёт кечирмоқда, худди бир оиланинг фарзандларидек. Бунга муҳтарам Президентимизнинг миллатлараро муносабатларга алоҳида меҳр ва эътиборлари сабаб деб ўйлайман. Хусусан, давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида доим: «Ўзбекистон — бой мамлакат, ресурсларимиз кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз — ҳамжиҳат бўлиб яшаётган кўп миллатли халқимиз», деб таъкидлайдилар.

Кўп вилоятларда қардош элларнинг қадимий тарихи ва муштарак мақсадларини ўзида акс эттирувчи «Дўстлик уйлари» ташкил этиляпти. 30 июль — Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилинди, байрам муносабати билан давлат мукофотлари топширилди, «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу эътибор, рағбатлардан илҳом ва куч олиб, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси муҳокамасида фаол иштирок этамиз, келажагимизни биргаликда қурамиз».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Аэропорт йўлидаги кўприкнинг битта йўлагида таъмирлаш ишлари бошланди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Яккасарой туманининг КХАЙ ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўл ўтказгичининг аэропорт йўналишидаги томонининг битта йўлагини таъмирлаш ишлари бошланди. Йўлсозлик тадбири 15 кун давом этади.

❗️Шу сабабли мазкур йўл ўтказгичнинг аэропорт йўналиши томонига ҳаракат мавжуд учта йўлакнинг иккитасида амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Мансабдор шахсларга қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти юкланади

Бу ҳақда АОКАда Тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган самарали суд назорати ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Тараққиёт стратегиясининг лойиҳасида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, жумладан, қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойилларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
〰️〰️〰️

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбари барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билан табриклади.
– Мукофот бу – эътибор, халқимизнинг ишончи тимсоли. Бу сизларга руҳ, куч-ғайрат бағишлаб, янги-янги муваффақиятларга ундаши керак. Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади, – деди Президент.

Состоялась церемония награждения в связи с 30-летием Вооруженных Сил и Днем защитников Родины.
Глава государства поздравил с этой славной датой всех военнослужащих и ветеранов.
- Награда является символом внимания и доверия нашего народа. Она придаст вам еще больше сил и энергии, будет мотивировать на достижение новых побед. Народ, у которого есть отважные защитники, горд и уверенно смотрит в завтрашний день, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #marosim #Vatanhimoyachilari #QurolliKuchlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter