❗️14-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Маданият вазирлиги мутасаддилари маълум қилди.
📎 Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилади.
📈 Форум доирасида бир қатор тадбирларнинг ҳам ўтказилиши белгиланган, хусусан, Хива шаҳрида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги мажлисини ўтказиш кўзда тутилган. Фестивалда иштирок этиш учун бугунги кунга қадар ЮНЕСКО ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) каби халқаро ташкилотлардан ижрочилар, конференция иштирокчилари, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Халқаро ташкилотлардан фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари рўйхатдан ўтказилган.
🔎 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси, Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Маданий мерос масалалари бўйича халқаро халқаро маслаҳат қўмитаси кенгашининг йиғилиши, Нукус шаҳрида “Археология ва туризм; салоҳиятни белгилаш ва меросни бошқариш” халқаро археология конференцияси ҳамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш белгиланган.
Расмий хабарлар | Медиабанк

⚡️Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукусда ўтказилади
🎵 Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш мақсадида иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш жойи этиб Нукус шаҳри белгиланди.
Фестивалда маҳоратли бахшиларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бахшилар ўртасида кўрик-танлов ташкил этилади.
Мазкур тадбирда илмий-амалий конференциялар, хорижий ва Ўзбекистон санъати усталари ҳамда бахши-шоирлар концертлари ўтказилади. Шунингдек, сайиллар, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
😷 Фестиваль доирасида ўтказилиши режалаштирилган конференцияни эпидемиологик вазиятни инобатга олган онлайн ва оффлайн (гибрид) шаклда ўтказиш режалаштирилган.

Qalampir.uz сайтида "QALAMPIR.UZ журналистига прокуратура ва ички ишлар ходимлари томонидан таҳдид қилинди" номли видеохабар чиқарилган.
Хабарда кўрсатилган ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда, дея маълум қилди идора ахборот хизмати.
Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Т. Нарбаева: Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади
2021 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Венада Австрия Республикаси Парламенти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди.
Сенат ахборот хизмати хабар беришича, саммитда Парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Дунё мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарлари иштирокида бундай юқори даражадаги тадбир мамлакатимиз ва умуман минтақада илк маротаба ташкил этилади.

⚡️6 cентябрь куни “Янги Ўзбекистон” университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
📊"Янги Ўзбекистон" университетида қуйидаги йўналишлар бўйича квота ажратилган:
🔹Механика муҳандислиги - 100 ўрин;
🔹Кимё муҳандислиги - 100 ўрин;
🔹Дастурий таъминот муҳандислиги - 100 ўрин.
Имтиҳон 3 соат давомида ва инглиз тилида ўтказилди.
📢 Жавоблар варақаси Cambridge Assessment ташкилоти томонидан текширилади. Натижалар сентабр ойининг охирига қадар эълон қилиниши кўзда тутилган.
Манба

Адлия вазирлиги: Ўзбекистон жамияти дунёвийлик принципида ривожланиш йўлини танлаган
диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати таъкидлашича, инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим.
Вазирлик Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслигини, ушбу конституциявий тамойилдан ҳеч қачон воз кечилмаслигини қайд этди.
Ўзбекистон халқи дунёвийликка асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди. Ушбу ҳақиқатни шубҳа остига олишга, мутаассиб ғояларни тарғибот қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дейилади вазирлик баёноти сўнгида.

📊 Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази:
▫️Ялпи ҳудудий маҳсулот беш йил давомида 23% га, яъни 21,9 трлн. сўмга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,3 трлн. сўмдан 14 трлн. сўмгача (22%) ўсди.
▫️Ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 17,2 мингдан 2020 йилда 26,4 минггача 54% га ўсди.
▫️Шу давр мобайнида 105 мингга яқин иш ўрни яратилди.
● Батафсил
〰️〰️〰️
📊 Инфографика: Социально-экономическое развитие Республики Каракалпакстан за пять лет
Центр экономических исследований и реформ:
▫️Валовой внутренний продукт региона за пять лет увеличился на 23% составил 21,9 трлн сумов, промышленное производство выросло с 4,3 трлн сумов до 14 трлн. сумов (рост 22%).
▫️Число действующих предприятий в регионе выросло на 54% с 17,2 тыс. в 2016 году до 26,4 тыс. в 2020 году.
▫️За этот же период создано порядка 105 тыс. рабочих мест.
● Подробно

Ўзбекистон қарийб 200 тонна кофе импорт қилган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан қиймати 1,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 196,4 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган.
✅ Кофе маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,8 тоннага ошган.
✅ Ўтган 7 ой мобайнида импорт қилинган кофе маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
🔷 Россия – 57,4 тонна
🔷 Италия – 52,6 тонна
🔷 Бразилия – 34,0 тонна
🔷 Вьетнам – 22,6 тонна
🔷 Белорусь – 13,1 тонна
🔷 Германия – 2,8 тонна
🔷 Туркия – 2,7 тонна
🔷 Колумбия – 1,7 тонна

Маҳаллалар сони 9 255 тага етди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича фуқаролар йиғинлари сони 5 тага кўпайиб, 9 255 тани (2021 йил 1 июль ҳолатига 9 251 та) ташкил этмоқда.
Шундан 41 таси шаҳарча, 81 таси қишлоқ, 164 таси овул, 8969 таси маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этади.
Шунингдек, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган маҳаллалар 6 тани (Андижонда – 1 та, Сурхондарёда – 2 та, Тошкент вилоятида –
3 тани) ташкил этмоқда.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт.гача бўлган 3 та янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун инвестор танловини эълон қилди
Қайд этилишича, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ мустақил қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар) учун 3 та қуёш фотоелектр стансиясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаларига инвестор танлов-тендерининг биринчи босқичи бўлган Талабларга мувофиқлик сўровнома жараёни бошланганини эълон қилди.
Тендер Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳада Наманган (150 МВт), Бухоро (250 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт гача бўлган учта қуёш фотоелектр стансиясини қуриш назарда тутилган.
Тендерда ғолиб келган инвестор қуёш фотоелектр стансиясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, 25 йил давомида ишлатиши ва техник хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Бухоро вилоятидаги ҚФЕС лойиҳаси учун электр энергиясини сақлаш батареяларини қуриш ва ишлатиш учун нархлар сўрови ҳам ўтказилади.
@Rasmiy_xabarlar_Official

8 сентябрь чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, Тошкент шаҳриини кўкаламзорлаштириш бўйича режалаштирилаётган ишлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган имтиёзлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бобур Ҳамраев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий сайлов комиссиясининг 6 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишидан No Comment
〰️〰️〰️
No Comment с очередного заседания ЦИК, прошедшего 6 сентября
@Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️
No Comment с очередного заседания ЦИК, прошедшего 6 сентября
Каналга уланиш:
👇@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда сўнгги суткада 660 кишида коронавирус, 138 кишида пневмония аниқланиб, 11 бемор вафот этди
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 161 768 нафарга етган.
● 7 сентябрдаги янги ҳолатларнинг 48 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 18 таси — Андижон, 17 таси — Бухоро, 21 таси — Жиззах, 14 таси — Қашқадарё, 5 таси — Навоий, 17 таси — Наманган, 62 таси — Самарқанд, 15 таси — Сирдарё, 14 таси — Сурхондарё, 58 таси — Фарғона, 18 таси — Хоразм, 116 таси — Тошкент вилояти, 237 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
● Ҳудудларда 713 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 153 651 та). 7 нафар бемор вафот этди (жами 1132 та).
〰️〰️〰️
● Кеча 138 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 24 821 та). Уларнинг 302 нафари соғайди (жами 18 321 та). Пневмониядан 4 нафар бемор вафот этди (жами 196 та).
📎 Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

🏢🔎 Талабалар турар-жойлари тезкор ўрганилди
Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтлари орқали талабалар турар-жойларида жойлар чеклангани, ОТМлар талабаларга сабабсиз ётоқхоналардан жой берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати тарқалган хабарлар юзасидан тезкор ўрганишлар ташкил қилингани ҳақида маълумот берди.
Вазирлик масъул раҳбарларидан иборат тезкор гуруҳ бир қатор ОТМ ётоқхоналарида талабаларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Вазир Aбдуқодир Тошқулов хоналарда 2 қаватли кроватлар сонини кўпайтириш эвазига яна кўплаб ўринлар ажратиш мумкинлиги таклифини берди.

Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этди.
Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуп Қобулжонов Ўзбекистон муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови арафасида турганини қайд этди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказди.
Давра суҳбати доирасида хорижий журналистларга аккредитация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.