Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова олти ойлик жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари таҳлили юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

📨 Жумладан, маълум қилинишича, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ижро аппаратига жами 291 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 68 таси юридик шахслардан, 223 таси эса жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 50 таси қаноатлантирилган, 241 таси бўйича тушунтириш берилган.

📊Мурожаатларнинг 108 таси ишга кириш, 21 таси ҳамкорлик қилиш, 14 таси минерал ўғит сотиб олиш, 9 таси иш ҳақини ошириш, 22 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 23 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 94 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 107 та (18 таси қаноатлантирилган, 89 таси бўйича тушунтириш берилган); Вазирлар Маҳкамаси орқали 37 та мурожаат келиб тушган.

📞“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ турли масалалар бўйича мурожаатлар, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларини 78 коди билан 140-74-48 ишонч телефон рақами орқали ҳам қолдиришлари мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

Бугун, 12 август соат 16:00 да АОКАда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилиши режалаштирилган матбуот ажумани бошқа кунга қолдирилди.

〰️〰️〰️
📌 Тадбир санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Жорий йил ўтган даврда онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди

Бу ҳақда АОКАда Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔘 Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 ойлик якунларига кўра биржа савдолари орқали 797,3 минг декалитр этил спирти, 12,6 минг тонна поливинилхлорид, 1 225 тонна формалин ва 224 килограмм кумуш сотилди.

🌐 Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 46,7% га ўсиб, қарийб 46,0 трлн сўмни ташкил қилди. Бунда тузилган битимлар ҳажмининг 87%и биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келди.

📈 Январь-июль ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4 670,3 млрд сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 840,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,4 баробарга, ҳажми бўйича – 42% га ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг бўлди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та сайлов округлари тузилди.

Жорий йилдаги сайловларда 21 266 011 нафар сайловчи қатнашиши кутилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аукционларга қўйиладиган авторақамларнинг тури кўпайтирилди. Буни яна кенгайтириш бўйича режалар борми?Жавоб

Аукцион савдоларида битта шахсга тегишли бўлган бир неча корхона иштирок этмоқда ва улардан биттаси ғолиб бўлаяпти. Шу масалага тўхталиб ўтсангиз?Жавоб

Бензининг биржада нархи ошиши ҳисобига чакана етказиб берувчилар ҳам оширмоқда. Нарх-навонинг ошиши нималар билан боғлиқ? Жавоб

Харидлар жараёнига ноқонуний аралашувларни ёки аввалдан нархларни келишиб олиш, нархлар манипуляуцияси олдини олиш механизмини жорий қилиш кўзда тутилган эди. Бу вазифа бажарилдими?Жавоб
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан савол-жавоблар

Расмий хабарлар | Медиабанк
Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти (4 йиллик сарҳисоб)

🏥 Тез ёрдам шохобчалари
🚑 Реанимобиллар сони
📍 Хизмат кўрсатиш радиуси
Чақириқларга етиб бориш вақти

«Тараққиёт стратегияси» маркази

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга чалинишга мойил бўлган энг хавфли касалликлар қайси?

Метаболик синдром ҳамда коморбид ҳолатлар нима?

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни уй шароитида даволашни белгиловчи асосий мезонлар нималардан иборат?

Постковид синдромининг асосий белгилари, реабилитациясига нималар киради?
〰️〰️〰️〰️

"СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳасида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари тиббиёт фанлари доктори Раъно Қосимова ва профессор Улуғбек Қаюмов саволларга жавоб берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ногиронлиги бўлган шахслар, болаларни замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга доир Президент қарори эълон қилинди

Қарорга мувофиқ, эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш борасида 2021 йил ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

〰️〰️〰️
📌 2021 йил якунига қадар 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказиш;

📌 2021 йилда харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатларини харид қилиб, уларни 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатиш;

📌 2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;

📌 ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш;

📌 йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкцияларини сотиб олиш;

📌 ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналарни харид қилиш ва ўрнатиш;

📌 бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратларини харид қилиш;

📌 ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилиш;

📌 болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларини 2021-2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминлаш;

📌 2021-2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан, 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун харид қилиш;

📌 кўзи ожиз болалар ва катталарни 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминлаш;

📌 ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳасини амалиётга жорий этиш; бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022-2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соатнинг («Ақлли соат») Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилишини йўлга қўйиш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

Президент Шавкат Мирзиёев завтра проведет встречу со спортсменами, участвовавшими в составе национальной сборной Узбекистана в летних Олимпийских играх в Токио, а также их родителями и тренерами.

Facebook|Instagram|Twitter
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Ногиронлиги бўлган шахслар, болаларни замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга доир Президент қарори эълон қилинди Қарорга мувофиқ, эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги…
⚡️2022 йил 1 майга қадар «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси ишга туширилади

Президент қарорига кўра, ушбу платформа:

🌐 тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида хизматларни ахборот-коммуникацион технологиялари асосида кўрсатиш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;

👨🏻‍💻 протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларига муҳтож бўлган шахсларнинг шаффоф электрон навбат тизими таъминланади;

✔️ ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун хизмат қилади;

🔎 протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг яроқлилик муддатини назорат қилиш, уларга кутилаётган эҳтиёжни аниқлаш, мазкур мосламалар ва воситалар билан ўз вақтида таъминлашни амалга ошириш учун барвақт зарур захира яратиш имкони беради;

📞 ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг вакили томонидан тиббий-ижтимоий хизматлар бўйича тезкор мурожаат қилиш каби масалаларни ўз ичига олади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 39-сонли мактабгача таълим муассасаси собиқ ошпази томонидан болалар таомномасига киритилмаган овқатни тайёрлагани ва бошқа ҳолатлар акс этган видео юзасидан расмий муносабат билдирди.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев стратегик консалтинг соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган “The Boston Consulting Group” раҳбарлари, жумладан Бошқарув директори, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларидаги BCG раҳбари Нуриев Рза ва Бошқарув директори Владимир Рогов билан учрашди. Бу ҳақда ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув доирасида нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотлари ҳамда бунинг натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилган ютуқлар, режалаштирилган ишлар ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “The Boston Consulting Group” компаниясининг асосий вазифаси - асосий вазифаси – бизнесни бошқариш ва ривожлантириш бўйича маслаҳат бериш: янги стратегияларни ишлаб чиқиш, иш самарадорлигини ошириш, янги технологиялар ва концепцияларни ўзлаштиришдир.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган "Буюк ипак йўли" метро бекати яқинидаги ер ости йўли томининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.

📍Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

🖊Хабарга кўра, жорий йил 12-август куни, таҳминан соат 14:30да ер ости йўлининг устки кўча қисмида экилган газонларга сув қуйиш натижасида ер ости йўлининг тепасида тўпланиб қолган сув оғирлиги натижасида пластик (алюкобонд) нинг бир қисми қулаб тушган, жабрланган, жароҳат олганлар йўқ.

🔹Бир неча дақиқалар ичида муаммо мутахассислар томонидан бартараф этилган.

Батафсил.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏆XXVIII Xalqaro matematika olimpiadasi (IMC) g‘oliblarini taqdirlash marosimi bo'ldi.

🔹Bu haqda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi axborot xizmati ma'lum qildi.

🔹Xalqaro olimpiada sovrindori bo'lgan talaba-yoshlar O‘zbekiston milliy universitetida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri Abduqodir Toshqulov tomonidan munosib taqdirlandi.

👉 Batafsil

Каналга уланиш👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official


--------------------------------------------------------

🏆Награждены победители 28-й Международной математической олимпиады (IMC)

🔹Об этом сообщило информационная служба министерства.

🔹Победителей Международной олимпиады наградил министр высшего и среднего специального образования Абдукодир Ташкулов в Национальном университете Узбекистана.

👉 Подробно


Подписатся на канал 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
13 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Фуқаролардан тушган долзарб савол-жавоблар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Музифа Султонова, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади:
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Сўнгги беш йилда чорвачилик соҳасида олиб борилган ислоҳотлар таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Наргиза Аманбаева, "Ўзбекчорванасл" агентлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, сифат ва натижадорлик масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзсувтаъминот" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz