Навоий иссиқлик электр станциясини табиий газ билан таъминловчи газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда
Бугун, 7 июль куни соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.
Ҳозирда мазкур носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун “Навоий-4” газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатилмоқда.
Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси вақтинчалик тўхтатиб турилади.
Шу сабабли республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, июль ойининг биринчи ярмида мамлакатимиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.
Шу билан бирга, республикамиз сув омборларига сув келиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кам ёки кўп йиллик ўртача сув келишининг 48 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳолат гидроэлектр станцияларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайишига олиб келмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❓Баъзи вакцина олганлар орасида касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда, улардан айримлари эса касалхонага тушиб қолмоқдалар. Буни қандай изоҳлайсиз?
Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:
⚠️Афсуски, бу тўғри. Бугунги кунда вакцина олаётганларни баъзилари шундай ҳолатга тушмоқдалар, лекин бунинг сабаблари мавжуд:
1- сабаб: Оммавий вакцинация бошлангани 2021 йил апрель ойи эди, шу вақтгача давлатимизда мавжуд Astra-Zeneca, ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V" вакциналарини ўз вақтида олганлар организмида иммун ҳимоя таначалари ишлаб чиқилган ва ҳали ишлаб чиқилиши давом этмоқда.
▫️Эмланганларда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини максимал ҳимоя кўрсаткичи август ойлари ва ундан кейин эришилади.
☝️Бугунги кунда шу жараёнда тўлиқ эмланиб улгурмаганлар, тўлақонли иммун ҳимояси бўлмаган бўлсада, карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари боис касалланиб қолмоқдалар.
2- сабаб: Бугунги кунда касаллик кенг тарқалаётгани сабаб вакцина билан қамраб олиш контингенти ҳам кенгайтирилди ва барча аҳолимизни вакцина олишга давъат қилмоқдамиз, яъни 18 ёшдан катталарнинг барчаси эмланиши мумкинлиги белгиланиб берилди.
🦠Аммо аҳоли орасида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиганлар мавжуд, вакцина олаётган вақтда уларни организмига вирус тушган ва касалликни яширин даври кетаётган бўлиши мумкин ёки баъзилар симптомларсиз касалликни кечираётган бўлиши мумкин.
➕Айнан шундай кишиларда вакцина олгандан сўнг ҳам ҳали иммун ҳимоя ишга тушмагани сабабли касаллик юзага келиб чиқиши ва ПЗР-тестда тасдиқланиши кузатилмоқда.
💉Бундай ҳолатларда вакцина олиш вақтида ёки олингунича организмига вирус тушган бўлади. Шу сабабли вакцина бу ерда ўз ишини бажара олмайди, вакцина фақатгина бу касалликни юзага чиқадиган даврига тўғри келиб қолган бўлади.
🖇 Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун, агарда вакцина олмоқчи бўлган одамда бемор билан контактда бўлганлиги борасида аниқ бир жавоб бўлмаса, ПЗР-тест топшири керак, натижа манфий чиқсагина вакцинани олиш мумкин бўлади. Бу каби текширув ўтказиш, вакциналарни ҳам бесамар кетишини олдини олади.
3- сабаб: Вакцина, айниқса Astra-Zeneca ва "Спутник V" каби вакциналар организмга тушганида улар векторли вакциналар бўлгани боис организмда енгил ОРВИ кўринишида касаллик чақириши вакцинанинг кўрсатмаларида ҳам келтирилган.
🧬Вакцина олгандан кейин бирламчи иммун ҳимоя таначалари 2 ҳафта давомида ишлаб чиқилиши борасида биз доим гапириб келамиз, шу вакцинациядан кейинги даврда енгил ОРВИ касаллигини бошдан кечириш жараёнида ҳимояланмаган контакт, яъни карантин қоидаларига риоя қилмаслик коронавирусни организмга келиб тушишини келтириб чиқаради.
📍Вакцинацияни олиш жараёнидаги талаб ва тартибларга, шунингдек карантин қоидаларига риоя қилмаслик касалликни янада ортишига сабаб бўлмоқда. Энг ёмони, вакцинага бўлган асоссиз шубҳа ва ишончсизликни кўпайтирмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган брифингдан.
Расмий хабарлар | Медиабанк

Зотилжам (пненвмония) касаллиги кўпаяётганлигининг сабаблари маълум қилинди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева бу борада батафсил маълум берди.
〰️〰️〰️〰️
Коронавирус касаллиги билан бирга зотилжам (пневмония) касаллиги ҳам кўпаяётганлиги ростми?
✔️Ҳа, рост. Шифокорлар коронавирус билан бир вақтда бошқа инфекцион омил, яъни турли бошқа вирус ва бактериялар чақирган зотилжам касаллиги билан ҳам курашишига тўғри келмоқда. Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бўлади.
🌞Ҳозирги мавсумда зотилжам касаллигининг ортиши инсон организмида мойиллик бор ҳолатда, бугунги жазирама иссиқ кунлари ҳаддан ортиқ муздек душ қабул қилиб ёки бассейнда чўмилиб, сўнг меъёридан ортиқ кондиционерлардан фойдаланиш, музлатгичдан яхлатилган ичимликларни истеъмол қилиш оқибатидандир.
🩸Шу билан бирга, аномал иссиқ кунлар инсонда қон қуюлиш ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак қон-томир касалликларининг кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.
☝️Қон қуюлиши эса коронавирус инфекцияси учун жуда қулай шароитдир ва агарда вирус организмга тушса, оғир даражага ўтиб кетиши осон бўлади.
🛡Шу сабаб, коронавирус инфекцияси билан бирга, иссиқ кунларда инсон организмида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа касалликлардан ҳам ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз.
Бунда, доимий равишда илиқ ёки иссиқроқ суюқликларни ичиб туриш керак, шунингдек, соғлом овқатланиш, яъни овқат рационида мева ва сабзавотларни кўпайтириш, енгил ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилиш, куннинг қуёш тик турган вақтларида ташқарида юришдан сақланиш, спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш ҳамда кондиционерлардан унумли ва самарали фойдаланиш зарурдир.
〰️〰️〰️〰️
❓Буюк Британияда 19 июлдан карантин қоидалари олиб ташланиши белгиланмоқда экан, деган хабарлар мавжуд, бунинг сабаби нима?
🔘Буюк Британия биринчилар қаторида 2020 йил сентябрь-октябрь ойларида аҳолисини оммавий вакцинация қилишни бошлаган эди. Вакцинация билан қамраб олиш жараёни аҳоли орасида коронавируснинг “британча” штамми жуда кенг тарқалаётган вақтга тўғри келади. Шу даврда у ерда касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони жуда кўпайган давр эди.
Бугунги кунга келиб, Буюк Британия ҳақиқатан ҳам 19 июлдан карантин талабларини олиб ташлашни режалаштираётгани тўғрисида мақолалар мавжуд. Мақолада Буюк Британиянинг Бош вазири катта ёшли аҳолининг 86%и вакцинациянинг биринчи босқичи билан қамраб олинганлиги, бу эса оммавий иммунитет ҳосил қилиши учун етарли кўрсаткич бўла олишини асос сифатида келтиради.

Бугун АОКАда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда давлат хизматларини кўрсатишда агент сифатида фаолият кўрсатиш борасида аҳоли саволларига жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️
❓Тадбиркорлик субъектларининг агент ходимларига бериладиган сертификат амал қилиш муддати қанча?
➖Сертификат аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан 3 йил муддатга берилади ҳамда унда кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган бўлади.
〰️〰️〰️〰️
❓Сертификат олиши учун тадбиркорлик субъектларининг ходимлари қандай талабларга жавоб бериши лозим?
✔️давлат хизматини кўрсатиш учун камида 15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжуд бўлиши;
✔️давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланган бўлиши;
✔️камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжуд бўлиши;
✔️банк ҳисобварағига эга бўлиши;
✔️назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилган бўлиши лозим.
〰️〰️〰️〰️
❓Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун талабгорлар қайси таълим муассасасида ўқиши лозим?
➖Талабгорлар Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.
👨🏻💻Ўқув курслари давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган, талабгорлар танлаган хизматлар турлари бўйича 40 соатлик ўқув дастури асосида ўқув марказининг биносида ташкил этилади.
💼Талабгорларни ўқитиш учун ўқув марказлари томонидан шартнома асосида ваколатли органнинг масъул ходимлари жалб этилиши мумкин.
Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Бироқ, ушбу миқдор ҳар бир талабгор учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги лозим.💰
👉Батафсил савол-жавоблар

❗️Навойская ТЭС: ремонт газопровода завершён, энергоблоки Навоийской ТЭС запущены
По последним данным пресс-службы Минэнерго, устранена неисправность на газопроводе №2, в связи с которой была приостановлена подача газа через газораспределительную станцию «Навои-4».
Как сообщалось ранее, сегодня, 7 июля, в 05:48 произошла утечка газа в газопроводе №2, по которому природный газ подается на парогазовое оборудование Навоийской теплоэлектростанции (ТЭС).
Обнаруженный свищ (место прорыва) на газопроводе устранен в 12:45, начато заполнение коллекторов и подача газа на Навоийскую ТЭС была осуществлена в 13:15.
Энергоблок № 8, № 9 и парогазовая установка Навоийской ТЭС начали подачу электроэнергии в общую сеть в 16:09 ч.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун юзасидан ўз фикрларини билдирди:
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда чиқиши бу диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ишларни янада мустаҳкамроқ қилиш, ҳужжат билан уни бақувват қилиб қўйишдир.
Яъни бир нарса таомилда олиб борилганда агар у ҳужжат билан мустаҳкамланиб қўйилмаса бора бора бу ўзгариш ҳосил қилиш мумкин. Янги таҳрирдаги қонун диний-маърифий соҳада янада юксалишига, янада очиқ бағрикенглик билан олиб борилишига катта бир восита деб биламиз.
Бу қонун ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Динлар, миллатлар ўртасидаги аҳиллик, иноқлик бўлса, бағрикенглик бўлса бошқа соҳалардаги қонун ҳужжатларга ўзгартишлар киритилгандек, Бу диний соҳадаги, виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга ҳам жуда катта ўзгартишлар киритилди»

Жорий йил 1- ярим йиллигида 148,8 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган ва белгиланган прогноз 114 фоизга бажарилган.
Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи Соҳиб Абулқосимов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
📹Брифинг видеоси
Расмий хабарлар | Медиабанк
Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи Соҳиб Абулқосимов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
📹Брифинг видеоси
Расмий хабарлар | Медиабанк
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби ҳаво ҳарорати ҳаддан зиёд иссиқ бўлган шароитда қишлоқ хўжалиги ишларини олиб бориш бўйича амалий тавсиялар берган эди.
🔹Жумладан, дала ишларини кундузидан кечқурун, тун ва эрталабга ўтказиш, ҳарорат деярли 50 даражагача кўтарилган энг жазирама паллада ишчиларга дам олиш имконини яратиш, шунингдек, қўшимча меҳнат ва мажбурий иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ҳаққини ошириш тавсия этилган эди.
📲Телеграм-блогларнинг бирида вазирлик қўшимча меҳнат учун ҳақ тўлаш борасида фақат тавсия бериш билан чегараланган, дея эътироз билдирилганлиги маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати жавобан фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ходимлар билан тузган меҳнат шартномалари юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш ваколатига эга эмаслиги маълум қилади.
🔰Меҳнат ҳаққи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “FURSAT” давлат медиа-лойиҳасини ишга туширмоқда
Лойиҳанинг мақсади – Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)ни ташкил этиш ташаббусини илгари суриш ва ёшларни ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишга жалб этишдан иборат.
Агар сизда ўз бизнесингизни бошлаш учун ғоя ёки тайёр бизнес-режа мавжуд бўлса, www.fursatloyiha.uz веб-сайти ёки @fursatloyiha_bot телеграм-боти орқали ариза юборинг.
Аризангизни ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг, етти йил муддатга 100 минг долларгача имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, сизга вилоятингиздаги ЁСТЗ ҳудудида ишлаб чиқариш учун 1000 квадрат метргача ер ажратилиши мумкин.
Маълумот учун телефон: +99871 238 52 21

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республика бўйлаб қишлоқ хўжалиги ишлари давом этишини назорат қилиб бормоқда.
Тавсияларга кўра жазирама иссиқда (кундузи ☀️+45 даражадан юқори) мевали боғ🍏🍐, узумзор🍇, пахтазорлар 🌱ва бошқа экинли далалардаги🌿🌾 қишлоқ хўжалиги ишлари жадвалга мувофиқ эрталабки, кечқурунги ва зарур ҳолатларда тунги вақтга ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган махсус кўмак ва мониторинг штаблари 24/7 режимида ҳар бир вилоянинг ҳар бир туманида ишлаб турибди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Узумчиликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари юртимизда азалдан узумчилик анъанаси бўлгани, уни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Юртимиз узум навларининг миллий брендини яратиб, хорижда тарғиб этиш ва экспортни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития виноградарства.
Глава государства отметил, что в нашей стране традиции виноградарства имеют давнюю историю и сегодня существуют большие возможности для развития сферы.
Поставлена задача организовать новые экспортоориентированные виноградники в 44 районах Каракалпакстана и областей.
Даны поручения по созданию и продвижению за рубежом национального бренда сортов винограда, расширению экспорта.
#Mirziyoyev #videoselektor #uzumchilik #turizm
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
8 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, бу бўйича норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экологик партия фракцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "ўзгидромет" мутасаддилари
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Вақф хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилган хайрия тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақф хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва тўқимачилик саноати корхоналари самарадорлиги масалалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммад Маҳмудов, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.iss.one/aoka_uz