Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Саховат маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Маҳалла аҳли билан суҳбатда бугунги ўзгаришлар, тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида мулоқот бўлди.
- Сергелида кўплаб уй-жойлар қурдик, янги-янги корхоналар кириб келаяпти. Бу ўзгаришлар одамлар ҳаётида сезилиши муҳим. Энди тумандаги ҳар бир маҳалла шундай обод бўлиши керак. Аҳоли бу ерда сайр қилиб, пиёда юриб, соғлиғини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшаса, мақсадимиз шу. Сизларнинг бахтингиз - менинг бахтим, - деди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Саховат в Сергелийском районе.
В беседе с жителями говорилось о происходящих сегодня изменениях, ценности мира и спокойствия.
- В Сергели мы построили много домов, появляются новые предприятия. Важно, чтобы эти изменения ощущались в жизни людей. Теперь каждая махалля района должна стать вот такой вот благоустроенной. Люди должны гулять, ходить пешком и укреплять свое здоровье, жить счастливо - вот наша цель. Ваше счастье - мое счастье, - сказал Президент.
Давлатимиз раҳбари Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан йиғилиш бўлди. Нуронийлар ва фаолларнинг таклифлари асосида маҳаллаларни ободонлаштириш, йўл ва сув тармоқларини таъмирлаш, тиббий хизматларни яхшилаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Глава государства ознакомился с ходом строительства на берегу реки Чирчик.
Состоялось совещание с хокимами города и районов Ташкента, руководителями секторов и председателями махаллей. На основе предложений представителей старшего поколения и активистов даны поручения по благоустройству махаллей, ремонту дорог и сетей водоснабжения, улучшению медицинского обслуживания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Chirchiq #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хашимов Сиёвуш Тўрахўжаевич 1983 йил 26 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Хашимов 2007-2020 йилларда “Спорт” телеканалида, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳусанов Жасур Рухиддинович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

"Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, мукофот мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси ва бошқа шу йўналишдаги хизматлар учун топширилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугунги кунда Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият қандай баҳоланмоқда?

Касалликка қарши кураш чора-тадбирларига қарамай нега касалланганлар сони ортиб бормоқда?

Карантин чекловларининг жорий қилиниши қай даражада самара кўрсатади?


Ҳудудларни тоифага ажратилиши билан қандай чоралар режалаштирилмоқда?
〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда шу каби долзарб саволларга қайтарилган жавоблар билан махсус видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин:

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️25 июн куни касалланганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошди, икки нафар бемор вафот этди

⚠️
Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда.

🛏 Касалликдан соғайганлар жами 104461 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 727 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 нафар бемор даволанмоқда.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official