Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Божхоначилар эски асбоб-ускуналар ва 4,3 миллиард сўмлик товарлар билан боғлиқ қинғирликни фош этишди


✍️Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник-идора” ҳамда “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари юртимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти хориждан ўз корхонаси номига олиб келган 4 та юк контейнерини божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, божхона кўриги давомида қиймати 4 млрд 303 млн. сўмлик, 115 654 дона кийим-кечаклар, 15,7 тн. гранула товари ҳамда металл жавонлар контейнерларга тегишли юк ҳужжатларида умуман қайд этилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган “томчилатувчи лентани ишлаб чиқариш линияси” технологик асбоб ускуналари ҳам муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, шунингдек ускуна қисмлари фойдаланишга яроқсиз ҳамда занглаган ҳолда эканлиги маълум бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ихтисослаштирилган мактабларга қабул жараёнлари, аҳолидан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси ўсаётгани билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📊 Январь-май ойларида Ўзбекистон ҳудудларининг ишбилармонлик фаолияти таҳлили

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторингини ўтказмоқда:

Солиқ тушумлари ҳажми 32,6% га ошди;
Божхона тўловларидан тушумлар 49,6% га ошди;
Товарлар экспортининг ҳажми 40,8% га ошди;
Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 29,2% га ошди;
43 670 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📊 ЦЭИР проанализировал бизнес-активность регионов за январь-май

Объем налоговых поступлений вырос на 32,6%;
Поступления по таможенным платежам увеличились на 49,6%;
Объем экспорта товаров увеличился на 40,8%;
● Объем выданных кредитов коммерческих банков вырос на 29,2%;
● Создано 43 670 новых субъектов предпринимательства.

👉 Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

Элмуродова Феруза Базаровна
Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси- матбуот котиби лавозимига тайинланди.

🔸Феруза Элмуродова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Бугунга қадар Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Менинг юртим”, “Севимли” телеканаллари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматида фаолият юритган.

🔸Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида ўтказилган брифингда педагогларни саралаш жараёни ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларда ишлаш истагида бўлган педагогларни саралашнинг 1-босқичи якунига етди.

👩🏻‍🏫 Ариза топширганлардан 933 нафари иккинчи босқич, яъни тест синовида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. 3-босқич суҳбат тарзида бўлиб ўтади. Ўқитувчилар саралаб олингандан кейин август ойида улар билан 4 кунлик малака ошириш курси йўлга қўйилади.

✍️ Педагог кадрлардан job.piima.uz сайти орқали қабул қилинган аризалар сони:

▫️Президент
мактабларига — 1318 нафар;
▫️Ижод мактабларига — 89 нафар;
▫️Ихтисослаштирилган мактабларга — 110 нафар талабгор ҳужжат топширган.

Ушбу мактабларга ишга кириш истагида бўлган чет эллик ўқитувчилар ҳам ариза топширган.

job.piima.uz орқали Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ишга кириш истагида бўлган номзодлар танлови 1 августга қадар якунланиши режалаштирилган.

〰️〰️〰️
📌 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Абитуриентлар диққатига!

❗️Эртага, 20 июнь куни 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.

📲 Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

〰️〰️〰️
Таълим йўналишларини танлаш мумкинми?

✔️ 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг таълим йўналишларини танлаш мумкин бўлади.

🌐 Aбитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.

〰️〰️〰️
Қабул қачонгача давом этади?

✍️ Рўйхатга олиш 20 июльга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июльгача ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида ўтказилган брифингдан савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
Ижод мактабларига ҳам Президент мактабларига талаб этиладиган ҳужжатлар топшириладими?

«Ижод мактабларига қуйидаги ҳужжатлар топширилади.

• туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки киндер паспорт нусхаси;
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);

⚠️ Эслатиб ўтмиз, ижод мактабларига маълумотнома яъни анкета талаб этилмайди!

📗 Паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар
(талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

🗓 Ижод мактабларига 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 25 июнга қадар онлайн тарзда job.piima.uz сайти орқали амалга оширилади».

〰️〰️〰️
Ижод мактабларига ўқувчилар нечанчи синфларга қабул қилинади?

Юртимизда фаолият юритаётган 9 та ижод мактабига 2021/2022 ўқув йили учун синфлар кесимида қуйидаги синфларга ўқувчилар қабул қилинади:

▫️Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига 7- 8-синфларга;
▫️Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига 7-8 синфларга;
▫️Огаҳий номидаги Ижод мактабига 7-, 8-, 9-синфларга;
▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 7-8-синфларга;
▫️Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига 7-, 8-, 9-синфларга;
▫️Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 7-, 8-, 9-, 10-синфларга;
▫️Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабига 7-8-синфларга;
▫️Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига 7-8-синфларга;
▫️Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига 7-синфга ўқувчилар қабул қилинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Сабзи нархи нега қимматлашди?

📄 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабати:

«Жорий йил февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилди. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда.

Айни пайтда вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди».

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева шу ҳақда маълумот берди:

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш_cоҳасидаги_қонунчилик

☑️ Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан соҳадаги қонунчилик мунтазам ёритиб борилмоқда.

🔹Шаҳарсозлик кодексининг 40-моддаси

❗️Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоатчилик экспертизаси хусусида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро пресс-клуб сессиясидан:

〰️〰️〰️
Сайлов жараёнлари учун ажратилган 300 млрд сўм нималарга сарфланади?

▫️Баҳром Қўчқоров, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари 👉 Жавоб

〰️〰️〰️
Сайлов қонунчилигида қандай муҳим ўзгаришлар бўлди?

▫️Музаффар Икромов, Адлия вазири ўринбосари 👉 Жавоб

〰️〰️〰️
Бу йил давлат бюджетидан қайси соҳалар учун ва қанча пул ажратилди?

▫️Адҳам Ишчанов, Молия вазирлиги Департамент директори 👉 Жавоб

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ОКМК жаҳон молия бозори таҳлиличиларининг юқори баҳосига сазовор бўлди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати хабар беришича, комбинат дунёда кучликка учликка кирувчи етакчи рейтинг агентлиги саналган S&P Global Ratings томонидан кредит рейтингида «В+» даражаси ҳамда «Барқарор» башоратини олди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчи корхоналар рўйхатида иккинчи ўринда туради.

Мамлакатда олинадиган миснинг 90%и, кумуш ва олтиннинг 20%и комбинат ҳиссасига тўғри келади.
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши тизимли бажарилаяпти ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш муваффақиятли олиб борилмоқда.

Дунёнинг етакчи эксперти томонидан билдирилган халқаро эътироф мамалакатимизда йирик кон-металлургия тармоғини рақобатбардошлигини оширишда кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилаётганлигининг, уларни инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг, корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этилиши натижасидир.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Хорижий_ОАВ_нигоҳида

Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар Ҳиндистон матбуоти нигоҳида

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Ибрахима Раиси с избранием на пост Президента Исламской Республики Иран.

Глава нашего государства выразил уверенность в дальнейшем развитии многопланового сотрудничества между странами в интересах дружественных народов Узбекистана и Ирана.

Facebook|Instagram|Twitter
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥 2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар:

🔸 телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

📌 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

huquqiy axborot

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Тошкент шаҳридаги Захриддин Муҳаммад Бобур номидаги Марказий экобоғда йога фестивали ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, тадбирда Ҳиндистон, Россия ва маҳаллий йога усталари саломатлик сирлари билан ўртоқлашди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
​​Кунига 50 та баённома ёзиши айтилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ изох берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 июнь куни ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, 2021 йил 14 июнь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.С. Ангрен шаҳар, Ибн Сино кўчасида Lada Largus русумли автомобиль ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмагани боис тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Видео лавҳада ҳайдовчининг талабига кўра, ЙПХ ходими томонидан кўрсатилган дислокация кўчирмасининг муддати 2020 йил қилиб белгилангани айтилган.

Шунингдек, ҳайдовчи телефонда мулоқот қилган бўлим бошлиғи С.А. ЙПХ ходими хавфсизлик камари бўйича кунига 50 та баённома ёзиши кераклигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
21 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Мактабгача таълим тизимида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Мактабгача таълим вазири ўринбосари, ЮНИСЕФ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун ижроси, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: ИИВ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Давлат экология қўмитаси томонидан соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Умаржон Абдуллаев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Ижтимоий тармоқларда тарқалган юридик техникум битирувчиларини олий таълимга қабул қилиш билан боғлиқ масалалар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари, Тошкент давлат юридик университети ректори

〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳалар

АОКАда Мактабгача таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, бўлим бошлиғи Баҳром Хидирбоев, ЮНИСЕФнинг эрта ривожланиш ва таълим бўйича маслаҳатчиси Вазира Назарова иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
«2018-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди, уларнинг асосийлари қуйидагилар:

📌 I. «Илк қадам» давлат ўқув дастури ишлаб чиқилиши ва кўпайтирилишида техник ёрдам кўрсатилиши.

📄 2018 йилда ЮНИСЕФ (халқаро ва маҳаллий таълим мутахассислари билан) эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши учун давлат талабларини ҳамда «Илк қадам» ўқув дастурини ишлаб чиқиб кўпайтиришда (10 000 та) кўмаклашди.

📖 Давлат талаблари ва мактабгача таълимнинг «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалда қўллашда тренерлар учун ўқув тўплами (модул), шунингдек ушбу материалларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватловчи ўқув-услубий материал ишлаб чиқилди.

👩🏻‍🏫 ЮНИСЕФ ва вазирлик билан ҳамкорликда «Илк қадам» давлат ўқув дастури амалиётга жорий этилиши юзасидан 31 нафар устоз-мураббийни тайёрлаш бўйича қатор ўқув семинарлари ўтказилди.

📌 II. Таълимни бошқариш ва ахборотни ишлаб чиқариш бўйича «OpenEMIS» дастури ишлаб чиқилиши, жорий этилиши (2018 йил, 1 апрель) борасида кўмак.

📌 III. Мактабгача таълим бўйича муқобил ва инновацион хизматларни моделлаштиришни қўллаб-қувватланиши.

🔎 ЮНИСЕФ билан юртимизнинг олис туманларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклини ташкил этишда эҳтиёжларни баҳолаш жараёнлари ўтказилди, мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олишда энг паст кўрсаткичли иккита ҳудуд аниқланди: Хоразм вилояти қишлоқ жойлари (Боғот, Қўшкўпир туманлари), Наманган вилояти (Косон, Норин туманлари).

📌 IV. Мактабгача таълим педагогининг касбий стандартини ишлаб чиқишга кўмак.

✍️ 2020 йил 14 февралда «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида ЮНИСЕФнинг техник кўмаги билан мактабгача тарбиячининг касбий стандартини ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

📌 V. Таълим сифатини баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда кўмаклашилиши.

✔️ ЮНИСЕФ ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат назорат инспекцияси билан биргаликда ўқув жараёни сифатини баҳолаш тизими ишлаб чиқилган, асосий кўрсаткичларни баҳолаш тизими тасдиқланган. Мактабгача ёшдаги болалар учун бадиий ўқув рангли буклетларни яратиш бўйича концепция ишлаб чиқилди, бунинг асосида китоблар яратилди ва нашрга тавсия этилди».

Расмий хабарлар | Медиабанк