Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта турмуш қурганларнинг 25,1 фоизи зарур даражада тиббий ёрдам олмаган — социологик тадқиқот

📄 Тадқиқот натижаларига кўра, 41,6 фоиз респондент ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда зарур тиббий ёрдамни тўлиқ олган. Аммо ижтимоий сўровда қатнашган жами респондентларнинг 12,7 фоизи тиббий ёрдамни тўлиқ олмаган. Яна 7,2 фоиз респондент тиббий ёрдамга кўп маблағ сарфлашга тўғри келганини таъкидлади.

🏛 Ушбу тадқиқот натижалари асосида таҳлилий маълумотнома тайёрланди ҳамда Сенатга тақдим этилди.

🌐 2021 йил июнь-июль ойларида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатлари кўп кузатилаётган Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган социологик тадқиқот ўтказилади.

〰️〰️〰️
АОКАда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари Ҳамид Абдураманов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

📌 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚖️ Ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд

Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» расмий саҳифаси орқали маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🔹Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш

🔹Ҳақорат қилиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса

🔹Нашр қилиш ёки бошқа усулда кўпайтирилган тарзда, ОАВда, телекоммуникация ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Россия Энергетика вазирлари ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг
хабар беришича, жорий йил 3 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов Россия Энергетика вазири Николай Шульгинов билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида энергетика раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, Россия компанияларининг Ўзбекистондаги энергетик лойиҳаларининг жорий ва истиқболлари ҳусусида тўхталиб ўтдилар.

👉Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тегишли идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования земельных отношений.
На совещании рассмотрены предложения, разработанные на основе изучения текущей ситуации и передового зарубежного опыта в области земельного законодательства.
Обсуждены также вопросы совершенствования механизмов контроля за землепользованием.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида жами 86,5 минг гектар майдонларда картошка экиш режалаштирилган

Бу ҳақда Бўстонлиқ туманида фермерлар учун "Картошка ишлаб чиқариш технологияси" мавзусида ташкил этилган семинарда маълум қилинди

Қишлоқ хўжалиги ахборот хизмати хабар беришича, Аҳолининг картошкага бўлган талабини қондириш ва ички бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини сақлаш мақсадида фермер, деҳқон ва тадбиркорларга асосий ва боғ-ток қатор ораларига картошка экишда кўмак кўрсатилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қалбаки 10 000 АҚШ долларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди

✍️Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
маълумотига кўра, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Истамбул–Олма-ота–Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан бири фуқаро К.У.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

Натижада, юк сумкаларидаги сочиқлар орасида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланди.

Аммо, мазкур валюталарнинг ҳақиқийлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Ўтказилган текширувлар давомида купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди. Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил эди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, валюталарни қабул қилмоқчи бўлган шахснинг автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинада яна сохта 5000 АҚШ доллари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик ва оқова сув тизимида "Обод қишлоқ" ва Обод маҳалла" дастурлари ижроси

Инфографика: "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг жорий йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
4 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тасвирий, амалий санъат ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолияти таҳлили, кириш имтиҳонлари ва ўқув дастурлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бадиий академия ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
1 июндан архив ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича нималар ўзгарди ва аҳоли учун қандай имкониятлар жорий этилди?
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
24−31 май кунлари БААда ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштироки
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бокс федерацияси, мураббий ва мусобақа иштирокичилари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қўлдошев Қаҳрамон Абдукаримович 1974 йил 4 июнда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Қ.Қўлдошев 1995-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, “XXI asr”, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газеталарида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари тайинланди

Умаров Саидаброр Бозор ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

Бу ҳақда фонд ахборот хизмати хабар бермоқда.

С.Умаров 1990 йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Матбуот хизматида фаолият юритиб келган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонга цемент импорти кескин ошди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 50,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,0 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 515,1 минг тоннага кўп.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш бўлган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилди.

🌀 Қайд этилишича, 2020 йил пандемия сабаб суд тизими фаолияти чекланганлиги боис ажрашиш учун аризалар тўпланиб қолган ва натижада жорий йил аввалида ажримлар сони кескин ошган. Таҳлилларга кўра, 2021 йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш кузатилган. Бу ўтган даврга нисбатан 4897 та кўп.

👫Ҳозирги кунгача 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674 тани ташкил этади. Бу ёшлар билан алоҳида ишлашни талаб этади.

🔎Ўрганишларга кўра оилавий ажримларга асосан эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари – 48,4% ни;

▫️учинчи шахс, қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви сабаб содир бўлган ажримлар – 17,4%

▫️ёшларнинг оила қуришга тайёрмаслиги туфайли – 11 фоиздан ошиқроқ;

▫️моддий етишмовчилик, турмуш ўртоғининг ишсизлиги ва бошқа иқтисодий қийинчиликлар туфайли – 6,3%

▫️бепуштлик – 5,3%

▫️томонлардан биринг ичкилик, гиёҳванд модда ёки бошқа зарарли одатларги берилиши сабаб – 5,5%

▫️ички ва ташқи миграция сабаб ажралишлар – 3,5% ни ташкил этади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Таниқли журналист Олимжон Ўсаров бир овоздан уюшманинг янги раиси этиб сайланди.

О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.

Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Олимжон Ўсаровни ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклайди ва келгуси фаолиятига муваффақият тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz