Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қадрли ёшлар!

🏆 2022-йил 3-январ куни, соат 12:00да Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси биносида шахматнинг рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва 2 хонали хонадон калити топшириш маросими ҳамда 13:00да "Янги Ўзбекистон" боғида ёш чемпионимиз билан учрашув бўлиб ўтади.

💥Мамлакат ифтихори, ёш иқтидор эгасини қўллаб қувватлашга барчани Янги Ўзбекистон боғига чорлаймиз!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 🗻 "Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 235-240 километрлари оралиғида айни вақтларда майдалаб ❄️ қор ёғмоқда. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:

- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

- оралиқ масофани сақлаб;

- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

❗️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 56,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 81,6 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,4 минг тоннага кам.

2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 40,2 минг тонна
🔷 Қозоғистон – 26,5 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 12,7 минг тонна
🔷 Тожикистон – 2 минг тонна
🔷 Беларусь – 53,6 тонна
🔷 АҚШ – 20,9 тонна
🔷 Монголия – 15,6 тонна
🔷 Афғонистон – 12,0 тонна
🔷 Украина – 10,1 тонна
🔷 БАА – 9,9 тонна
🔷 Германия – 0,5 тонна

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 64 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет бешинчи кун ўлим ҳолати қайд этилмади

🔺2022 йил 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199182 (+64) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

🛏 Касалликдан соғайганлар жами 196444 (+107) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🛫 Ўзбекистон аэропортларида кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди

Бугун тунда Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади.

Қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида - кўриш имконияти 200 метр, Москвадан AFL-1976 қатновини бажараётган самолёт соат 03:25да Шереметьево аэропортидан уча олмади.

Ҳудди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35даги SBI6481 Самара - Урганч қатнови соат 03:30даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмади. Айни дамда самолётлар об-ҳаво шароти яхшилангунга қадар Урганч учиш аэропортида қолмоқда.

Шинингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклади. HY15/16 ва HY11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутишмоқда. Соат 11:30да Нукус-Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган HY9727/9728 қатнови парвозининг чегараланиши ҳам мустасно эмас.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏆Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга қуйидаги мукофотлар тантанали топширилди:

🏅 Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов “Мард ўғлон” медалини кўксига тақиб қўйди;

🏠 Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳридан 2 хонали квартира калитини топширди;

💰 Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Шунингдек, Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни тантанали тақдирлаш маросими "Янги Ўзбекистон" боғида давом этмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Infografika

📈2021 йил боши ва якуни бўйича республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Тошкент-Урганч -Тошкент” йўналишида яна қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент-Урганч” йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 - январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, “Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаратланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 - январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Шу сабабли 2022 йил 7 январь куни “Андижон-Хива” йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш фуқароларга 90 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 135 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📸 Республика ҳудудида 2021 йил декабрь ойида ишга туширилган, онлайн режимида ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Ғулом Абдирайимович 1964 йил 4 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ғ.Мирзаев 1981-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Бўстонлиқда камида 50 гектар майдонга киношаҳар қурилади

Хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий киношаҳар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида вазифалар белгиланган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠 Коронавирус: кеча 89 кишида касаллик аниқланди, 95 нафар бемор соғайди

ССВ ахборот хизмати:

● 3 январдаги янги ҳолатларнинг 9 таси — Андижон, 7 таси — Бухоро, 3 таси — Жиззах, 1 таси — Наманган, 18 таси — Самарқанд, 2 таси — Сирдарё, 3 таси — Фарғона, 12 таси — Хоразм, 3 таси — Тошкент вилояти, 31 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Жами беморлар — 199 271, соғайганлар — 196 539 та.

〰️〰️〰️
💉 2021 йилда Ўзбекистонда 13,5 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди

Ўтган йилда аҳолининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилди.

Тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида (1 765 228 нафар).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси

Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг!

📌
2022-2026.strategy.uz

〰️〰️〰️

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official