Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил март ойида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя председателя Кабинета Министров – министра экономики и финансов Кыргызской Республики Акылбека Жапарова.
Состоялся обмен мнениями по вопросам двусторонней повестки и регионального взаимодействия.
Были обсуждены вопросы практической реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне в марте этого года.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди.


В рамках Ташкентской международной конференции Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Турции Мевлюта Чавушоглу.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы узбекско-турецких многоплановых отношений. Особое внимание уделено вопросам подготовки и проведения второго заседания Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
Состоялся предметный обмен мнениями по региональной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қувайт Давлатининг ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳни қабул қилди.
Учрашувда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида қўшма тадбирлар дастурини тайёрлашга келишиб олинди.


Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел, государственного министра по делам Кабинета Министров Государства Кувейт шейха Ахмада Насера аль-Мухаммада ас-Сабаха.
Обсуждены перспективы расширения практического взаимодействия.
Достигнута договоренность о проведении очередного заседания двусторонней Межправительственной комиссии и подготовке совместной программы мероприятий в рамках 30-летия установления дипломатических отношений.

#Mirziyoyev #qabul #Quvayt #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафоев билан учрашув ўтказди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, анъанавий яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш, биринчи Ҳудудлараро форумни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.


Состоялась встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с заместителем Премьер-министра Азербайджана Шахином Мустафаевым.
Обсуждены вопросы дальнейшего развития взаимовыгодного сотрудничества, укрепления традиционно тесных и дружественных отношений.
Достигнута договоренность о проведении в рамках подготовки к предстоящему саммиту на высшем уровне очередного заседания Межправительственной комиссии и Делового совета, организации первого Межрегионального форума.

#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва халқаро сиёсат масалалари кўриб чиқилди. Президентимизнинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари АҚШ маъмурияти томонидан юксак баҳоланаётгани таъкидланди.
Афғонистонда юзага келган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе с советником Президента США Элизабет Шервуд-Рэндалл.
Рассмотрены актуальная двусторонняя повестка и вопросы международной политики. Подчеркнуто, что Администрацией США высоко оцениваются инициативы главы Узбекистана по укреплению взаимосвязанности Центральной и Южной Азии.
Состоялся обмен мнениями по складывающейся ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди.
Мамлакатимизнинг глобал майдондаги нуфузи ортиб бораётгани, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон етакчисининг, шу жумладан Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини кучайтириш бўйича ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИК ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН, Исполнительного секретаря Европейской экономической комиссии Ольгу Алгаерову.
Подчеркнуты растущий авторитет нашей страны на глобальной арене, широкая поддержка международным сообществом инициатив Лидера Узбекистана, включая усиление взаимосвязанности регионов Центральной и Южной Азии.
В ходе встречи обсуждены перспективы расширения взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и ЕЭК.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўминни қабул қилди.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Алмашинувларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш орқали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Народной Республики Бангладеш Абул Калама Абдула Момена.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития двустороннего сотрудничества и региональной повестки.
Особое внимание уделено наращиванию практического взаимодействия путем активизации обменов, продвижения совместных проектов и программ в торгово-экономической
и культурно-гуманитарной сферах.

#Mirziyoyev #qabul #Bangladesh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугуннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев халқаро конференция доирасида 14 та делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Только за сегодня в рамках участия в международной конференции Президент Шавкат Мирзиёев провел двусторонние встречи с главами 14 делегаций.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ

Коронавирус
(COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1️⃣ Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2️⃣ Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3️⃣ Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4️⃣ Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5️⃣ Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6️⃣ Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7️⃣ Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8️⃣ Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9️⃣ Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

🔟 Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ССВ: Статистика, 16 июль ҳолати:

🦠Коронавирус аниқланганлар – 500 нафар;

😷Пневмония қайд этилганлар – 416 нафар;

▪️Вафот этганлар – 4 нафар
(умумий вафот этганлар сони 793 нафар)

📈2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафар.

🛏Касалликдан соғайганлар жами 113825 (+564) нафар. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ССВ: Статистика, 16 июль ҳолати: 🦠Коронавирус аниқланганлар – 500 нафар; 😷Пневмония қайд этилганлар – 416 нафар; ▪️Вафот этганлар – 4 нафар (умумий вафот этганлар сони 793 нафар) 📈2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇22 нафари Андижон вилоятида,
🖇12 нафари Бухоро вилоятида,
🖇57 нафари Жиззах вилоятида,
🖇17 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇15 нафари Навоий вилоятида,
🖇18 нафари Наманган вилоятида,
🖇38 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇27 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇35 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇44 нафари Фарғона вилоятида,
🖇17 нафари Хоразм вилоятида,
🖇51 нафари Тошкент вилоятида,
🖇115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 114 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 43 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 101 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
▫️Наманган вилоятида 20 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 55 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 32 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 53 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 42 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалган.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official