Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.9K photos
7.18K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТЕРГОВ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/ross/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
📚Эксперт изоҳи: Нега 25 сўмлик ва ундан кичик танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилди?

—————————————

📚Пояснения эксперта: Почему из обращения были изъяты банкноты и монеты номиналом 25 сумов и меньше?


#эксперт
Forwarded from Edu.uz
#Расмий

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:

👉 ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;

👉 ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;

👉 хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Nodir Abduqodirov
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаш раисининг “5 та муҳим ташаббус” тарғиботи, “Ёшлар пресс-клуби” лойиҳаси, инқирозий пиар менежмент бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Ушбу лавозимга бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган Хикматилла Убайдуллаев тасдиқланди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
“UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг баёноти.

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар нархларининг оширилиши муносабати кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Биринчидан, “UzAuto Motors” АЖ енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича устун мавқега эга бўлиб, корхонага йиллар давомида имтиёзлар ва преференциялар берилиши қарамасдан, давлат томонидан яратилган имкониятлардан корхонанинг
етарли даражада самарали фойдаланмаган.
Корхона томонидан маҳсулот таннархини камайтириш юзасидан кўрилаётган чоралар самараси паст, хусусан рақобатбардошликни ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида маҳсулот таннархи фақатгина 2 фоизга пасайтирилишига эришилган.

👇👇👇ДАВОМИ...👇👇👇

https://antimon.gov.uz/uzb/uzauto-motors-aj-tomonidan-narhlarning-oshirilishi-bo-yicha-monopoliyaga-qarshi-kurashish-qo-mitasining-bayonoti

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги пиллачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари бундай корхоналарни бошқа туманларда ҳам ташкил этиш, бунинг учун тадбиркорларга бино ва тутзорлар ажратиш буйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Шу мақсадда манзилли дастур ишлаб чиқиш зарурлиги, бу эса аҳолига даромад манбаи яратиш, камбағалликни камайтиришда муҳим омиллиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой шелкопрядильного предприятия в Янгиарыкском районе.
Глава государства дал ответственным лицам поручения касательно создания подобных предприятий в других районах, выделения для этого зданий и тутовых плантаций предпринимателям. Отмечалась необходимость разработки соответствующей программы, результатом реализации которой должно стать создание источников дохода для населения, сокращение бедности.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #pillachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раисининг учрашуви бўлиб ўтди

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабини бориб кўрди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
- Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти, - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с Президентской школой в Хиве, побеседовал с учащимися.
- Мы поставили перед собой очень большие цели. В их достижении мы верим и опираемся на такую молодежь, как вы. Вы прошли непростой конкурс, поступили в эту школу и сделали первый шаг на большом пути. Передайте вашим родителям мою благодарность за воспитание таких умных детей. Прежде всего это их, а также мое счастье, счастье всей нации, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #Prezidentmaktabi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter