Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика кўрик-танлови ғолибларини аниқлашда овоз беринг!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаcи, Бадиий академия, Миллий телерадиокомпания, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика кўрик-танловига тақдим этилган ижодий ишларни онлайн баҳолаш жараёни давом этмоқда.

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ўтказилаётган ушбу танловга топширилган материаллар қуйидаги йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади:

✍️ ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
🗞 босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
📺 телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
🌐 интернет-журналистика;
🎨 тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
🎬 кино санъати асарлари.

Ғолибларни аниқлаш жараёнида ўз овозингиз билан иштирок этинг!

📌 Овоз бериш
__________________

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️ Техник чигитни қайта ишлашга ихтисослашган 303 та ёғ-мой корхонасининг 226 таси талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Камар Серкаев маълум қилди.

🔎 Қайд этилишича, техник чигитни қайта ишлашга ихтисослашган 303 та ёғ-мой корхонасининг 77 таси пахта техник чигитини қайта ишлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ, 226 таси эса корхона фаолияти белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги қайд этилди.

Жумладан, 35 корхона ҳеч қандай технологик ускуна билан жиҳозланмаган. Шунингдек, уларнинг 52 тасида фақат пресслаш ускунаси мавжудлиги, 13 тасида экстракциялаш ускунаси йўқлиги, 126 корхона эса тўлиқ технологик циклга эга эмаслиги аниқланди.

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Коронавирус ва пневмония: кунлик касалланиш ҳолатлари 1200 дан ортиқ, яна 11 бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, кеча юртимизда 846 кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этган.

● Янги касалланиш ҳолатларининг 80 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 41 таси — Андижон, 15 таси — Бухоро, 29 таси — Жиззах, 15 таси — Қашқадарё, 14 таси — Навоий, 34 таси — Наманган, 81 таси — Самарқанд, 25 таси — Сирдарё, 29 таси — Сурхондарё, 86 таси — Фарғона, 27 таси — Хоразм, 122 таси — Тошкент вилоятида, 248 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

● Ҳудудларда 684 нафар бемор соғайди (жами 144 988 та).

〰️〰️〰️
● 25 август куни 353 кишида пневмония аниқланди (жами беморлар 22 144 та). Уларнинг 332 нафари соғайди (жами 14660 та). Пневмониядан 4 нафар бемор вафот этди (жами 156 нафар).

⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати ҳал этилган мурожаатлар ҳақида видеоролик тақдим қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Брифинг вақтига ўзгартириш киритилди

● Мавзу:
"Тошкент метрополитени" ДУК томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида
Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари


✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда олий таълим соҳасида рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
🔰 Олий таълим тизимини рақамлаштириш: натижалар ва истиқболдаги вазифалар

Янги ўқув йилидан бошлаб барча давлат ОТМда талабалар ўқув варақаси, гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумотлар, тўлов-контракт шартномалари ҳамда айланма варақалари рақамлаштирилади;

ўн мингта талабаси мавжуд ОТМда қоғоз кўринишида юритиладиган ҳужжатлар бекор қилиниши ҳисобига бир ўқув йилида ўртача 90 млн. сўмгача бўлган маблағ иқтисод қилинади.

олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига QR-код (штрих-кодлар) ёрдамида онлайн аутентификация қилиш имкониятига эга бўлган диплом ва сертификатлар бериш ахборот тизимлари жорий этилди.

барча олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказларида мавжуд барча ўқув ва илмий адабиётларни рақамлаштириш, электрон, аудиокитоблар яратиш орқали тизимни бойитилади.

Батафсил — инфографикада

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Магистратура учун чет тили имтиҳонлари 28-29 августда ўтказилади

▪️Тест синовлари:

▫️1-смена — 08:00 дан 09:00 га қадар;
▫️2-смена — 17:30 дан 18:30 га қадар;
▫️3-смена — 20:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, талабгорларга ўзлари танлаган чет тили фанидан 30 та тест берилади ва 1 соат вақт ажратилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юурутувчи фуқаролар муаммолари бўйича махсус штабга мурожаат қилиши мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, фермерлар, деҳқонлар, кластер корхоналари ва кооперациялар ҳамда агросаноат соҳасида фаолият юритувчи бошқа вакилларнинг муаммоларини бевосита аниқлаш ва ечимини топиш, шунингдек шикоят ва таклифларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ҳозирда Республика штаби иш олиб бормоқда.

Фаолиятингиз билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар келиб чиққан тақдирда, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги "ишонч телефонлари"га қўнғироқ қилинг:

(71) 206-70-23,
(71) 206-70-24,
(97) 729-92-82,
(97) 539-04-22 (Telegram)

Ёки сўров/шикоят/таклифларни (#муаммо, #шикоят ёки #таклиф дея белгилаган ҳолда) [email protected] электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин.

Мурожаатлар тезкор равишда қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Вазирлик, шунингдек коррупция ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши кураш бўйича махсус @UzAgroAnticorruptionBot телеграм-ботини ишга туширган бўлиб, агросектор вакиллари коррупцион характерга эга бўлган муаммолар бўйича маълумотларни тақдим этишлари ва тезкор тескари алоқага эга бўлишлари мумкин.

👮🏻‍♂️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш боти https://t.iss.one/UzAgroAnticorruptionBot

🤳 +998 71 206-70-65 вазирликнинг ишонч телефони

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони (5 та состав) олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги интервал қисқартирилади

Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, унга кўра:

🚇 Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

🚇 Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади.

Бу асосан йўналишда ишлаётган метро составларини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилиб, йўловчиларимизнинг йўлга сарфлайдиган вақти қисқартирилади».

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул WI FI ишлай бошлайди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

📲 Метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (UСELL) ва бепул интернет тармоғи (WI-FI) ишлаяпти.

🤳 Метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ⓜ️ Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда “Метрополитен - йўловчи” портали очилади. Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, обрўсизлантирувчи сўзларни айтган ва видеони тарқатган фуқарога суд томонидан БҲМнинг 50 баравари - 12.250.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official