Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил официальный визит в Таджикистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бахиёр Сайфуллаев, Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси:

📌 11 минг нафар хотин-қизларга банклар томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратишга кўмаклашилди;

📌Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 3 335 нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 70 млрд 922 млн сўм миқдорида маблағ ажратилди;

📌“Халқ банки” тизимида, энг аввало, “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш департаменти” ташкил этилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари ҳотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш" мавзусида ўтказиладиган Халқаро бизнес - форум ҳақида (АОКАда бўлиб ўтган брифингдан)

Нодира Шотурсунова, Олий Мажлис Сенати хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси котибияти маслаҳатчиси:

Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти бирлашган миллатлар ташкилоти ҳамда БМТ нинг Марказий Осиёда превинтив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Мазкур минтақавий платформанинг асосий фаолияти Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон етакчи аёлларини хотин-қизларни долзарб масалаларни маслаҳатлашуви, таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш, энг асосий уларни амалий ҳамкорликларини йўлга қўйишга бағишланган.

📹 Батафсил видеода

Расмий хабарлар | Медиабанк
Жиззах вилояти маҳаллаларига пресс-тур уюштирилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бахмал туманидаги маҳаллалар ва ижтимоий объектлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида туманнинг қатор ҳудудларига пресс-тур уюштирди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Масалан, журналистлар гуруҳи ташриф буюрган “Нурафшон” маҳалласида айни вақтда 4996 нафар аҳоли истиқомат қилади, хонадонлар сони эса 743 тани ташкил этади. Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

Тумандаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, 50 сотихдан иборат иссиқхонада ҳозирги вақтда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган маҳалладаги 5 нафар хотин-қизлар меҳнат қилишмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан келгусида соҳа фаолиятига доир бу каби тадбирларни доимий равишда ташкил этиш режалаштирилган.

Пресс-тур ҳақида батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлигининг аралашуви билан маданият ходимларининг рағбатлантириш тўловларини тўлаб бериш билан боғлиқ масала ҳал этилди

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, маданият бўлимлари ходимлари М. М. ва А. З.нинг моддий рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, Маданият ва Молия вазирлиги томонидан 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг 11-12-бандлари ижроси таъминланмаган.

Хусусан, жорий йилнинг 20 апрель кунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларига моддий рағбатлантириш тўловлари тўланмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш ҳақида Маданият ва Молия вазирлигига 2021 йил 23 апрелда тақдимнома киритилди. У вазирликлар кўриб чиқилиб, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 45,0 млрд. сўм маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланиб, Ҳукуматга киритилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Наманган вилоятидаги «ташландиқ» ва зарарланган иссиқхоналар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Нодира Қурбонбоеванинг таҳлилий шарҳи билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
Главный научный сотрудник ЦЭИР Нодира Курбанбаева прокомментировала резонансную ситуацию с «заброшенными» и повреждёнными теплицами в Наманганской области:

👉 Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
12 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маматов Тўхтамурод Отамуродович 1980 йил 12 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди
.

Т.Маматов 1996-2019 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида, Самарқанд шаҳар Олимпия захиралари спорт коллежида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарёда эртадан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивалига старт берилади

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маданият, туризм ва спорт бошқармаси, ёшлар иттифоқи ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 13-15 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида “Биз Aмир Темур авлодлари, унга издош бўламиз!” шиори остида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” ёшлар фестивали ўтказилади.

Унда беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, китобхонлик, мушоира кечалари, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танловлар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил этилади.

Бугун тадбирлар олдидан журналист ва блогерлар учун Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида вилоят ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат-хусусий шериклик асосидаги фаолият кўрсатаётган нодавлат боғчалар сони мингдан ошди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистонда ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
ТОЖИКИСТОНДА ДОИМИЙ ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ «MADE IN UZBEKISTAN» ШОУ-РУМЛАР УЙИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида доимий фаолият юритувчи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг шоу-руми ўз ишини бошлади.

“Ўзэлтехсаноат” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур шоу-румнинг мақсади Тожикистонга экспорт салоҳиятини ошириш баробарида миллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларга кириб боришига эришишдан иборат.

Ушбу шоу-румда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо 22 та корхонанинг 100 дан ортиқ маҳсулотлари ҳам ўрин олган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

👉 белгиланган туманларда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;

🔘 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:

● ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;

● 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Huquqiy axborot

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
4 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 30 меҳмонхона — ҳар битта хонаси учун йиллик 400 доллар субсидия олмоқда

Туризм ва спорт вазирлиги учта меҳмонхона раҳбарларига субсидия сертификатлари топширди.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, аввалроқ, инвесторларга 1 маротабалик 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун — 40 миллион сўм, 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши ҳақида маълум қилинган.

“Gabrielle Invest” МЧЖга Тошкент шаҳрида 50 хонали 3 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 2 000 000 000 (икки миллиард) сўм;

“Avesta Technologies” МЧЖга “Соуртярд бй Марриот” бренди остида Тошкент шаҳрида 131 хонали 4 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 8 515 000 000 (саккиз миллиард беш юз ўн беш миллион) сўм миқдорда субсидиялар ажратилди.

Шунингдек, “Avesta Technologies” МЧЖга “Courtyard by Marriot” бренди остида Тошкент шаҳрида 131 хонали 4 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 52 400 (эллик икки минг тўрт юз) доллар миқдорида субсидия ажратилди.

Ушбу субсидия Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 433-сон қарори доирасида 4 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 30 меҳмонхонаҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 доллар эквивалентида амалга оширилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда миллий тест тизимининг биология ва кимё фанлари бўйича саволлари тарқалди.

Айрим фуқаролар тeст жавобларини ўқувчиларга сотаётгани ва ёдлатаётгани айтилмоқда. Давлат тест маркази мазкур ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текшириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Маълум қилинишича, тест топшириқларининг айримлари 11 май куни ўтказилган жараёнга тегишли бўлиб, 9 июнь куни ўтказилган имтиҳонда мазкур тест топшириқларидан фойдаланилмаган.

Биология фани бўйича келтирилган тест топшириқлари ҳақиқатан ҳам 10 июнь куни ўтказилган тест синовларига оид. Бироқ у тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилганлиги, расмли тест топшириқларида расмларнинг келтирилмаганлиги аниқланди.

Бугунги кунда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида ичимлик ва оқова сув таъминотида қандай ишлар амалга оширилди?

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати видеобаёноти

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси жамоаси тармоқ корхоналарида хизмат қилаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимларини касб байрами билан табриклайди!

Азиз тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати фидоийлари, Сизларга улкан зафарлар, мустаҳкам саломатлик ва фаровонлик тилаймиз!

*************************
🇺🇿 День работников текстильной и швейно-трикотажной отрасли.

От имени коллектива Ассоциации «Узтекстильпром» и предприятий отрасли поздравляем всех представителей отрасли, с этим славным праздником!

Уважаемые сотрудники текстильной и швейно-трикотажной промышленности, желаем вам больших побед, крепкого здоровья и благополучия!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторларининг фаолияти жараёнида фуқаро вафот этганлиги борасида ёлғон ёки нохолис ахборот тарқалишини олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги муносабати билдирди.

Ҳозирда прокуратура органлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганл ва тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда. Вазирлик муносабатида қуйидаги маълумотлар келтирилган:

Конституциянинг 26-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган;

Жиноят процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси)да “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши” қайд этилиб, мавжуд қонунчилик талабларига амал қилинмаган ҳолда муносабат билдириши натижасида оммада салбий ижтимоий фикр шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, журналистика фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир шахс бевосита “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси (Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик)да қайд этилган яъниОАВ эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шартлиги ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси (Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги)да оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эгалиги ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланганлиги ҳақидаги нормалардан бевосита хабардор бўлишлари лозим.

"Шу билан бирга, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ёки нохолис ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши учун асос бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
14 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️-

🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Халқ таълими малака ошириш тизими электронлаштирилиши, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган вазифалар ижроси
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: Совуқ сув балиқларини етиштириш ҳолати ҳамда балиқчилик хўжаликларга давлат томонидан ажратилаётган имтиёзлар
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Зилола Рўзиева, "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz