Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиди, 4 нафар бемор вафот этди

2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 153 нафарни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарга етди.

🏥Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 июль Ўзбекистон миллий валютаси – сўм муомала киритилган кун

1994 йилнинг 1 июль
санасида миллий валюта — сўм муомалага киритилган.

Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди.

Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.

Миллий валютамиз
– сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг ҳикоям" лойиҳасининг иккинчи сони. Лойиҳа қаҳрамони - Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи Шерали Кенжаев "Ёшлар дафтари"даги имкониятлар унинг ҳаётида нималарни ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади.

Второй выпуск проекта «Моя история». Главный герой - Шерали Кенджаев, житель Бекабадского района Ташкентской области, рассказывает о том, что меняют в его жизни возможности, предоставляемые «Молодежной тетрадью».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коррупцияга қарши махсус Telegram-ботни ишга туширди

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан асосий мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши кураш бўлган махсус @UzаgroAnticorruptionbot телеграм-боти тасдиқланди ва ишга туширилди.

Маълум қилинишича, мазкур телеграм-бот фойдаланувчилар сўрови борасида ҳам кўплаб функцияларни ўзида мужассам қилган, ҳудуд, тизим ташкилоти, мурожаат соҳаси кабиларни танлаш имконини тақдим этади.

Ҳар бир мурожаат устида ишлашга дарҳол киришилади ва махсус мутахассисга кўриб чиқиш ва ечимини топиш учун юборилади. Агар фуқароларнинг ёзма мурожаатига жавоб бериш муддати 15 кун ичида деб белгиланган бўлса, ушбу бот бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва олинган мурожаатнинг кўриб чиқиш учун қабул қилишни унинг туридан келиб чиққан ҳолда 3 кундан кўп бўлмаган муддатгача қисқартиришга имкон беради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

Кадастр агентлиги томонидан “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминланиши.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда коронавирусга қарши энг кўп қайси вакцина қўлланилмоқда?

Бугун АОКАда ўтказилан брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов ушбу саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
● «Ҳозир ўзбекистонлик ва хитойлик олимлар ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси мамлакатимизда кенг қўлланилмоқда.

● Хусусан, эмланганларнинг 77 фоизи шу вакцинадан фойдаланган, 18 фоизи — Astra-Zeneca, 5 фоизи — Спутник V вакцинаси билан эмланган».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати мураккаблашмоқда(ми)?

Ўзбекистон ва дунёдаги вазият: инфекция тарқалиши ва ўлим кўрсаткичлари қандай?

Жами эмланганлар сони ҳақида қаердан маълуот олиш мумкин?

Коронавирус инфекцисини юқтирганлар ҳам эмланиши шартми, уларда табиий иммунитет шаклланган бўлмайдими?
〰️〰️〰️

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда шу каби долзарб саволларга жавоб берилди.

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси” мавзусида онлайн ва офлайн шаклда халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Олий Мажлис ахборот хизмати хабар беришича, халқаро конференцияда парламент, суд тизими, Марказий сайлов комиссияси, мамлакатнинг етакчи илмий-таҳлилий марказлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури, Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ва Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Президент раислигида давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда уруғ ва кўчатчиликни ривожлантириш асосида ўрмонларни кенгайтириш масалалари юзасидан маълумот берилди.

📝 Матн

📹 Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой халқ республикасидан махсус сув ташиш машиналари олиб келинди.

Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Шўртаннефть ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин юз берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы вакцины от коронавируса, привезенные в Республику Узбекистан, являются опасными для человеческого организма, в особенности вакцины китайского производства. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди. Бу ҳақда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ахборот хизмати маълуот берди.

Бугун Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

🇺🇿"Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди", — деб хабар тарқатди Агентлик ахборот хизмати.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇮🇳 Ўзбекистон-Ҳиндистон ривожланаётган ҳамкорлик муносабатлари

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конференция доирасида Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади. Саммитда учта умумий мавзу муҳокама қилинади — иқтисодиётни ривожлантириш, ўзаро алоқалар кўламини ошириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, умумий тинчликка эришиш мақсадида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, муштарак маданиятга эга давлатлар сифатида маданий соҳада минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.

Президентимиз томонидан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Бош вазири Имрон Хон билан биргаликда Марказий Осиёнинг тўрт давлати раҳбарлари, шунингдек Россия, Эрон, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқининг етакчи вакиллари ҳам таклиф қилинган.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилгани қайд этилди.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы и дальнейшим приоритетным задачам в сфере приватизации госактивов.
В первом полугодии текущего года 478 объектов государственной собственности было реализовано за 1,1 триллиона сумов.
Определены задачи по эффективной организации процесса приватизации, упрощению процедур участия и расширению доступа к аукционам.

#Mirziyoyev #videoselektor #xususiylashtirish #davlataktivlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter