Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарга соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Статистика, 17 июль ҳолати

🦠 Коронавирус аниқланганлар сони – 507 нафар;

😷Пневмония қайд этилганлар сони – 436 нафар;

📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони
119 388 нафар
;

🏥 Касалликдан соғайганлар 114303 (+478) нафар, соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 796 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 17 июль ҳолати 🦠 Коронавирус аниқланганлар сони – 507 нафар; 😷Пневмония қайд этилганлар сони – 436 нафар; 📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 388 нафар; 🏥 Касалликдан соғайганлар 114303 (+478) нафар, соғайиш кўрсаткичи…
🔘Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌55 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌45 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌41 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌38 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида соғайганлар:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 44 нафар,
🔹Андижон вилоятида 51 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 45 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 36 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 47 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 18 июль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида интервью бериши кутилмоқда.

Кўрсатувни "Ўзбекистон 24" телеканалида соат 12:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

Ўзбекистонда эмлаш календарига мувофиқ 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Эмлаш календарини Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди. Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.

Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади.

Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятида сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади.

Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

12
июлдан кейин касаллик кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз
. Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётган орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор.

Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли - эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда вакцинанинг инсон саломатлигига салбий таъсир қилади деган нотўғри маълумотлар тарқалмоқда. Шу ўринда мутахассис сифатида вакцинанинг инсон организмига таъсири хусусида кенгроқ маълумот бериб ўтинг?

Эмлаш орқали касалликдан кейин ҳосил бўлган иммунитетни яна барқарорлаштиришимиз, ҳужайрадаги хотирага таъсир кўрсатиш билан катта миқдорда антитаначалар ишлаб чиқаришга эришишимиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.

📹Батафсил видеода

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябргача кимлар эмланади?

Нега уйда ўтирган, ишламайдиган фуқаролар мажбурий эмланмаяпди?

〰️〰️〰️〰️
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков "Ўзбекистон 24" телеканали орқали узатилган тўғридан-тўғри эфирда саволларга жавоб берди.

📹Батафсил видеода

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐Дунёнинг энг етакчи, илғор мамлакатларида ҳам эмлашни мажбурий этиб жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Айрим давлатларда эмланмаган аҳолини савдо, кўнгилочар, дам олиш, спорт объектларига киритмаслик чоралари ҳам йўлга қўйилган.

💉 Эмлаш жараёнларини қисқа вақт оралиғида катта аҳоли қатламида иммун қўрғонини шакллантириш тадбири сифатида қабул қилиш лозим.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламининг 1-доза, 1 октябргача 2-доза, 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиш шартлиги белгиланяпти. Бунга имкониятлар етарлими?

Эмлашда ҳосил бўлган иммунитетни юқорироқ даражага кўтариш мақсадда қолган босқичлар олинади.

▫️Спутник вакцинаци 21 кун оралатиб, 2 маротаба;
▫️AstraZeneca вакцинаси 28 кун оралатиб 2 маротаба;
▫️ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 30 кун оралатиб 3 маротаба эмланади.

✔️Хитой-ўзбек қўшма вакцинацининг 3 босқичда эмланишига сабаб клиник синов жараёнида 3- босқичда эмланганда, 2-босқичда эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитет даражаси 6 фоизга яхшиланган.
〰️〰️〰️〰️

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Федеральному Канцлеру Федеративной Республики Германия Ангеле Меркель и Федеральному Президенту Франку-Вальтеру Штайнмайеру в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате катастрофического наводнения на западе этой страны.
Глава нашего государства выразил искренние соболезнования и сочувствие родным и близким погибших, всему народу Германии, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Germaniya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифохоналар тиббиёт кислороди билан таъминланмоқда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 июль куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари бўйича савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Антирекорд: ССВ, Статистика, 18 июль ҳолати:

🦠Коронавирус аниқланганлар – қарийб 600 нафар;

😷Пневмония қайд этилганлар – қарийб 500 нафар;

📈18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафар;

🏥Касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз;

▪️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Антирекорд: ССВ, Статистика, 18 июль ҳолати: 🦠Коронавирус аниқланганлар – қарийб 600 нафар; 😷Пневмония қайд этилганлар – қарийб 500 нафар; 📈18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафар; 🏥Касалликдан соғайганлар…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇18 нафари Андижон вилоятида,
🖇15 нафари Бухоро вилоятида,
🖇63 нафари Жиззах вилоятида,
🖇18 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇12 нафари Навоий вилоятида,
🖇35 нафари Наманган вилоятида,
🖇56 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇25 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇59 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇42 нафари Фарғона вилоятида,
🖇14 нафари Хоразм вилоятида,
🖇61 нафари Тошкент вилоятида,
🖇117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 35 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 153 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
▫️Наманган вилоятида 40 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 61 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 41 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалган.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фуқаролар жанжали муҳокама қилинди

2021 йил 18 июль куни Самарқанд шаҳрининг “Шодлик” МФЙ да бир фуқаронинг иккинчисини ҳақорат қилиши оқибатида жанжал юзага келган.

Жанжалга тарафларнинг яқинлари аралашиб, бир-бирларига нисбатан енгил тан жароҳатлари етказишган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан тарафлар иштирокида муҳокама қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Xabar.uz сайтида «Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълум қилишича, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️

2020 йил июль ойида 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

📌Асос - Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддаси
〰️〰️〰️〰️

Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
〰️〰️〰️〰️

Юртимизда карантин эълон қилиниши билан баъзи дорихоналарда дори воситаларининг нархи сезиларли даражада ошиб кетди. Уларга нисбатан таъсир чоралари мавжудми?

Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида белгиланган қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Вафот этган яқин қариндошимнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олишим мумкинми?

Мижоз тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида 3 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
〰️〰️〰️〰️

Газ таминоти ташкилотидан келишди ва газ ҳисоблагич ўрнатишини айтиб газ ҳисоблагични ечиб кетишда. Орадан 3 кун ўтиб кейин ўрнатиб кетишди. Бу ҳолат қонунийми?

Табиий газ ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ваколатли орган вакиллари томонидан бевосита истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

Бунда ечиб олинган прибор ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатиб берилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Қандай ҳолларда абитуриентларни тест жараёнидан четлатиш мумкин?

Мен Россия Федерациясида ҳайдовчилик курсига ўқиб, гувоҳнома олганман. Ушбу гувоҳномам билан Ўзбекистон ҳудудида машинамни бошқаришим мумкинми?

Яқинда меҳнат таътилига чиқдим. Ҳали таътил муддати тугамасидан раҳбарим ишга чиқишимни айтмоқда. Мен рози бўлмасам ҳам мени таътилдан чақириб олишлари мумкинми?

ЙПХ ходими мени тўхтатганда автомобилим салонидан тушишимни талаб қилишга ҳақлими?

Мен ишлаётган ташкилотга 2017 йилда лаборант вазифасига ишга қабул қилинганман. 2021 йилнинг май ойида розилилигимсиз хонадон ҳамшираси вазифасига ўтказишибди. Янги ишим мутахассислигимга тўғри келмайди, иш ҳаққи ҳам кам. Менинг розилигимсиз мени бошқа ишга ўтказишлари мумкинми?
〰️〰️〰️〰️

👉АОКАда ўтказилган брифингда берилган жавоблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Расмий хабарлар | Медиабанк
Марказий банк ахборот хизмати миллий валютадаги банк кредитлари ва депозитлар фоиз ставкалари ҳақида инфографика тақдим қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official