Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой халқ республикасидан махсус сув ташиш машиналари олиб келинди.

Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Шўртаннефть ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин юз берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы вакцины от коронавируса, привезенные в Республику Узбекистан, являются опасными для человеческого организма, в особенности вакцины китайского производства. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди. Бу ҳақда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ахборот хизмати маълуот берди.

Бугун Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

🇺🇿"Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди", — деб хабар тарқатди Агентлик ахборот хизмати.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон-Ҳиндистон ривожланаётган ҳамкорлик муносабатлари

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конференция доирасида Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади. Саммитда учта умумий мавзу муҳокама қилинади — иқтисодиётни ривожлантириш, ўзаро алоқалар кўламини ошириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, умумий тинчликка эришиш мақсадида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, муштарак маданиятга эга давлатлар сифатида маданий соҳада минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.

Президентимиз томонидан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Бош вазири Имрон Хон билан биргаликда Марказий Осиёнинг тўрт давлати раҳбарлари, шунингдек Россия, Эрон, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқининг етакчи вакиллари ҳам таклиф қилинган.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилгани қайд этилди.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы и дальнейшим приоритетным задачам в сфере приватизации госактивов.
В первом полугодии текущего года 478 объектов государственной собственности было реализовано за 1,1 триллиона сумов.
Определены задачи по эффективной организации процесса приватизации, упрощению процедур участия и расширению доступа к аукционам.

#Mirziyoyev #videoselektor #xususiylashtirish #davlataktivlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💰 Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо айланмаси динамикаси

📊 Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё минтақаси бўйича амалга оширилган ишлар

✍️ Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни изчил давом эттириш чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган йўналишлар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий маркази AKISда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАОнинг «Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ва мониторинг қилишда миллий салоҳиятни кучайтириш» қўшма лойиҳасининг якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида «2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси» ҳамда «Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги дастурлари»ни амалга оширишга фермерлар ва деҳқонларни жалб қилиш, шунингдек БРМга эришишда хусусий компанияларнинг ҳиссаси муҳокама қилинди.

👉🏻Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
2 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги директори ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: "Агробанк"да очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: "Агробанк" АТБ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz