Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ССВ: Статистика, 16 август ҳолати

🦠 Кеча юртимизда 846 нафар кишида коронавирус аниқланди

📈Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144764 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 137457 (+885) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 987 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 16 август ҳолати 🦠 Кеча юртимизда 846 нафар кишида коронавирус аниқланди 📈Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144764 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 137457 (+885) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇35 нафари Андижон вилоятида,
🖇26 нафари Бухоро вилоятида,
🖇61 нафари Жиззах вилоятида,
🖇22 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇20 нафари Навоий вилоятида,
🖇38 нафари Наманган вилоятида,
🖇86 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇29 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇72 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇73 нафари Фарғона вилоятида,
🖇29 нафари Хоразм вилоятида,
🖇89 нафари Тошкент вилоятида,
🖇187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар,
▫️Андижон вилоятида 129 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 27 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 88 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
▫️Навоий вилоятида 19 нафар,
▫️Наманган вилоятида 61 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 130 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 79 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 42 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 97 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 16 август куни 407 нафар кишида пневмония аниқланди.

📈Жами беморлар сони 18802 нафарга етди. Кеча уларнинг 397 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 11371 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади», — Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.

Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.

Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади.

Ишончимиз комил, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади», — Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Ички афғон кучларининг…
Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

В Узбекистане внимательно следят за развитием ситуации в Афганистане.

Поддерживаем заявления внутриафганских сил о готовности к формированию инклюзивного правительства.

Надеемся на достижение всеобъемлющего мира в рамках межафганских переговоров в Дохе.

Выражаем надежду, что транзит власти в стране будет осуществлен мирным путем на основе всеобщего консенсуса с учетом общепринятых норм международного права.

Уверены, что развитие ситуации в этом направлении приведет к достижению национального согласия и создаст условия для становления сильного и дееспособного государства.

Узбекская сторона твердо заявляет о своей приверженности поддержанию традиционно дружественных и добрососедских отношений с Афганистаном и принципам невмешательства во внутренние дела соседней страны.

В настоящее время дипломатические миссии Узбекистана в Кабуле и Мазари-Шарифе работают в штатном режиме.

Узбекская сторона поддерживает тесные контакты с представителями Движения «Талибан» по вопросам обеспечения охраны границ и сохранения спокойствия в приграничной зоне.

Мы также твердо заявляем, что любые попытки нарушения государственной границы будут жестко пресекаться в соответствии с законодательством Узбекистана.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Гидрометеорология маркази раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Гидрометеорология соҳасида охирги йилларда қилинган янгиликлар, иқлим ўзгариши муаммолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан маълумот берилди.

📈 Хусусан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 50 та автоматик метеостанциялар, 1 та мобил экологик лаборатория ва об-ҳаво прогнозларини рақамли моделлаштириш учун 1 дона суперкомпьютер ускунаси, шунингдек, “Замин” халқаро жамоат фонди ҳисобидан 2 та автоматлашган атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги станциялари ўрнатилди (қарорда белгиланган кўрсаткичлар 100 % бажарилди, натижада мавжуд 14 та автоматик метеостанциялар сони 5 бараварга кўпайди).

📡 Соҳада IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш асосида автоматик метеостанциялар кузатув тармоқларидан маълумотлар марказга 10 дақиқа вақт оралиғида мунтазам равишда GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланди.

🌐Аҳоли яшаш пунктларда ҳаво сифатини мониторинг қилиш ҳамда гидрометеорологик маълумотларни визуаллаштириш бўйича янги “monitoring.meteo.uz” геопартал яратилди, шунингдек мобил иловаси ишга туширилди.

📊 MODIS ускунаси модернизация қилинди натижада кунига 4 марта республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қор қоплами баландлигини ўлчаш орқали сув миқдори ҳисобини юритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация индекси зичлигини аниқлашга эришилди.

Гидрометеорология фаолиятида сунъий йўлдош ва ерни масофадан зондлаш технологияларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, гидрометеорологик маълумотлар билан алмашиш учун маълумотлар узатишнинг ягона телекоммуникация тармоғини яратиш бўйича дастур тасдиқланди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Гидрометеорология соҳасидаги янгиланишлар натижасида турли барвақтликдаги об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги суткалик 88 фоиздан 92 фоизга, 2-3 суткалик 85 фоиздан 90 фоизга, 4-5 суткалик 83 фоиздан 88 фоизга, шторм огоҳлантиришлар оқланиш даражаси 85 фоиздан 90 фоизга етказилди.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Тошкент – Лондон авиақатнови тикланди

«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, 17 августдан бошлаб, компания Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. Авиақатновлар ҳафтада икки марта сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Гидрометеорология соҳасида охирги йилларда қилинган янгиликлар, иқлим ўзгариши муаммолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️

Фавқулодда ҳолатларда фуқаролар хабардорлигини ошириш масаласида қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

📹 Видео
〰️〰️〰️〰️

Қиш фаслига тайёгралик доирасида “Ўзгидромет” Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйганми?

📹 Видео
〰️〰️〰️〰️

2018 йилда Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига 2 миллион 449 минг тонна заҳарли газлар чиққан. Уларнинг 60 фоизини автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлар ташкил қилган. Нима учун бизда шундай ҳолат бўлмоқда?

📹 Видео
〰️〰️〰️〰️

Бектемир туманидан кечки соат иккилар атрофида ташқарини тутун қоплаганига гувоҳ бўламиз. Ҳавони тозаловчи станцияларни кўпайтириш бўйича қандайдир режалар борми?

📹 Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
👨🏻‍💻 Судьялик лавозимига номзодларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳоловчи электрон дастур ишга туширилди

Бу ҳақда АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Президент фармонига асосан судьялик лавозимларига муносиб кадрларни танлаш ва тайинлашнинг янги тартиби жорий этилди. Бунда холислик ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа қилиб белгиланди.

1️⃣ Биринчидан, ОАВ орқали бўш судьялик лавозимларига очиқ танловлар мунтазам эълон қилиб борилмоқда.

2️⃣ Иккинчидан, судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга оид очиқ танловларга ахборот технологиялари татбиқ этиш йўлга қўйилди. Натижада инсон омили кескин чекланиб, танлов жараёни очиқ ва шафоф ўтиши таъминланмоқда. Танловни бевосита ва билвосита (онлайн тарзда) кузатиб бориш имконияти яратилди.

3️⃣ Учинчидан, Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилиб, синовдан муваффақиятли ўтиб, тўлиқ ишга туширилди.

🔎 «Психологик тест» электрон дастури ёрдамида номзоднинг қатъийлик, босиқлик, жиззакилик, стрессга чидамлилик, коррупция, алкоголизмга мойиллик ва бошқа психологик хусусиятлари аниқланади. Психологик тест натижаси профессионал психолог томонидан ўрганиб чиқилиб, тавсиявий характерга эга бўлган хулоса тузилади. Мазкур хулоса номзоднинг судьялик лавозимига тайинланишида алоҳида эътиборга олинади.

⚖️ Жорий йилнинг биринчи яримида мазкур янги тартиб ва очиқ танлов асосида 202 нафар (ёки барча номзодларнинг 72,4 фоизи) номзод судьялик лавозимига тайинланди.

🌐 Яна бир янгилик: Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар фаолиятини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилди. Мазкур электрон дастурни амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилаётир».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев фуқароларни турли ижтимоий муаммоларига тезкор ечим топиш мақсадида аҳоли мурожаатларини ҳар куни тингламоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Миллий университети Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул бошлади

"Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати хабар беришича, ушбу дастур қийидаги афзалликларга эга:

• Сиз 5 йил ичида Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи университетлари томонидан, бир вақтнинг ўзида, иккита дипломга эга бўласиз

• Дарслар ҳар иккала университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади

• Сизнинг энг қувноқ талабалик даврингиз Ўзбекистон Миллий университетида ва Россиянинг нуфузли олийгоҳида бўлиб ўтади

•Сифатли таълим олиш учун дарслар энг сўнгги технологиялар орқали олиб борилади!

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган.

ДХА ахборот хизмати хабар беришича, шундан, 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар юртимизга келин қилиб олинди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шерзодхон Қудратхўжа Президент интервьюсидаги учта иқтибосга урғу берди

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали интервьюсидаги учта иқтибосга эътибор қаратди.

«Давлатимиз раҳбари бундан уч йиллар муқаддам нима учун интервью бермасликлари ҳақида тўхталиб, «Қачонки ишимизда натижа бўлса, кейин интервью бераман», деган эдилар.

Бугун ўша узоқ вақт кутилган интервью чоп этилди. Уни барчамиз қизиқиб ўқидик, Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир соҳа бўйича теран билимга, юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мантиқий ёндашувга, ички ва ташқи сиёсат борасида ўткир нигоҳга эга эканликларини яна бир карра англаб етдик», — деб ёзган Қудратхўжа.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

▫️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.

〰️〰️〰️
📖 Фармоннинг тўлиқ матни билан танишиш учун 👉 батафсил.

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.
Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилади.

Президенты Узбекистана и Германии провели телефонный разговор.
Отдельное внимание уделено развитию ситуации
в Афганистане.
Достигнута договоренность о тесной координации совместных усилий по содействию мирному урегулированию афганской проблемы и поддержании регулярных политических консультаций по обстановке в регионе.
Будет также продолжено сотрудничество по вопросам эвакуации немецких граждан из Афганистана.

#Mirziyoyev #muloqot #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
18 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолияти таҳлили, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🦠 Кеча юртимизда 851 кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

▪️Жами беморлар — 145615, вафот этганлар — 994 нафар.

📊 Янги касалланиш ҳолатларининг 85 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 35 таси — Андижон, 21 таси — Бухоро, 49 таси — Жиззах, 21 таси — Қашқадарё, 17 таси — Навоий, 25 таси — Наманган, 95 таси — Самарқанд, 25 таси — Сирдарё, 75 таси — Сурхондарё, 88 таси — Фарғона, 27 таси — Хоразм, 97 таси — Тошкент вилоятида, 191 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

🛏 Кеча кун давомида ҳудудларда 773 нафар бемор касалликдан соғайди, жами тузалганлар — 138230 нафар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Пневмония: яна 398 кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

● ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, пневмония юқтирган жами беморлар — 19200, вафот этганлар — 129 нафар.

● Кеча пневмониядан 422 та бемор соғайиб, умумий соғайганлар 11793 нафарга етди.

📎 Жадвал: пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official