Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.5K photos
6.99K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
🦠Кеча юртимизда 818 нафар кишида коронавирус аниқланди 2021 йил 22 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони149876 нафарни ташкил этмоқда. ✔️Кеча кун давомида 887 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 142632…
❗️Янги касалланиш ҳолатларининг:

74 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

нафари Андижон вилоятида,

25 нафари Бухоро вилоятида,

46 нафари Жиззах вилоятида,

19 нафари Қашқадарё вилоятида,

16 нафари Навоий вилоятида,

33 нафари Наманган вилоятида,

86 нафари Самарқанд вилоятида,

21 нафари Сирдарё вилоятида,

74 нафари Сурхондарё вилоятида,

71 нафари Фарғона вилоятида,

22 нафари Хоразм вилоятида,

94 нафари Тошкент вилоятида,

198 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Соғайганлар:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 98 нафар,

🔹Бухоро вилоятида 63 нафар,

🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,

🔹Қашқадарё вилоятида 21 нафар,

🔹Навоий вилоятида 13 нафар,

🔹Наманган вилоятида 60 нафар,

🔹Самарқанд вилоятида 148 нафар,

🔹Сурхондарё вилоятида 100 нафар,

🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,

🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,

🔹Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сонини бугун, 23 август куни Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда "O’zbekiston 24", "UzReport TV", "Zo’r TV", "Sevimli" ва "Milliy" телеканалларида томоша қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби хабар берди.


Каналга уланиш: 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси: Президент бугун КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг чоғида маълум қилди:

● «Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

● Шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

● Янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолари учун тўлаб бериладиган тўловлар миқдори (МСК)

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📲 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига «COVID-19сиз саёҳат» мобил иловасига ПЗР-тестнинг манфий натижасини қайд этиш орқали киритилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Путешествую без Covid-19» иловасини iOS ёки Android тизимларига ўрнатиш мумкин. Бунда қуйидаги оддий қадамларни бажариш керак:

▪️Тил танлаш;
▪️Яқин атрофдаги лабораторияларни топиш учун геолокацияни ёқиш;
▪️Ҳамма жойда «Кейинги» тугмасини босиш;
▪️Ўзбекистон фуқаролари «Лицензия шартномаси шартларини қабул қиламан» ва «Якунлаш» тугмаларини танлайди;
▪️Жўнаб кетиш ва кириб келиш мамлакатлари кўрсатиладиган саҳифа пайдо бўлади. Яқин атрофдаги лабораториялар рўйхати очилади;
▪️Қулай лаборатория танланади ва босилади;
▪️Жараёнларни бажариш бўйича кўрсатмалар олинади;
▪️«Профил» бўлимида паспорт сканерланади. QR-кодни текшириш ва дастур тилини ўзгартириш мумкин;
▪️«Синовлар» бўлимида розилик варағидаги QR-коди сканерланади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бо Андерссон "UzAuto Motors" бош директори этиб тайинланди

"Ўзавтосаноат" ахборот хизмати хабар беришича, тайинловга қадар Бо Андерссон 2017 йилдан буён энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган «Yazaki Europe, Africa, North & South America» корпорациясига раҳбарлик қилган.

65 ёшли швециялик мутахассис 2009 йилдан 2013 йилгача «Группа ГАЗ», 2014 йилдан 2016 йилгача эса «АвтоВАЗ» ОАЖ президенти бўлган. 1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли рахбар лавозимларни эгаллаган ва 2001−2009 йилларда «General Motors»нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

Бунгача компанияни 2016 йилдан бери Рустам Раджабов бошқарган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Россияга киришда янги тартиб: ПЗР-тест жавобини мобил иловага киргизиш кифоями ёки қўлимизда ҳужжат кўринишида қоғоз варианти ҳам бўлиши керакми?

АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Меҳнат мигрантлари профилактикаси бўлими бошлиғи Сардор Маҳамадиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Маҳмуд Ғиёсов, Транспрот вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

🌐 Унда 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига «COVID-19сиз саёҳат» мобил иловасига ПЗР-тестнинг манфий натижасини қайд этиш орқали киритилиши маълум қилиниб, тест натижасини олиш, чегарадан ўтиш тартиблари ҳақида тушунтириш берилди:

〰️〰️〰️
📍«Гемотест» лабораторияси «COVID-19сиз саёҳат» дастурининг иштирокчисидир, бу дастурга қўшилган давлатлар: Қирғизистон, Россия, Aрманистон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон ўртасида саёҳатни соддалаштириш имконини беради.

ПЗР-тест натижасини QR-код кўринишидаги «COVID-19сиз саёҳат» мобил иловасида олиш мумкин, уни қоғоз шакли ўрнида чегарани кесиб ўтишда ишлатиш мумкин.

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

• «AppStore» ёки «Google Play»дан «COVID-19сиз саёҳат» иловасини юклаб олиш;
• «Гемотест» лабораториясининг энг яқин бўлимини рўйхатдан танлаш;
Бўлимга паспорт билан бориш;
Тестдан ўтиш ва иловада кўрсатилган QR-кодни сканердан ўтказиш;
Синов натижалари ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлигига ва тестнинг амал қилиш муддати жўнатилган санада ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш;
• Чегарани кесиб ўтишда назоратчига QR-кодни кўрсатиш.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Вакцина олмаган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киритиладими?

Бугун АОКАдаги брифингда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева аҳолидан келган саволларга жавоб берди:

Савол: «Турмуш ўртоғим коронавирусга қарши вакцина олмаган. У 25 август куни Россияга учиб кетиши керак. Турмуш ўртоғим аэропортда бирор тўсиқ ёки муаммога дуч келмайдими?»

〰️〰️〰️
📝 «Бугунги кунда «COVID-19» инфекциясидан ҳимояланиш учун ҳар бир мамлакат ўз тартиб-қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Бундай тартиб юртимизда ҳам ўрнатилган бўлиб, бу — халқимизни коронавирусдан ҳимоя қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.

🇷🇺 Шу маънода, агар турмуш ўртоғингиз ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади.

✔️ Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари «COVID-19»га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар.

🧪 Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган
фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.

📌 Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари «Путешествую без COVID-19» номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистонга нима учун ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси олиб келинди? Хорижга чиқмоқчи бўлган фуқаролар қандай йўл тутиши лозим?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️

💉 «Вакцинациядан мақсад — коронавирус инфекциясидан аҳолини ҳимоя қилиш, касаллик тарқалишини тўхтатиш ва оғир асоратларнинг олдини олиш.

📎 Вакциналарни Ўзбекистонга олиб келиш жараёни бошланганида қўллаш учун расмий рухсат этилган вакциналарни ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар 2020 йил июль-август ойларида бошланган. Шу даврда расмий рўйхатдан ўтган барча вакциналарни ишлаб чиқарувчилар билан музокара олиб борилган ва шартномалар тузилган.

🖇 Бугунги кунда чет эл фуқароларига хориж давлатларини талаби ва вакциналарни рўйхатини шакллантириш ҳар бир давлатнинг танловидир. Лекин бу талаблар ҳар бир давлатда кун сайин ўзгариб бормоқда, яъни барча давлатларда вакциналарни самарадорлиги ўрганилмоқда ва уларнинг натижаларига кўра бу рўйхатлар янгиланмоқда.

📌 Вакциналарни янги турлари ҳали яна ишлаб чиқарилади, уларни сифат-самарадорлигини баҳолаган ҳолда ҳар бир давлат чет эл фуқаролари учун қўйиладиган талабларида вакциналар рўйхатини кенгайтириб борилади.

✔️ Вакцина олмаган ёки олган вакцинаси шу боришни белгилаган давлат рўйхатида бўлмаса, алтернатив усул бу ПЦР-тест усулидир. Муҳим томони бу талаб ҳам - ҳар бир давлатда бу турлича, баъзи давлатлар 5, 7-10 кун карантинга олади ва 2 марта такрорий ПЦР-тест усулида манфий кўрсаткич чиқса, уларни ўз давлатига киришга рухсат беради.

Расмий хабарлар | Медиабанк
НОК тизими маҳсулот ва хизматлар нархлари 0,16 фоизга ошганини кўрсатди

Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, МБ томонидан мамлакатимиз аҳолиси кўп истеъмол қиладиган асосий товар ва хизматлар нархлари ўзгаришларини муқобил манбалардан инсон омилисиз тезкор равишда кузатиб бориш ва доимий мониторингини амалга ошириш мақсадида нархларни онлайн кузатиш (НОК) тизими ишлаб чиқилди.

Онлайн кузатувларга кўра, 2-21 август кунлари танлаб олинган маҳсулот ва хизматлар нархлари 0,16 фоизга ошганлиги қайд этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фаол идоралараро алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Особое внимание уделено вопросам регионального взаимодействия в контексте развития ситуации в соседнем Афганистане.
Президенты Узбекистана и Таджикистана подчеркнули важность продолжения активных межведомственных контактов по практическим аспектам обеспечения региональной безопасности и стабильности.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Янги Ўзбекистон» китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди

Мазкур китоб-альбом турли вазирлик ва идоралар мутахассислари, фотомухбирлар ҳамда АОКА масъул ходимларидан иборат ижодий жамоа томонидан нашрга тайёрланди.

Унда истиқлол йилларида, айниқса, кейинги беш йилда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида амалга оширилган ва оширилаётган улкан ишлар ҳақида ҳикоя қилинади.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz